Мавзу: 11-12 ёшдаги


Тўп узатиш. Тайёрлов машқлари


Download 188.56 Kb.
bet7/8
Sana24.03.2023
Hajmi188.56 Kb.
#1291742
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11-12 ёшдаги ўқувчиларга уйин элементларини ўргатишда куникма ва малакаларни шакллантириш методикаси (Валейбол мисолида)

Тўп узатиш. Тайёрлов машқлари:
1. Кўрсатмага (сигналга) биноан: ҳаракатланиш вақтида турли усулларда тезланишлар: тезланишлар давомида турли усулда (сакраб, ҳатлаб, сирпаниб ва ҳоказо) тўхташ; ҳаракатланиш турини ўзгартириш; ҳаракатланиш ва тезланиш йўналишини ўзгартириш; ҳаракатланиш тезлигини ўзгартириш.
2. Шу машқлар (ҳаракатланиш ва тезланишлар)ни турли усулларда тўлдирма тўпни илиб олиш ва отиш (узатиш) билан бажариш; кўрсатма (сигнал) бўйича тўп узатиш йўналишини танлаш.
3. Тўлдирма тўпни ўз устига ташлаб, ўз шериклари ҳаракатларини кузатиш; шерикларини ҳатти-ҳаракатига қараб, тўпни ўз устига ёки шеригига ташлаш баландлигини, йўналишини ва тезлигини ўзгартириш; бўш жойга ёки кутилмаганда шеригига тўпни ташлаш.
Ёрдамчи машқлар. Шуғулланувчилар тайёрлов машқларини мукаммал ўзлаштирганларидан сўнг юқорида қайд этилган машқларга махсус кўрсатма (сигнал) ёки турли вазиятларга нисбатан ҳаракатланиш турини танлаш элементлари киритилади. Бундай машқлар қўллашда «оддийдан мураккабга» принсипида ижро этилиши лозим.

Машғулот билан шуғулланишда ўқувчилар жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги болаларни танлашда бошқа кўрсаткичлар билан биргаликда фақатгина жисмоний ривожланганлик, жисмоний ва техник тайёргарлик кўрсаткичлари ёрдамида аниқлаш мумкин бўлмаган ўйин фаолиятига қобилиятларини ривожлантириш ва намоён этишга сабаб бўлувчи шахсий сифат ва хусусиятларини аниқлаш алоҳида аҳамиятга эга.


Спортнинг баъзи турларида, шу жумладан волейболда биринчи навбатда ўйинчилар бўйининг узунлиги ва сакровчанлигини ҳисобга олинишига боғлиқ. Замонавий волейболчилар шуғулланувчилар организмига қўйиладиган талабларни билиши, юксак малакали ўйинчиларни самарали тайёрлаш муҳим шартларидан биридир.
Бошланғич ва умумий таянч тайёргарлигида ҳар томонлама тайёрлаш, ёш волейболчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириб, уларнинг спорт натижаларини ўсишига ижобий ва ижодий таъсир кўрсатиши учун мазмунан турли хилдаги ҳаракатли ўйинлар, югуришлар, сакрашлар, улоқтириш ва бошқалардан фойдаланган ҳолда ёндашиш энг қулай шаклидир, чунки ўйин истеъдоди тузилишини ташкил этадиган бирликларда турли хусусиятлари ва сифатларини намоён этишга ёрдам беради. Шундай қилиб, танлаш ва тайёрлашнинг ўзаро боғлиқлиги шуғулланувчиларни босқичма‐босқич танлашни ва уларнинг жисмоний сифатларини босқичма‐босқич ривожлантириш, танлаган спорт турида техник‐тактик маҳоратини эгаллаш ва такомиллаштиришни кўзда тутади.

Хулоса
Мослаштирилган ҳаракатли ўйинлар орқали машғулотларда ҳаракат иқтидори, асосий спорт учун аҳамиятли сифатларни, биринчи навбатда умумий ва махсус эпчиллик ва тезкорликни (унинг намоён бўлиши турларида) комплекс баҳолаш услубиятини қўллаш тартиби белгиланди.
5-9 синф ўқувчиларига тўпни бошқаришни ўргатишда услубиятлар мунтазам волейбол машғулотлари даврида бирламчи текширувлардан сўнг танлоб олинганлар билан индивидуал ўзлаштириш темпини динамик кузатувини ўтказиш мақсафга мувофиқ. Ёш волейболчиларда спорт учун аҳамиятли сифатларни ривожланиш динамикасини ҳисобга олиш, ўқув-машғулот жараёни тузилишига индивидуал ёндашиш ҳамда ҳар бир спортчининг алоҳида сифатларини ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, унга тузатишлар киритиш имкониятини беради. Шу мақсадда тўлиқ дастур асосида мунтазам такрорий текширувлар ўтказилади. Бунда назоратдаги кўрсаткичлардан ҳар бири бўйича ўсиш катталиги аниқланади ва махсус тайёргарликни индивидуал эгри ўсиш темпи тузилади. Бу кўрсаткичлар келажакда иқтидорнинг учта энг муҳим мезонларига айланади: дастлабки даража, якуний даража, ўсиш темпи. Албатта дастлабки даражага нисбатан ўсиш темпи юқори бўлган болаларга эътиборни қаратиш лозим бўлди.
-Волейбол спорт машғулотларида болаларнинг сакровчанлигини аниқлашда мослаштирилган ҳаракатли ўйинлар ва махсус машқлар тизими шуғулланувчиларнинг истеъдодни баҳолаш мезонларини аниқлашда асос бўлиб хизмат қилади.
-Мактаб ўқувчиларнинг алоҳида волейбол спорт тури бўйича машғулотларга қобилиятли болалар учун ишлаб чиқилган меъёрий талаблар, спорт тайёргарлигининг ҳар бир босқичида педагогик назоратни тўғри амалга ошириш жараёнида ўз самарасини беради.
-Мактаб ўқувчилар ичидан волейбол спорт тури бўйича шуғулланувчилар сакровчанлигини оширишда машғулотнинг турли босқичларида ёш хусусиятларига мос ҳаракатли ўйинлар ва ёрдамчи ҳамда махсус машқлардан фойдаланиш жараёнини амалга оширишга имкон яратади;
-Волейбол спорт турида саралаш мезонлари ва уни ташкил этиш мониторингини тизимлаштиришда дастлабки ва такрорий тажрибалар ва текширувларни назарда тутади
Ёш мактаб волейболчилар сакровчанлигини оширишда спорт тури бўйича саралашнинг турли босқичларида ёш хусусиятларига мос ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш тизими ишлаб чиқилади.
Ҳар бир илмий-тадқиқот ишидан аввал ўрганиладиган муаммо юзасидан илмий «эҳтимол» (гипотеза) белгиланади. Ушбу муаммони ўрганиш натижасида шу «эҳтимол» исбот асосида тасдиқланади ёки тасдиқланмаганлиги эътироф этилади.
Курс иши ўз мақсади ва вазифаларига мос келувчи муайян режа асосида амалга оширилади.
Шундай қилиб, қатор ҳолатларда мактаб ўқувчилари ичидан ёш волейболчиларга тўпни бошқаришни ўргатиш усулларини такомиллаштириш жараёнида ёш волейболчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарликлари даражаси динамикаси педагогик тадқиқод ўтказиш бутун давр давомида уларнинг натижалари, аста секин яхшиланиб борганини кўрсатади. Айнан ёш волейболчиларнинг жисмоний тайёргарликлари даражасининг ижобий ва ижодий ўзгариши баъзи техник услубларни бажариш самарадорлигига таъсир кўрсатиши яққол кўринади.



Download 188.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling