Мавзу № социологиянинг фан сифатида. Эмпирик социологик тадқИҚот ва унинг методлари


Эмпирик социологик тадқиқот ва унинг методлари


Download 39.92 Kb.
bet8/13
Sana15.02.2023
Hajmi39.92 Kb.
#1201028
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-мавзу саволлари б-н

5. Эмпирик социологик тадқиқот ва унинг методлари. Социологик тадқиқотлар бўлажак изланишларининг илмий асосланган режа ва дастурини тайѐрлашдан бошланади. Дастур ҳаѐт ҳақиқатидан келиб чиққан ва илмий-назарий жиҳатидан пухта ишланган бўлиши лозим. Зеро, тадқиқот натижалари қандай бўлиши ана шу омилларга бевосита боғлиқдир.Дастур бўлажак тадқиқот материалларини тўплаш, қайта ишлаш ва маълумотларни таҳлил қилишни ўз ўзига олади. Дастур тадқиқ этилувчи ижтимоий муаммо моҳиятини аниқлаш, тадқиқот объекти ва предметини белгилаш, мақсад ва вазифаларни характерлаб бериш, ишнинг, илмий таҳлинини белгилаш, усулларини аниқлаш, маълумотларни тўплаш ва таҳлил этиш схемасини чизиб олиш каби қисмларни ўзида мужассамлаштиради. Биринчидан ишлаб чиқилган назарий умумлашмалардан реал тадқиқот жараѐнларига ўта билиш ва иккинчидан, олинган натижалар, фактлар, йиғилган эмпирик материаллардан назарий умумлашмаларга, илмга қайта билиш кўникмаларига эга бўлиш ана шу талаблар мазмунидир. Дастур асосан икки катта билим, яъни назарий-методологик ва амалий услубий бўлимлардан иборат. Назарий-методологик бўлим мавзу танлаш, тадқиқот объектини характерлаш, мақсад ва вазифалар, фараз ҳамда предметни аниқлаш каби қисмларни ўз ўзига олса, амалий услубий бўлим маълумотларни тўплаш усулларини баѐн этиш йиғилган материалларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тавсиялар тайѐрлаш сингари амалий фаолиятларни мужассамлаштиради. Дастур мазмунида турли тавсирлар оқибатида юзага чиқувчи ижтимоий муаммо вазиятлари аниқ ва ѐрқин ифода этилмоғи лозим. Илмий муаммонинг қўйилиши муайян соҳа амал қилаѐтган билимлар ҳамда амалий андозалар доирасидан қониқмаслик, бу билимлар чегарасини кенгайтириш демакдир.Зеро, муайян тадқиқотлар бошлангунга қадар маъқул бўлган билимлар доирасида ҳамиша ҳам ижтимоий муаммоли вазият ҳал этилавермайди.Одатда ижтимоий муаммо амалий воситалар билан ҳал этилмаган ҳолатда илмга, тадқиқот ўтказишга мурожаат қилинади. Бу мурожаат илмда ижтимоий буюртма деб аталади.Шу тариқа социологнинг ташаббуси билан амалга оширилиши мумкин. Аммо социологнинг шахсий ташаббуси ҳам реал ҳаѐт муаммолари асосида пайдо бўлмоғи лозим.

Download 39.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling