Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари


Download 121.49 Kb.
bet13/24
Sana22.09.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1684221
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
маъруза-1

Pхаво  = PN + PO  + PAr + ...
Агар бирон газни сув оцида йиилса, умумий босим шу газ ва сув буи босимлари йииндисига тенг бўлади:
Pумум = P + PO+Pсув PN = P умум-(Pсув+ PO)
Кимё конунларини яхши билиш кимёвий хисоблашларда жуда аскотади. Жараёнларни олдиндан билиш уни унумини хисоблаш учун зарур бўлиб физик кимё, аналитик кимё ва мутахассислик бўйича кимёвий фанларни чукур ўзлаштиришга ёрдам беради.
1.3. Асосий тушунчалар
Атом массаси. Атомларнинг массалари жуда кичик бўлади. Бу ўлчамлар 10-25 кг дан 10-27 кг гача боради. Бундай кичик кийматлар билан ишлаш кийин. Шу сабабли атомларнинг абсолют массаси ўрнига “нисбий атом масса” тушунчаси кабўл килинган. Унунг ўлчов бирлиги қилиб”углерод бирлиги” олинган. 1961 й.да атомнинг масса бирлиги кабўл килинган. Баъзан бу тушунча атомнинг углерод бирлиги дейилади(а.у.б.). Атомнинг углерод бирлигида ифодаланган массаси атом масса дейилади. Бунда барча хисоблашлар углероднинг 126C изотопига нисбатан олиб борилади. Шундай ўлчовга кўра кислороднинг нисбий атом массаси 15,9994 га водороднинг нисбий атом массаси 1,0079 а.у.б. га тенг. Масалан, мис атомининг массаси Ар к64 у.б. дейилса, мис атоми 612C атоми массасининг 1/12 кисмидан 64 марта оирлигини кўрсатади. Элементлар нисбий атом массасини киймати даврий жадвалда берилган.Бу кийматлар хисоблашларда ишлатилади.
Молекуляр масса. Модда молекуляр массасига тенг бўлиб углерод бирлигида ифодаланган оирлигига молекуляр масса дейилади.Молекуляр масса хам углерод бирлигида ўлчанади. Шунинг учун “нисбий молекуляр масса “дейилади ва Мр билан белгиланади.
Mr(Cl2)=71 u.b. еки 71 g/mol, Mr(HNO3)=63 u.b. еки 63 g/mol.
Баъзан молекула таркиби биргина атомдан ташкил топган бўлса, масалан, He, Ar, Hg, Fe, Cu молекуляр масса атом массасига тенг бўлади: Mr(Cu)=63,546 u.b. ёки 
63,546 г/мол.
Мол модда микдорининг бирлиги. 12 г углероднинг 126C изотопида канча атом бўлса, шунча молекулалар, атомлар, ионлар, электронлар ва бошка цруктура бирликлари бўлган модда микдори мол дейилади.
Мол тушунчаси нимага нисбатан кўлланишига караб турли заррачаларни англатиши мумкин: мол атомлар(Cl), мол ионлар(Cl -),мол молекула(Cl 2), уларнинг массалари мос равишда 35,5 г; 35,5 г;71 г.
1 мол модда таркибидаги цруктура бирликлари сони юкори аникликда хисобланган. Бу сон Авогадро сони дейилади ва унинг киймати 6,02*1023 га тенг.
1 мол модданинг массаси моляр масса дейилиб, сон жихатдан у нисбий молекуляр ёки нисбий атом массага тенг бўлади, лекин, г/мол да ўлчанади.
Модданинг моллар сонини (n) топиш учун унинг массасини(м) молекуляр
массага бўлиш керак: n=m/M
Модданинг массаси унинг моллар сонини моляр массага кўпайтириш оркали топилади:

Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling