2.Шарқ мутафаккирларининг ижтимоий жараѐнлар ва ижтимоий жамоаларга берган баҳоси.
Ўрта асрлардаѐқ араб донишманди Ибн Халдун (1332–1406), кишилик жамиятининг тузилишини тузган ҳолда, одамларнинг йирик ижтимоий гуруҳлари хатти-ҳаракатини синчиклаб ўрганган. XVIII–XIX асрлардаги кўпгина европалик мутафаккирлар, жумладан, Вольтер, Дидро, Кант, Гегель, Гоббс, расмий тарздаги социология фани пайдо бўлишидан анча олдин инсонларнинг феъл-атвори, ижтимоий ахлоқ ва анъаналари, халқларнинг характери, ижтимоий типажларнинг хулқ-атвори тўғрисида ѐзишган. Моварауннаҳрда табиат ва жамиятни социологик англаш ва ўрганиш улуғ мутафаккир Ал-Форобий томонидан жиддий кенгайтирилди. У Абу Мансур ал-Мотуридий томонидан илмий-теологик жиҳатдан асосланган инсон эрки назариясини янада ривожлантирди. Форобий жамиятнинг бообрў шахслари, олимлари, оқил кишилари ижтимоий тараққиѐтнинг ҳаракатлантирувчи кучларидир, деб ҳисоблайди. Форобий ўша пайтдаѐқ ижтимоий фикрнинг аҳамияти катта эканлигини чуқур англаб, замонавий социологияда кўп қўлланувчи экспертлар, яъни ўз даврининг етук донишмандлари фикрларига таяниб иш тутиш зарурлигига урғу беради. «Донишмандларга ишониб, уларга эргашувчи одамлар ўша нарсаларни донишмандлар билгандай билиб оладилар. Зеро, донишмандларнинг билимлари, энг эхши билимлардур»
Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул - қулуб» асарида бевосита ўз давридаги деярли барча ижтимоий гуруҳ ва табақаларга тавсиф берилади ва уларнинг қайси бири яхши ѐки ѐмон, қайси бири инсонийликка, халққа, мамлакатга фойдали ѐки зарарли эканлиги баѐн этилади. Алишер Навоий жамиятнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ижтимоий бўлинганлиги умуман олганда ижобий ходиса эканлиги, бу таснифланиш доирасининг қанчалик кенглиги мамлакат фаровонлик даражасининг ифодаси эканлиги хусусида эътиборга сазовор социологик қарашни асослаб беради.
Қадим замонлардан буѐн жамиятнинг мавжудлиги ва ривожланиши тўғрисидаги билимлар Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари умумфалсафий ғояларининг асосий бўлими сифатида қаралган. Жамият ривожи, сиѐсат, аҳлоҳ, фан, дин ва санъат муаммолари тўғрисидаги илмий қарашлар Қадимги Хиндистон, Хитой, Юнон файласуфлари, ўрта Осиѐ ва Европа мутаффакирлари томонидан айтиб ўтилган. XVII–XVIII асрларда социология фанининг шаклланишида ҳал қилувчи ролни ўйнаган «жамият», «маданият», «цивилизация», «синфлар», «структура», «функция» ва бошқа атамалар илк бор пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |