Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари


Download 121.49 Kb.
bet5/24
Sana22.09.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1684221
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
маъруза-1

Мураккаб моддалар - хар хил турдаги атомлардан тузилган моддалар.
Улар 4 га бўлинади:

  1. Оксидлар

  2. Асослар

  3. Кислоталар

  4. Тузлар.

  5. Бинар бирикмалар

Оксид – бири кислород бўлган икки элементдан ташкил топган моддалар ёки элементларнинг кислородли бирикмалари.(Переоксидлар бунга кирмайди).
Оксидлар табиатда кўп тарқалган ва кундалик турмушимизда ва саноатда кенг миқёсда ишлатилади.Энг мухим оксидлар:

  • Водород оксиди – Н2О сув бусиз хаёт йуқ.

  • SO3 – олтингугурт (VI)- оксиди сульфат кислота олиш ва озик овкат махсулотларига ишлов беришда ( масалан меваларнинг сакланиш муддатини ўзайтиришда)

  • Fe3O4 (Fe2O3, FeO) – краска олиш, электрод ясаш ва асосан металлургияда Fe олишда ишлатилади.

  • СаО – сўндирилмаган охак қурилишда ишлатилади.

  • TiO , ZnO сувда эримайдиган ок рангли модда бўлиб “ Белила” краскалари ишлаб чиқаришда ишлатилади.

  • SiO2 шиша ишлаб чикаришнинг асосий хом ашёси ҳисобланади.

  • Cr2O3 –яшил шиша ва керамик махсулотлар ишлаб чиқаришда ишлатилади.

  • СО2 – сода(Na2CO3 , NaHCO3) ишлаб чикаришда, ўт учиришда, қуруқ муз олишда совутиш воситаси сифатида ишлатилади.

Улар қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Асосли оксид.

  2. Кислотали оксид.

  3. Амфотер оксид.

  4. Бетараф оксид.

  5. Қўш оксид.

Асосли оксид – асослар мувовиқ келадиган оксидлар. Буларга ишкорий ва ишкорий ер металларининг оксидлари ва оксидланиш даражаси кичик бўлган металларнинг оксидлари мисол бўлади: Li2O, Na2O, CaO, FeO MnO
Олиниши :

  1. Кислород билан оксидлаб:

а) оддий моддаларни:
2Ca+O2=2CaO
4Li+O2=2Li2O (бошқа ишкорий металларга кислород таъсир эттирилса переоксидлар хосил бўлади.)
б) мураккаб моддаларни:
2H2S+3O2= 2H2O+2SО2
Парчалаб:

  1. Тўзларни қиздириб:

2СuSO4=2CuO+2SO2+O2
Pb(NO3)2 = PbO + 4NO2 + O2
CaCO3 = CaO + CO2

Ишқорий металл тузларидан ташқари(2NaNO3= 2NaNO2 + O2)


б) Асосларни қиздириб:
Fe(OH)2 = FeO + H2O
Ca(OH)2 = CaO+ CO2
в) Таркибида кислород бор бўлган кислоталарни қиздириб:
H2SiO3= H2O+ SiO2
H2CO3= H2O+ CO2
H2SO3= H2O+ SO2
г) Кислоталарни бошка моддалар иштирокида қиздириб :
2HClO4=Cl2O7+H2O (Р2О5 иштирокида киздириб)
2HNO3= N2O5+ H2O (Р2О5 иштирокида киздириб)
3. Юкори оксидларни парчалаб ва куйи оксидларни оксидлаш натижасида:
4CrO3= 2Cr2O3+3O2
4FeO+O2= 2Fe2O3
4. Учувчан оксидларни туз таркибидан сиқиб чиқариш йўли билан:
Na2CO3 + SiO2 = Na2SiO3 + CO2
5. Баъзи кислоталарнинг металлар ва металлмаслар билан ўзаро таъсири натижасида:
Zn + 4HNO3 = Zn(NO3)2+2NO2+ 2H2O
2H2SO4 + C = 2SO2 + CO2 + 2H2O

Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling