Мавзу № социологиянинг фан сифатида. Эмпирик социологик тадқИҚот ва унинг методлари


БОСКИЧ. Якунловчи босқич бўлиб олинган маълумотларни таҳлил қилиш


Download 39.92 Kb.
bet10/13
Sana15.02.2023
Hajmi39.92 Kb.
#1201028
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-мавзу саволлари б-н

4. БОСКИЧ. Якунловчи босқич бўлиб олинган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш, улардан илмий хулосалар чиқариш ва амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олади:
4.1. Тадқиқот маълумотларнинг дастлабки таснифи ва назарий жиҳатидан фаҳмламоқ.
4.2. Илмий-назарий хулосалар, муайян илмий-амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш.
4.3. Берилган вазифа бўйича илмий матнлар, ҳисоботлар тайѐрлаш. Германиялик социологлар амалий социологик тадқиқотларни 3 босқичдан иборат деб қўрсатадилар.
1. Асосий босқич: амалий тадқиқотни тайѐрлаш ва ташкил этиш босқичи. Бу босқичда 4 та вазифа бажарилади:
1.1. Эмпирик тадқиқот мақсадини аниқлаш ва белгилаш. 1.2. Эмпирик тадқиқот ғоясини ишлаб чиқиш. 1.3. Эмпирик тадқиқот жараѐнини ташкил этиш. 1.4. Аналитик муолажа тайѐрлаш.
Иккинчи босқич: Асосий босқич: эмпирик тадқиқот ва эксперимент ўтказиш. Учинчи босқич: Олинган эмпирик маълумотларни қайта ишлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. Бу босқичда 3 та вазифа бажарилади:
3.1. Олинган эмпирик тадқиқот натижаларини статистик қайта ишлаш. 3.2. Назарий жиҳатдан қайта ишлаш. 3.3. Олинган натижаларни амалиѐтда қўллаш.
Ҳар қандай тадқиқот бирон-бир муаммонинг қўйилишидан бошланади. Бундай муаммо ташқаридан, буюртмачи томонидан берилиши ѐки жамият ҳаѐтида ўзининг илмий ечимини кутаѐтган муаммо бўлиши мумкин. Шулардан келиб чиқиб, социологик тадқиқотларни ташкил қилишнинг асосий шакллари: давлат буюртмаси асосида, хўжалик шартномаси асосида, жамоатчилик ва аралаш тартибда бўлиши мумкин. Социологик тадқиқот дастури ва унинг таркибий тузилиши Эмпирик социологик тадқиқот объекти бўйича ўтказилган дастлабки таҳлиллар асосида мавжуд мауммони таҳлил қилиш дастури ишлаб чиқилади. Илмий дастур ҳар қандай амалий, назарий социологик тадқиқотнинг дастлабки зарур ҳужжати ҳисобланади. Дастур социологик тадқиқот объекти бўйича ишчи фаразни текширишга қаратилган, шунингдек тадқиқот бўйича илмий фараз, бажариладиган асосий вазифалари ва социологик тадқиқотнинг методологик асоси баѐнларидан иборат. Дастур мазмуни ҳақида қисқача маълумот берилиши аннотация деб аталади. Ҳар қандай эмпирик социологик тадқиқот дастурининг умумий талаблари мавжуд. Буларга, тадқиқотнинг асосий мақсад ва вазифаларини аниқлаш; ишчи фаразни ишлаб чиқиш; дастурни ишлаб чиқиш жараѐнида компьютер техникасидан фойдаланиш кабилар киради. Социологик тадқиқот дастури ички тузилиши жиҳатидан қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:

Download 39.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling