Мавзу № социологиянинг фан сифатида. Эмпирик социологик тадқИҚот ва унинг методлари


Download 39.92 Kb.
bet1/13
Sana15.02.2023
Hajmi39.92 Kb.
#1201028
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу саволлари б-н


МАВЗУ № 1. СОЦИОЛОГИЯНИНГ ФАН СИФАТИДА. ЭМПИРИК СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ ВА УНИНГ МЕТОДЛАРИ.
1. Платоннинг ижтимоий-сиѐсий қарашлари. Аристотелнинг антик дунѐ фалсафий фикр тараққиѐтида тутган ўрни 2. Шарқ мутафаккирларининг ижтимоий жараѐнлар ва ижтимоий жамоаларга берган баҳоси 3. Социологияни мустақил фан сифатида Европада вужудга келиши. Г.Спенсернинг социологик таълимоти. Э. Дюркгейм ва М. Вебер асарларида социология таҳлили 4. Социология объекти ва предмети масаласи. Социологияни структураси 5. Эмпирик социологик тадқиқот методлари.
1.Платоннинг (Афлотун) ижтимоий-сиѐсий қарашлари.
Аристотелнинг антик дунѐ фалсафий фикр тараққиѐтида тутган ўрни. Жаҳон социология фанининг намоѐндаларидан бири Роберт Кинг Мертон (1910 йилда туғилган) шундай деган эди: «Социология – бу қадимий предметни ўрганиш тўғрисидаги жуда ѐш фан». Бундан-да аниқ таърифни тополмайсиз. Биз ҳозир жамият деб атайдиган таърифга инсонлар қадим замонлардаѐқ қизиқишган. 2500 йил мобайнида мутафаккирлар жамиятни таҳлил қилишган ва унга таъриф беришган, бироқ йиғган билимларини социология деб аташмаган. Жамият тузилиши ҳақидаги дастлабки ва анча тўлиқ тасаввурни антик давр файласуфлари беришган. Антик даврдаги биринчи социологларни ижтимоий файласуфлар дейишади. Уларнинг орасида иккита буюк мутафаккирни кўрсатиб ўтиш мумкин –Платон (милоддан аввалги 427–347 йй.) ва Арасту ( мил.авв. 384–322 йй.). Улар ҳозирги социологлар каби анъаналарни, урф-одатларни, инсонларнинг феълатворлари ва ўзаро муносабатларини ўрганишган, фактларни умумлаштиришган, жамиятни такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар билан якунланадиган концепцияларни тузишган. Афлотуннинг ―Давлат асари ―Умумий социология бўйича тарихдаги биринчи рисола ҳисобланади. Буюк мутафаккир ижтимоий стратификациянинг дунѐдаги биринчи назарияси асосларини ишлаб чиқади, унга кўра ҳар қандай жамият учта синфга ажратилган:
-давлатни бошқарувчи донишмандлардан иборат олий синф;
-уни ғалаѐн ва тартибсизликлардан сақловчи жангчилардан иборат ўрта синф;
-ҳунармандлар ва деҳқонларни ўз ичига олувчи паст синф. Антик даврнинг яна бир қомусий донишманди Арасту эса стратификация назариясининг ўз вариантини таклиф қилди.
Унга кўра ўрта синф тартибнинг таянчи сифатида кўрилади. Аристотель антик дунѐ социологияси тарихини энг мазмундор даври бўлмиш грек социология мактабига мантиқий якун ясаган. Унинг социологик қарашлари дастлаб қадимги Римнинг социология мактаби намоѐндалари (Цицерон, Лукреций, Вергилий, Гораций, Овидий) га ҳаѐтбахш илҳом бағишлади, сўнгра эса ўрта асрлар шарқининг буюк мутафаккирлари Форобий, Беруний, Ибн Сино, Ибн Рушдлар дунѐқарашларига ўз таъсирини кўрсатди. Фақат икки минг йилдан кейингина Европа илм арбоблари жаҳонга жамият тўғрисидаги асарларни инъом этди. Бу аввало, социологиянинг илмий босқичига бевосита замин яратган Н.Макиавелли, Ж.Локк ва Т.Гоббс саъй-ҳаракатлари туфайли юз берди.

Download 39.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling