Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари


Download 121.49 Kb.
bet14/24
Sana22.09.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1684221
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
маъруза-1

m=n*M
Моляр масса модда массасининг, микдорига нисбатига тенг:
M=m/n
М-моляр масса, г/мол; м- модда массаси, г; н-модда микдори, мол.
1.4.Газларнинг молекуляр массасини аниклаш
Газ модданинг молекуляр массасини аниклаш Авогадро конунига
асосланади. 1 мол газ нормал шароитда 22,4л хажмни эгаллайди. Агар биз маълум хажмдаги газнинг маълум харорат ва маълум босимда массасини билсак, унинг молекуляр массасини хисоблаб чикара оламиз.
1 l Cl гази 3,16 g келса
22,4 l x g келади x= 70,78 g= 71 g ,
бу Cl 2 ни молекуляр массасини кўрсатади.
Газнинг молекуляр массаси аник бўлган бошка газга нисбатан зичлиги маълум бўлса, унинг молекуляр массасини куйидаги формула бўйича хисоблаб топиш мумкин. Бунда одатда газнинг хаво ва водородга нисбатан зичликлари олинади.
M газ = M хаво * хаво
3. Газнинг маълум шароитдаги массаси, хажми, босими ва харорати маълум бўлса, Менделеев-Клайперон тенгламасидан фойдаланиб унинг молекуляр массаси хисоблаб чикарилади.
mRT
M = 
PV
М- газларнинг молекулаяр массаси;
P-газнинг босими; В- газнинг хажми;
Т-газнинг харорати; м-газнинг массаси.
R- универсал газ доимийси (8,31 ж/мол).
1.5. Атом массани аниклаш усуллари
Авагадро конуни оддий газлар таркибига кирадиган атомларнинг массаларини топишга имкон беради. Кўп газлар икки атомли бўлгани учун, атом массани топишда молекуляр масса 2 га бўлинади.
Атом массани аниклаш италиялик олим С.Каннисаро томонидан таклиф этилган бўлиб, мокекуляр массаси аникланиши керак бўлган модданинг имкони борича кўпрок учувчан бирикмаси ёки газ холатда бўлган хосиласи олинади.Масалан, углерод бирикмалари асосидаги учувчан бирикмалардан(2-жадвал) углерод атом массасини аниклаш кўрсатилган.
2 жадвал. Каннисаро усули бўйича углероднинг атом массасини аниклаш

Бирикмалар

Молекуляр массаси

Углероднинг масса %

1 та молекуладаги углероднинг массаси,а.у.б.

CH4

16

75,00

12

CO

28

42,85

12

CO2

44

27,27

12

C2H2

26

92,31

24

C6H6

78

92,31

72

Углероднинг атом массаси 12 а.у.б. ортик бўлиши мумкин эмас.
Бу усулнинг камчилиги шундаки, усул факат газ моддаларнинг ёки осон
бўланувчан моддаларнигина молекуляр массасини тажрибада ўлчаб сўнгра элементнинг атом массасини топишга имкон беради.
Оддий моддаларнинг каттик холда солиштирма иссиклик сиимини ўлчаш оркали атом массани аниклаш (П.Л.Дюлонг ва А.Пти,1819 й.). Жуда кўп хар хил металлар учун каттик холатда моляр иссиклик сиими деярли бир хил эканлиги аникланган.Ўртача бу киймат 
26 Ж /(мол*К )еканлиги топилган.
1 мол атом модданинг хароратини 1 оC ошириш учун зарур бўлган иссиклик микдори атом иссиклик сиими(C атом) дейилади.

Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling