Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари


-жадвал. Aзот оксидларидаги азот ва кислороднинг таркибий кисмлари ва нисбатлари


Download 121.49 Kb.
bet10/24
Sana22.09.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1684221
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
маъруза-1

1-жадвал. Aзот оксидларидаги азот ва кислороднинг таркибий кисмлари ва нисбатлари

Формула

Aзот массаси

Кислород
массаси

1кисм aзотга
тўгри кeлган
кислород

1кисм азотга
тўгри келган
кислород

N2O
NO
N2O3
NO2
N2O5

28
14
28
14
28

16
16
48
32
80

0,57
1,14
1,71
2,28
2,85

1
2
3
4
5

Эквивалент. Эквивалентлар конуни. Модданинг эквиваленти деб, унинг 1 мол водород атомлари билан бирикадиган ёки кимёвий раксияларда шунча водород атомларининг ўрнини оладиган микдорига айтилади.
Бир эквивалент модданинг массаси эквивалент масса, нормал шароитдаги хажм эса эквивалент хажм дейилади.Водороднинг эквивалент массаси 1 г, эквивалент хажми 11,2 л. Кислород учун бу кийматлар мос равишда 8 г ва 5,6 л бўлади.
Реаксияга киришувчи моддалар массалари уларнинг эквивалент
массаларига тори пропорсионалдир.
m1| m2=E1|E2
Бунда m1 ва E1- биринчи модданинг массаси ва эквивалент массаси;
m2 ва E2 - иккинчи модданинг массаси ва эквивалент массаси.
Элементнинг эквивалент массасини хисоблаш учун унинг атом массасини валентлигига бўлиш керак. Табиийки, ўзгарувчан валентли элементларнинг эквиваленти массалари хам ўзгарувчандир.
Мураккаб моддаларнинг эквивалентларини куйидаги формулалар асосида хисобласа бўлади:
E оксид =М оксид/n-v. М- моляр масса . n ва v - оксид хосил килувчи
элементнинг сони ва валентлиги;
E кислотак Мкислота/n кислота . n- кислота кислотанинг асослиги;
E асос= М асос/n-насос. n-асос асоснинг кислоталиги; 
E тўз = М тўз/nМе-vМе. n Ме ва vМе металл атомининг сони ва валентлиги.
Берилган кимёвий реаксияда катнашаётган моддаларнинг эквивалентини хисоблаш учун уларнинг реаксияда катнашаётган ионлари, атомлари ёки атомлар гурухи сонини
еътиборга олиш керак.
Масалан, 49 г сулфат кислота 32,5 г рух билан реаксияга киришганда 1 г водород ажралиб чикади. Сулфат кислота ўрнига 36,5 г хлорид кислота олинса хам ўшанча водород
ажралиб чикади. Рухнинг ўрнига алюминий олинса, 1г водород ажралиб чикиши учун 9 г алюминий керак бўлади. 
Мураккаб моддаларнинг эквивалент массалари куйидаги формулалар билан хисобланади:
MgO= 40/2= 20. EHCl=36,5/1= 36,5 E(AlCl3)= 133,5/3=44,5
Биринчи реаксияда H3PO4 факат битта водород иони билан реаксияда катнашяпти, шунинг учун бу реаксияда H3PO4 нинг эквивалент массаси 98 г га тенг. Иккинчи реаксияда H2SO4 нинг хар иккала водород иони алмашгани учун унинг эквивалент массаси 49 га тенг: Масалан:

Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling