Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари


Download 121.49 Kb.
bet9/24
Sana22.09.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1684221
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
маъруза-1

NaOH + HCl = H2O + NaCl
3) метанни ёндириб:
CH4 + 2O2 = CO2 + 2H2O
4) крицаллогидратни парчалаш:
CuSO4 * 5H2O =5 H2O + CuSO4
5) гидроксидларни киздириш:
Cu(OH)2 = CuO + H2O
6) кислоталарни парчалаш:
H2SiO3 = H2O + SiO2
7) оксидлар билан кислоталар реаксияси натижасида:
ZnO + H2SO4 = ZnSO4 + H2O
Хосил бўлган сувларнинг таркибида 11,11% водород ва 88,89% кислород бўлиб, сув 0 о S да мўзлайди, 100 о S да кайнайди, 4,5о S да зичлиги 1 г/см3 га тенг, ўзгармас електр ўтказувчанликка ва ковушкокликка эга. Бу конунга молекуляр тўзилишли моддалар - газ, суюклик ва осон суюкланадиган каттик моддалар бўйсунади.
Барча ноорганик моддаларнинг факат 5% гина молекуляр тўзилишга эга.Молекуляр тўзилишли моддалар каторига инерт газлар(1 атомли), O2 , N2, F2, Cl2, H2 ва бошкалар (2 атомли), сув, аммиак, метан, углерод оксидлари киради (кўп атомли). Бундай моддаларнинг таркиби доимий бўлади.
Мавжуд анорганик моддаларнинг 95% молекуляр тўзилишга эга эмас.Бундай моддаларнинг крицалл тугунларида алохида атомлар ёки ионлар жойлашган бўлади.
Замонавий текширишлар асосида кўпдан кўп моддалар ўзгарувчан таркибга эга еканлиги аникланди.Масалан,титан оксиди TiO1,8 дан TiO 1,2 гача , мис(1) оксиди таркиби Cu1,8O дан Cu2O гача , темир(11) оксиди Fe0,89O дан Fe0,95O гача, TiO1,46 дан TiO1,56 гача ўзгариши аникланган.Бундай моддалар d-элементларнинг оксидлари, гидридлари, карбидлари, нитридлари ва сулфидлари орасида кенг таркалган. Улар къопинча равшан рангли,ярим ўтказгич хоссасига эга, уларнинг реаксион кобилияти ва каталитик активлиги анча юкори. Ўзгарувчан таркибли моддалар хоссаларини текширган Н.С.Курнаков таклифига кўра ўзгарувчан таркибли бирикмалар бертолидлар деб, ўзгармас, яъни молекуляр таркибли бирикмалар далтонидлар деб аталадиган бўлди.
Хозирги пайтда таркибнинг доимийлик конуни куйидагича янги таърифга эга: олиниш усулидан катий назар молекуляр тўзулишга эга бўлган моддалар озгармас сифат ва микдорий таркибга эга.
Каррали нисбатлар конуни. 1804 йилда инглиз олими Д.Далтон модда тўзилиши тўрисидаги атомицик тасаввурларга асосланиб, каррали нисбатлар конунини таърифлади: "агар икки элемент бир-бири билан бир неча бирикма хосил килса, элементлардан бирининг шу бирикмалардаги иккинчи элементнинг бир хил масса микдорига тўри келадиган масса микдорлари ўзаро кичик ва бутун сонлар каби нисбатда бўлади
Каррали нисбатлар конуни жуда кўп мисоллар билан исботланди.
Масалан: азот билан кислород(1-жадвал) бир- бири билан бир неча куйидаги
бирикмаларни хосил килади.1 кисм азотга тўри келадиган кислород массаси кичик бутун сонлар каби бўлади.
1-жадвал. Азот оксидларидаги азот ва кислороднинг таркибий кисмлари ва нисбатлари Формула Азот массаси кислород массаси 1кисм азотга тўри келган кислород 1кисм азотга тўри келган кислород

Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling