Мавзу : модда сарфи ва миқдорини ўлчаш режа : навои иссиклик електр станцияси хакида маълумот асосий маълумотлар ва таснифи
БОСИМ ФАРҚЛАРИ ЎЗГАРУВЧАН САРФ ЎЛЧАГИЧЛАР
Download 1.23 Mb.
|
Hisobot Sarfni olchash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стандарт торайтирувчи қурилмалар схемаси
БОСИМ ФАРҚЛАРИ ЎЗГАРУВЧАН САРФ ЎЛЧАГИЧЛАР
Қувурлардаги суюқлик, газ ва буғ сарфини босим фарқлари ўзгарувчан сарф ўлчагичлар билан ўлчаш кенг тарқалган ва яхши ўрганилган. Сарфни бундай усул билан ўлчаш суюқлик ёки газ ўтаётган қувурда кичик диаметрли тўсиқ-диафрагма. 4.1 – расм,а, сопло 4.1 – расм,б, Вентури соплоси 4.1 – расм, в ва Вентури қувури 4.1 – расм, г ўрнатиш натижасида ҳосил бўладиган модда потенциал энергияси (статик босими) нинг ўзгаришини ўлчашга асосланган. Кичик диаметрли тўсиқ вазифасини бажарувчи торайтириш қурилмаси қувурга ўрнатилиб, маҳаллий торайишни ҳосил қилади. Суюқлик, газ ёки буғ қувурнинг кесими торайган жойидан ўтаётганида унинг тезлиги ошади. Тезликнинг ва, бинобарин, кинетик энергиянинг ортиши оқимнинг кесими торайган жойида потенциал энергиянинг камайишига олиб келади. Бунда тўсиқдан кейинги статик босим ундан олдинги статик босимдан кам бўлади. Шундай қилиб, модда торайтириш қурилмасидан ўтишда босимлар фарқи ∆Р = Р1—Р2 хосил бўлади. Бу босимлар фарқи оқим тезлиги ва модда сарфига мутаносиб бўлади. Демак, торайтириш қурилмаси ҳосил қилган босим фарқлари қувурдан ўтаётган модда capфининг ўлчови бўлиши мумкин. Сарфнинг сон қиймати эса дифманометр ўлчаган ∆Р босимлар фарқи бўйича аниқланади. 1 расм. Стандарт торайтирувчи қурилмалар схемаси: а – диафрагма, б – сопло, в – Вентури соплоси, г – Вентури қувури. Суюқлик, газ ва буғларнинг сарфини ўлчаш, учун торайтириш қурилмаси сифатида стандарт диафрагмалар, соплолар, Вентури соплоси ва Вентури қувурлари ишлатилади. 1.-расм, а да кўрсатилган диафрагма думалоқ тешикли юпқа дискдан иборат. Тешикнинг маркази қувур ўқида ётиши керак. Оқимнинг торайиши диафрагма олдида бошланади ва ундан ўтгач, маълум масофадан сўнг, ўзининг энг кичик кесимига эришади. Ундан кейин оқим тобора кенгайиб, қувурнинг тўлиқ кесимига эришади. Модда диафрагмадан ўтганда, диафрагма орқасидаги бурчакларда «ўлик» зона ҳосил бўлади. Бу ерда, босим фарқлари натижасида суюқликнинг тескари йўналишдаги ҳаракати ёки иккиламчи оқим пайдо бўлади. Суюқликнинг қовушоқлигидан асосий ва иккиламчи оқим бир-бирига қарама-қарши ҳаракат қилиб, уюрмалар ҳосил қилади. Бунда диафрагма орқасида бирмунча энергия сарфланади, демак, босим ҳам маълум даражада камаяди. Диафрагма олдидаги заррачалар йўналишиининг ўзгариши ва уларнинг диафрагма орқасидаги сиқилиши потенциал энергиянинг ўзгаришига деярли таъсир кўрсатмайди. 1-расм а да кўрсатилганидек, Р1 ва Р2 босимлар диафрагма дискининг олди ва орқасида ўрнатилган алоҳида тешиклар ёрдамида ўлчанади. Соплонинг (1-расм, б) кириш қисми равон торайган, чиқиш қисми эса цилиндрдан иборат. Соплонинг профили шаррачанинг тўлиқ сиқилишини таъминлайди ва соплодаги цилиндр тешигининг юзи оқимнинг минимал кесимига тенг деб ҳисобланиши мумкин. Соплонинг орқа қисмида ҳосил бўладиган уюрмали ҳаракат диафрагмадагига кўра кам энергия йўқотишларга олиб келади. Соплонинг олд ва орқасидаги Р1 ва Р2 босимлар худди диафрагманикидек ўлчанади. 1-расм, в да Вентури соплоси тасвирланган. Вентури соплоси қисқа цилиндрик қисмга ўтувчи цилиндрик кириш қисм вa кенгаювчи конуссимон диффузор қисмдан иборат. Торайтириш қурилмасининг бундай шаклида, чиқиш диффузори мавжудлиги туфайли босим йўқолиши диафрагма ва соплодаги босим йўқолишига нисбатан анча кам бўлади. Р1 ва Р2 босимлар Вентури соплосининг ички бўшлиғи билан айлана бўйича жойлашган тешиклар орқали боғланган ҳалқа камералар ёрдамида ўлчанади. 1-расм, г да Вентури қувури тасвирланган. Вентури қувури кириш цилиндрик қувури, кириш конуси, ўрта цилиндрик қувури ва диффузор чиқиш конусидан тузилган. Р1 ва Р2 босимлар кириш конусининг олди ва ўрта цилиндрик қувурининг ўрта қисмларида ўрнатилган алоҳида тешиклар ёрдамида ўлчанади. Торайтириш қурилмалари вужудга келтирилган босимлар фарқи орқали модда сарфини ўлчаш принципи ва уларнинг асосий тенгламалари торайтириш қурилмаларининг барча турлари учун бир хил. Фақат бу тенгламалардаги тажриба орқали аниқланадиган баъзи коэффициентлар бир-биридан фарқ қилади. Сиқилувчи мухит (газ, буғ) сарфини ўлчашда, айниқса, босимлар фарқи катта бўлганда, модда оқими торайтириш қурилмасидан ўтаётгандаги босимнинг ўзгариши натижасида модда зичлигининг ўзгаришини эътиборга олиш зарур. Лекин газ ёки буғнинг торайтириш қурилмасидан ўтиш вақти кўп бўлмагани сабабли, модданинг сиқилиши ва кенгайиши адиабатик равишда, яъни иссиқлик алмашинувисиз ўтади. Демак, газ ва буғ сарфини ҳисоблаш тенгламалари суюқлик сарфини ҳисоблаш тенгламасидан ε коэффициентнинг мавжудлиги билан фарқ қилади. Агар ε=1 бўлса, бу тенгламаларни сиқилмайдиган суюқликлар учун ҳам қўллаш мумкин. Бир қатор ўзгартиришлардан сўнг қуйидаги ҳажмий ва массавий сарф тенгламасига эга бўламиз: (1) (2) Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling