Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари


Download 121.49 Kb.
bet4/24
Sana22.09.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1684221
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
маъруза-1

Радикал - жуфтлашмаган электрони мавжуд бўлган атом ёки атомлар гурухи. СН3, С2Н5, Н, Cl ...Баъзи моддалар О2, NO , NO2 жуфтлашмаган электрони бўлса хам радикал бўла олмайди.
Оддий модда – бир хил турдаги атомлардан ташкил топган моддалар.Бўлар кимёвий элементларнинг бир куринишидир.Битта элемент бир неча хил оддий модда хосил қилиши мумкин кислород- озон (О3) ва кислород молекуласи (О2) , углерод – олмос, графит, карбин. Фосфор 11 хил оддий модда хосил қилади. 400 якин оддий моддалар мавжуд.
Аллотрoпия (грек.– бошка– бурилиш) битта атомнинг бир неча хил оддий модда хосил қилиш хусусияти. Аллатропия ходисасига сабаб молекуладаги атомлар сонининг ва кристалл панжараларнинг ҳар хил бўлишидир.
Полиморфизм (грек.– купқиррали,куп тусли…) Битта қаттиқ модданинг икки ёки ундан ортиқ хар хил турдаги кристалл панжаралар хосил қилиши ва натижада хоссаларининг хар хил бўлишидир.Бундай моддалар унинг полиморф модификациялари дейилади. Масалан FeS2 кристалл панжараси хар хил бўлган икки хил модда пирит ва марказит ҳосил килиши мумкин.Аллатропия полиморфизм ходисалари ўртасида қандай фарқ бор? Аллатропия молекуладаги атомлар сони ва кристалл панжараларнинг хар хиллиги билан фарқланади ва у фақат оддий моддаларга хосдир. Полиморфизмда оддий ва мураккаб моддаларнинг кристалл панжаралари ўртасидаги фарқдир.Аллатропия ходисаси кристалл панжараларнинг тузилиши буйича содир бўлса бу ходисани полиморфизм деб хам аташ мумкин.Масалан: углерод – кристалл панжараси хар хил бўлган олмос, графит, карбин каби моддаларни хосил килади бу ходисани аллатропия хам полиморфизм хам деб аташ мумкин.
Оддий модда шартли равишда икки турга бўлинади:

  1. Металлар(Na, Fe,Ca,K...)

  2. Металлмаслар(О2, Р, Н2 ...)

Шартли деганимизнинг маъноси бу бўлиниш уларнинг физик ва кимёвий хоссаларига асосланган.Лекин баъзи холларда металл металлмаслик , металлмас эса металлик хоссаларини намоён қилади.
Металларнинг физикавий хоссалари: ялтирок, электр токини ва иссиқликни яхши ўтказади, оддий шароитда қаттик( симобдан ташкари), суюқланиш ва қайнаш температураси юқори, зичлиги катта, эластик, болғаланувчан, чўзилувчан... бўлади.
Типик металларга ишқорий ва ишқорий ер металлари киради.
Металлмасларнинг физикавий хоссалари металларнинг хоссаларига тескаридир.
Уларнинг бирикмаларида хам бироз фарқли жихатлар кўзга ташланади. Типик металлар асосли оксидлар , асослар хосил қилса типик металлмаслар эса кислотали оксид ва кислоталар хосил килади.
Табиатда оддий моддалар камдан кам эркин холда учрайди.Масалан хавода-20-21% О2, 78%-N2 , 1% га якин инерт газ ва бошка газ ва заррачалар бўлади. Au, Ag табиатда эркин холда купрок учрайди Fe, Hg эркин холда кам бўлиб бирикмалар холида учрайди.

Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling