Эмпирик социологик тадқиқот нима?
Социология фанини эмпирик социологик тадқиқот жараѐнисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Эмпирик сўзи қадимий юнонча бўлиб, тажриба маъносини англатади. Эмпирик социологик тадқиқот деганда, янги дастур ва услубият билан амалий асосда ижтимоий ҳаѐт ҳодиса ва жараѐнлар тўғрисида олинган эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш асосида зарур амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Эмпирик социологик тадқиқотда ижтимоий фактларни излаш, тасниф қилиш, тўплаш муҳим аҳамиятга эга. Социологик тадқиқотларнинг сифат даражасини ва самарадорлигини ошириш учун эмпирик маълумотларнинг ишончли эканлигини, илмий асосланганлигини таъминлаш учун унинг методологик асосига алоҳида эътибор қаратилмоғи лозим. Ушбу бўлимда амалий социологик тадқиқот ишлари олиб боришнинг методологияси, услубияти, асосий усул ва воситалари хусусида тўхталиб ўтамиз. Амалий социологик тадқиқот жараѐнини 4 асосий босқичга бўлиб қўрсатиш мумкин. Бу босқичларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга ва муҳим жиҳатларга эгадир. Булар қуйидагилардан иборат: 1. БОСҚИЧ. Социологик тадқиқотни тайѐрлаш ва ташкил қилиш:
1.1. Амалий социологик вазифани белгилаш ва тадқиқот предметини танлаш.
1.2. Социологик тадқиқот ўтказиш бўйича бюртма қабул қилиш ва уни ўтказиш бўйича шартнома тўзиш.
1.3. Бажариладиган ишлар бўйича календарь режа, техник вазифаларни ва бюджет (сарф қилинадиган харажатлар сметасини) тузиш.
1.4. Дастур ишлаб чиқиш.
1.5. Тадқиқот услубияти, техникаларни ва воситаларини ишлаб чиқиш.
2. БОСКИЧ. Асосий босқич бўлиб, амалий тадқиқот ишлари олиб бориш жараѐнини ўз ичига олади:
2.1. Социологик тадқиқот танловини ўтказиш.
2.2. Пилотаж.
2.3. Дастлабки социологик маълумотларни йигиш.
2.4. Эмпирик маълумотларнинг сифат ва аниқлик даражасини назорат қилиш.
3. БОСКИЧ. Эмпирик маълумотларни қайта ишлаш:
3.1. Олинган эмпирик маълумотларни гуруҳларга ажратиш.
3.2. Тақсимий жадвал тузиш.
3.3. Эмпирик маълумотларни компьютерга киритиш ва моделлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |