Мавзу 3 Травматик шок. Узоқ эзилиш синдром. Эвакуация
Гемодинамик ўзгаришларни яхшилаш
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Мавзу-3 Теоритик қисм
Гемодинамик ўзгаришларни яхшилаш. У айланиб юрувчи қон ҳажмини тез
тўлдириш мақсадида амалга оширилади. Йўқотилган қон ҳажмининг ўрнини тўлдириш учун энг яхши трансфузион муҳит бўлиб коллоид эритмалар (полиглюкин, реополиглюкин, желатинол), ва оқсил табиатли коллоид эритмалар (альбумин, протеин) ҳисобланади. Трансфузион тартиб плазма ўрнини босувчилар ва қоннинг қуйидаги нисбатда юборилиши асосида тузилади. 1 - 1,5 л. қон йўқотганда-фақат плазма ўрнини босувчилар; 1,5 - 2,5 л қон йўқотганда-плазма ўрнини босувчилар ва қон 1:1нисбатда; 2.5 л. дан кўп қон йўқотганда 2 ҳажм қон, 1 ҳажм плазма ўрнини босувчи суюқликлар ва қўшимча тузли эритмалар. Қонни трансфузия қилиш қоидаси: Иложи борича бир хил гуруҳдаги қонни қуйиш; 3 суткадан ортиқ бир хил гурухдаги қонни қуйиш; Қонни плазма ўрнини босувчилар билан бирга қуйиш. Трансфузия тезлиги юқори бўлиши керак. Аниқаб бўлмас АҚБ у 1 минутда 250 — 300 мл бўлиши керак. Веноз босим физиологик даражага етганда (60 — 100 мм сув. уст.) секин қуйишга ўтилса бўлади. Марказий нерв системаси ўзгаришлариии яхшилаш. Синган жойда новокаинли блокада қилиш; Аналгетикларни антигистаминлар билан бирга буюриш; Йўқотилган қон ўрни тўлдирилгандан сўнг доимий нейровегетатив блокадани таъминлаш учун дроперидол, сибазон (седуксен), натрий оксибутирати препаратларини ўрта дозада юбориш мумкин. Газ алмашивуни яхшилаш. Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини текшириш, оғиз бўшлиғи ва ютқинни тозалаш. Қовурғалар синган жойга спирт-новокаин блокадаси. Нафас олиш кескин сусайганда — ўпка сунъий вентиляцияси. Қоннинг реологик хусусиятларини нормаллаштириш ва тромбо-гемморагик синдромни даволаш. Плевра бўшлиғини пункция қилиш ва қон, ҳавони сўриб олиш. Юқори нафас йўллари узоқ санациясида трахеостомия қилиш. Ошқозон — ичак системаси парезларига қарши чоралар. Эндокрин ўзгаришларни яхшилаш. Гидрокартизонга нисбатан ҳисоблаганда 1000 — 1500 мг.глюкокортикоид гормонлар қилиш. Модда алмашинувидаги бузилишларни тўғрилаш. Углеводнинг концентрланган эритмалари (глюкоза 10, 15, 20%). Яқкол намоён бўлган мстаболик ацидозда 4% -300-400 мл натрий бикарбонати юбориш. Гидропон балансни ушлаб туриш учун: Рингер эритмаси, лактасол, глюкоза 5%, КСl 7.5%, NaС1 5,8% эритмалари юбориш. Ивишнинг ўткир бузилишларини тўғрилаш. Даволаш тадбирлари тромбогеморрагик синдромнинг босқичига боғлиқ бўлади. Диссеминирланган томир ичи ивишда, ивиш вақти коагулограмма ва тромбоцитлар миқдорини назорат қилган ҳолда — гепарин ва реополиглюкин; гипофибриногенемияда - гепарин, 3 гр дан 8 гр гача фибриноген ва тўғридан-тўғри қон қуйиш. Фибринолиз босқичида - фибринолиз ингибиторлари- контрикал - 25000 Ед., ЭАКК (эпсилон-аминокапрон кислота) қилинади. Травматик шокни даволаш бошланган вақтга айланиб юрувчи қон ҳажми микроциркуляция ва буйрак функциялари тикланиш тезлигига бевосита боғлиқ бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling