Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари


Download 121.49 Kb.
bet2/24
Sana22.09.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1684221
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
маъруза-1

Кимёнинг асосий тушунчалари
Атом – (Грекчадан таржима қилинганда бўлинмас деган маънони англатади)
Унга қуйидагича таъриф бериш мумкин:
а) Кимёвий йўл билан бўлинмайдиган модданинг энг кичик заррачаси.
в) Мусбат зарядланган ядро ва унинг атрофида харакатланадиган электронлардан ташкил топган электронейтрал заррача.Ядрода протонлардан ташқари нейтронлар ҳам мавжуд. Пратон ва нейтронлар нуклонлар ҳам деб аталади. Ҳозирги вақтда 120 дан ортиқ атомларнинг турлари мавжуд.Электроннинг массаси жуда кичик(mе- =9.11*10-31 кг) бўлганлиги учун атомнинг массасини асосан пратон(mp =1,672 *10-27 кг= 1,007 а.м.б) ва нейтрон (. mn = 1,675 *10-27 кг = 1,009 а.м.б) ташкил этади.Атомнинг абсалют(ҳақиқий) массаси жуда кичик сонлар билан ифодаланади:
Н-1,66*10-24кг, О-26,56*10-24кг, С-19,64*10-24кг ва ҳокозо.
Ҳисоблаш ишларида бундай сонлардан фодаланиш жуда ноқулайлик туғдиради. Шунинг учун кимёда нисбий атом масса деган тушунча киритилган.
Нисбий атом масса - атомнинг массаси 12С – углерод изотопи массасининг 1\12 қисмидан неча марта катталигини кўрсатувчи сон бўлиб ўлчамсиз катталикдир. 12С – углерод изотопи массасининг 1\12 қисми(19,64*10-24кг\12) 1,66*10-24 га тенг бўлиб у атом масса бирлиги (а.м.б.) деб аталади.Масалан Na нинг нисбий атом массаси(Ar) 23 га тенг дейилса, демак Na атомининг абсалют массаси (38,18*10-24кг) дан 23 марта катта деган маънони англатади. Нисбий атом массанинг граммларда ифодаланиши моляр масса деб аталади ва у г\мол ўлчанади.
Молекула - ( лат. moles –масса) модданинг кимёвий хоссаларини ўзида сақлаб қоладиган энг кичик заррача. Молекула бир хил турдаги атомлардан ва хар хил турдаги атомлардан хам тўзилган бўлиши мумкин.Баъзида атом ва молекула тушунчалари бир-бирига мос келиши ( инерт газлар) мумкин.Молекулада атомлар кимёвий боғлар ёрдамида боғланиб туради.

Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling