Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари
Download 121.49 Kb.
|
маъруза-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3.Моддаларнинг газ ва бошка холатлари
2.2. Суюкликлар тўзилиши
Суюкликлар учун энг мухим хоссалардан бири уларнинг окиши ва суюклик солинган идиш шаклини олиши хисобланади. Газлардан фарк қилиб суюклик босимини ўзгариши суюклик хажмини ўзгатирмайди. Суюкликлар учун “сикилувчанлик хос эмас. Суюкликлар “окиш” хоссасига эга.Хар кандай суюклик газсимон холатига ўтказилиши мумкин.Суйклик буга айланадиган хароратга кайнаш харорати дейилади. Хар бир суюклик таркиби ва тўзулишига мос равишда маълум кайнаш хароратига эга бўлади. Масалан, сув 101,325 кПа босимда 100 оС кайнайди. Харорат пасайиши билан суюкликлар каттик холатга ўтади. Сув ОоС да мўзлайди. Модданинг каттик холатдан суюк холатга ўтадиган харорат суюкланиш харорати дейилади.Суюкликларда заррачаларнинг жойланишидаги тартиб каттик моддаларникига ўхшахс бўлади. Масалан сувнинг цруктураси мўзникига ўхшайди. Хар бир сув молекуласини тўртта бошка молекула ўраб туради. Суюклик цруктураси озгарувчан бўлиб, айни каттик модданинг цруктураси бўлса ўзгармайди. Суйкликлар агрегат холати ва хосслари бўйича газлар ва каттик моддалар орасидаги оралик холатни эгаллайди. Шуннг учун хам улар маълум хажмга эга бўлгани холда шаклга эга эмас. Суюк холдаги моддаларнинг цруктураси ва диффўзия, ковушоклик, тўйинган бу босими, нур синдириш кўрсаткичи, оптик зичлиги, зичлиги каби катталиклар модданинг кимёвий таркиби ва суюклик молекулаларининг ўзаро таъсирига болик. 2.3.Моддаларнинг газ ва бошка холатлари Моддаларнинг газсимон холатида молекулалар ёки атомлар эркин харакатланади. Бундай холатда газлар маълум шаклга эга эмас. Газлар кайси идишга солинса ўша идишни тўлдиради. Хар бир газни холати уни харорати, босими ва хажми билан таснифланади. Газсимон холатда молекулаларнинг кинетик энергияси юкори, улар сийрак ва бетартиб жойлашган. Газларнинг молекулалари орасидаги масофа босим таъсири оцида ўзгартирилиши мумкин. Шунинг учун хам босим оцида хароратни пасайтириб газларни суюлтириш мумкин бўлади. Бу усул билан техникада хаво таркибидаги газларни ректификасиялаб таркибий кисмларга ажратилади. Газларнинг энг мухим хусусиятларидан бири уларнинг диффўзияланишидир. Чунки иккита газ кўшилса улар бир-бирига ўз-ўзидан аралашиб кетади. Агар моддани киздириш оркали харорати минг, юзминг, хатто миллион оS га оширилса модда ионлашган газ- плазма холатига ўтади. Модданинг плазма холати тартибсиз харакатланаётган атомлар, ионлар ва атом ядроларининг аралашмасидир.10 минг - 100 минг оS даги хароратда “совик плазма” хосил бўлади. Агар плазма харорати миллион оS га этказилса у “иссик плазма “ дейилади. Ерда плазма холати яшин чакнаганда, электр ёйида, аргон, неон лампаларида, газ горелкаси оловида хосил бўлади. Плазма холатида юлдўзлар, куёш ва галактикадаги осмон жисмларида учрайди. Модданинг холатлари жуда юкори босимда хам кескин ўзгаради. Агар босим 10 9-1010 га оширилса, крицалл панжарадаги атомлар орасидаги масофа кескин камайиб, кимёвий боларнинг ўзилиши рўй беради. Худди шундай жараёнлар хаддан ташкари юкори босимда графитнинг олмосга айланиши, боразоннинг хосил болиши, кварснинг янги аллотропик шакл ўзгариши цишовитга айланиши амалга ошади. Кварснинг бу янги аллотропик шакл ўзгариши зичлиги 60% га ортади.Хозирги пайтда бундай жараёнлар ўта каттик материаллар олиш максадида катта амалий ахамиятга эга. Download 121.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling