Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари


Download 121.49 Kb.
bet3/24
Sana22.09.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1684221
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
маъруза-1

Кимёвий элемент ядро заряди бир хил бўлган атомларнинг тури.Бу атом эмас атомларнинг туплами(39 К, 40 К, 41К ).
Кимёвий формула - модданинг таркибини кимёвий белги индекс ва коэффициентлар билан ифодаланиши.Индекс молекулада нечта атом борлигини кўрсатса , коэффициент эса молекуланинг сонини кўрсатади.
Электрон-(грек. янтарь) манфий зарядга эга бўлган заррача.Заряди-1,6*10-19 кулон, массаси mе- =9.11*10-31 кг ёки 5,486*10-4 а.м.б. Физикада купчилик масалаларни ечишда электроннинг заряди -1 деб олиб кетилади.Электрон барча атомларда бўлади.
Протон –(грек. биринчи) ядронинг асосий таркибий кисми, мусбат зарядланган заррача.Заряди-1,6*10-19кулонга тенг, массаси- mp =1,672 *10-27 кг= 1,007 а.м.б га тенг.Протонлар сони элементнинг тартиб номерига тенг бўлади.
Нейтрон (лат. neutrum – у хам, бу хам эмас ) электронейтрал – зарядсиз элементар заррача. mn = 1,675 *10-27 кг = 1,009 а.м.б га тенг.1Н изотопидан ташқари пратон билан биргаликда барча атом ядроларининг таркибий қисми ҳисобланади. Пратон+нейтрон = нуклонлар деб аталади ва элемент атоми массасини ташкил килади. A = Z + N, бунда A –атом массаси , (Z) – протонлар сони ва (N)-нетронлар сони.
Изотоп – ядро заряди бир хил бўлган атомларнинг муайан бир тури. 11Na22 , 11Na 23
11Na24- натрий атомларининг изотоплари.
Изобар - (греч. тенг масса) атом массалари бир хил лекин ядро зарядлари ( протонлар сони) хар хил бўлган атомларнинг тури, масалан 90Sr, 90Y, 90Zr, 40К, 40Ar.
Изотон- нейтронлар сони бир хил бўлган атомларнинг тури.
Ўзоқ вактгача олимлар атом ва молекула ўртасидаги фарқни аниқлолмай келишди.
А.М.Ломоносовнинг “Атом молекуляр таълимоти” , Ж.Дальтоннинг меҳнатлари хамда 1860 йилда Германиянинг Карлсруэ шахрида бўлиб ўтган химикларнинг 1- сеъездида атом ва молекулага аниқ таъриф берилгандан сўнг бу муаммо ўз ечимини топди.
Ион (грек.– юрувчи) зарядланган заррача у битта элементдан ёки бир неча элементдан хам ташкил топган бўлиши мумкин. Атом ўзидан электрон берса + мусбат зарядланади ва у катион (грек. -пастга+ ион) деб аталади. Агар атом ўзига электрон кабул килиб олса – манфий зарядланади ва у анион (грек.– тепага +ион) деб аталади.

Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling