Мавзу № социологиянинг фан сифатида. Эмпирик социологик тадқИҚот ва унинг методлари


Дюркгейм ижтимоий фактларга таянишни ва уларнинг статистик ўрганишни таклиф қилади


Download 39.92 Kb.
bet4/13
Sana15.02.2023
Hajmi39.92 Kb.
#1201028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу саволлари б-н

Дюркгейм ижтимоий фактларга таянишни ва уларнинг статистик ўрганишни таклиф қилади:
- у бир ижтимоий фактларни (ўз жонига қасд қилиш) бошқа ижтимоий фактлар (интеграция) ѐрдамида тушунтиради. Дюркгейм замонавий социологиянинг янги методологиясини беради. Унинг методологик позициясига иккита хусусият хос:
-натурализм – жамият қонунларини табиат қонунларига ўхшашлиги асосида тушуниш ҳамда социологизм – ижтимоий воқеликнинг ўзига хослиги ва автономлигини, унинг индивидлардан устунлигини тасдиқлаш. Дюркгеймнинг илмий ижодида, бутун француз мактабидагидек сингари, ижтимоий ҳамжиҳатлик муаммоси марказий ҳисобланади. Унга кўра инсонлар жамиятининг ривожи икки фазадан ўтади: механик ҳамжиҳатлик (саноатлашишдан илгариги ѐки анъанавий жамият) ва органик ҳамжиҳатлик (саноатлашишдан илгариги, сўнгра эса саноатлашган жамият). Социология табиатига айнан янгича назари туфайли Америка тез орада илмий социологияни яратиш борасида Европадан ўзиб кетади. Аммо социологлари кўп бўлишига қарамасдан, Америка дунѐга фақат битта ҳақиқий миллий оқимни – символик интеракционизм оқимини ва фақат битта буюк социологни - Толкотт Парсонсни (1902–1979) бера олди. Альберт Эйнштейн физикада амалга оширишга интилган назариясини Парсонс социологияда ҳам худди шундай амалга оширишга, яъни жамиятнинг барча даражаларини ва ижтимоий материя ҳаракатининг барча шаклларини тушунтириб бера оладиган кенг қамровли социологик назарияни яратишга уринди. У кишилик воқелигининг хилма-хил кўринишларини қамраб олувчи мавҳум тушунчаларнинг улкан дедуктив тизимини яратишга муваффақ бўлди. АҚШ мана шу хусусий социологик назариялар борасида анча муваффақият қозонди. Америка дунѐга буюк олимларнинг энг кўп сонли гуруҳини тақдим этди: Э.Шилз, П.Лазарсфельд, Р.Мертон, П.Блау, Ч.Кули, Ж.Мид, Р.Парк, И.Гофман, Ж.Александер, Д.Белл, Т.Веблен, А.Гоулднер, Р.Миллс, Д.Рисмен, У.Самнер, А.Смолл, А.Тоффлер, Ж.Хоманс. Улар замонавий социологиянинг илмий мазмунини белгилаб беришди. Агар Европада социологик ғоя фалсафа билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожланган бўлса, Америка социологлари орасида социал психология кенг тарқалди. Иккала маданият вакиллари ҳам жамият эволюцияси ва фаолиятини тушунтиришга ҳаракат қилишди ва буни турлича усулда бажаришди: европаликлар кўпроқ глобал тарихий схемаларга суянишса, америкаликлар конкрет моделлар ва амалий ишланмаларга таянишди. Америкаликлар фалсафий субстанция ўрнига хулқ-атвор ва ҳаракатга урғу беришди. Уларни идрок ичида яширинган ва аниқ ўлчаб бўлмайдиган нарса қизиқтирмасди, аксинча сиртда, яъни очиқ хулқ-атворда намоѐн бўладиган нарса ўзига тортарди. Шу тарзда ХХ асрнинг биринчи ярмида барча ижтимоий фанларни (иқтисодиѐт, руҳшунослик, социология, сиѐсатшунослик) ўзига бўйсундирган бихевиоризм вужудга келади. Энди уларга хулқ-атворга асосланган, ѐки бихевиорал фанлар ѐрлиғи бириктирилади. Социологиянинг соҳавий структураси. Социология кўплаб тадқиқот соҳаларига – социологларнинг қизиқиш соҳаларига, масалан, ўсмирлар орасидаги жиноятчиликни ўрганишга бўлинишади. Социологиянинг конкрет муаммосига муайян ижтимоий истиқбол позициясидан қаралганида соҳа ҳосил бўлади, масалан, интеракционизм соҳаси. Социологиянинг соҳавий матрицаси деганда социологиянинг тармоқли йўналишлари, социологик билимлар дифференциацияси жараѐнида ажралиб чиққан ва ҳозирги кунда кўп тармоқли мураккаб тизимдан иборат бўлган мавзуга оид соҳалар ва доираларнинг йиғиндиси тушунилади. Масалан, социология доирасида ХХ асрда меҳнат социологияси ва шаҳар социологияси, маданият социологияси ва дин социологияси каби тармоқлар ажралиб чиқди. Янги соҳаларнинг вужудга келишини умумий назария бошқарса яхши бўларди, аммо социологияда бундай умумий қабул қилинган назария йўқ. Соҳаларни таснифлаш борасидаги биринчи уриниш О.Контга тегишли.
У социологияни «ижтимоий статика» ва «ижтимоий динамика» га ажратади. Ушбу тасниф узоқ вақт амал қилиб келди. Ундан Э.Спенсер ва Лестер Ф. Уорд (1883) фойдаланишган. Ҳар бир мутахассислик ўз ичида бир қатор кичик мутахассисликларга ажралди. Хусусан, ижтимоий структура (жамият морфологияси) ичида ижтимоий стратификация ва ижтимоий мобиллик бўйича ихтисослашув юзага келди. Ижтимоий институтларга ихтисослашган янги соҳалар: иқтисодиѐт ва жамият, сиѐсий социология, саноат социологияси, таълим, дин, тиббиѐт, қонун, бўш вақт ва спорт, илм-фан, маданият, оммавий коммуникациялар ва жамоатчилик фикри социологиялари пайдо бўлди. Иқтисодий социология доирасида меҳнат социологиясини, бандлик ва ишсизлик социологиясини, бозор социологиясини, банклар социологиясини, менежмент социологиясини, ташкилотлар социологиясини ва бошқаларни ажратиш мумкин. Социологиянинг соҳавий матрицаси қуйидаги бошланғич элементлардан иборат: Билим даражалари ва турлари. Дунѐнинг илмий манзараси – бу ушбу фан томонидан ўрганиладиган воқеликни тасвирловчи умумназарий ва фалсафий категориялар йиғиндисидир. Умумий назария – бу ушбу фан томонидан ўрганиладиган воқеликнинг бир қисмини тушунтириб берувчи мантиқан ўзаро боғлиқ назарий тушунчалар ва мулоҳазалар йиғиндисидир. Хусусий назария – бу фундаментал тадқиқот асосида эмпирик тасдиқланган алоҳида ҳодиса (ҳодисалар гуруҳи) ѐки жараѐнларни (жараѐнлар йиғиндиси) тасвирловчи конкрет-илмий тушунчалар ва мулоҳазаларнинг мантиқан ўзаро боғланган тизимидир.

Download 39.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling