Мавзу 3 Травматик шок. Узоқ эзилиш синдром. Эвакуация


Траматик шокни даволаш 5- йўналишда олиб борилади


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana07.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1243917
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мавзу-3 Теоритик қисм

Траматик шокни даволаш 5- йўналишда олиб борилади: 
1. Ҳайтга хавф солувчи жароҳатларни даволаш. Баъзи ҳолларда бу тадбирлар вақтинча 
характерга эга бўлиши мумкин (жгут қўйиш, боғлам қўйиш, иммобилизация), бошқа ҳолларда 
эса (ички аъзолар шикастланиши ва ички қон кетишлар)даволаш оператив аралашувни талаб 
этади. 
2. Шокдаги импульсларни тўхтатиш (оғриққа қарши терапия). 3 усул бирлашмаси орқали 
амалга оширилади. Булар иммобилизация, травматик учоқнинг маҳалий блокадаси 
(оғриқсизлантириш), аналгетик ва нейролептик препаратларни қўллаш. 
3. Айланиб юрувчи қон ҳажмини (АҚҲ) тўлдириш ва қоннинг реологик хусусиятларини 
нормаллаштириш-реополиглюкин. Полиглюкин, бошқа кристаллоид эритмалар ва 


гепаринларни инфузияси орқали амалга оширилади. Агар травматик шок геморрагик синдром 
билан бирга кечса қон трансфузияси қилинади. 
4. Метаболизм коррекцияси-гипоксия ва респиратор ацидозни бартараф қилиш:кислород 
ингаляцияси, оғир ҳолларда ўпка сунъий вентиляцияси билан амалга оширилади. 
Медикаментоз 
антигипоксик 
терапия 
биологик 
оксидланишни 
яхшиловчи 
препаратлар:дроперидол, кальция глюконат (витамин В15), цитохром С, натий оксибутират, 
пентоксил, метацил ва бошқаларни қўллаш билан амалга оширилади. 
Метаболик ацидоз ва гиперкалиемия коррекцияси учун натрий бикарбонат, глюкоза 
инсулин билан бирга, кальций ва магнийларни вена ичига юборилади. 
5. Аъзоларнинг функционал ўзгаришларини даволаш ва профилактикаси. Булар ўткир нафас 
етишмовчилиги (шокдаги ўпка), ўткир буйрак етишмовчилиги (шокдаги буйрак), миокард ва 
жигардаги ўзгаришлар. 
 
Травматик шок даврида тиббий кўчириш босқичларида даволаш тадбирлари. 
Биринчи тиббий ёрдам-уруш майдонида (шикастланиш ўчоғида) ўз-ўзига ёки бир-бирига 
тартибида санитар ёки санинструктор қуйидаги шокка қарши тадбирларни амалга оширади: 
нафас йўлларини озод этиш (тил фиксацияси, оғизга тушган моддалардан, қондан тозалаш); 
ташқи қон кетишни вақтинча тўхтатиш; ярадорнинг нафасини тиклаш учун орқасига 
ётқизилади, бошини пастка туширилади, пастки жағни олдинга чиқарилади, “оғиздан-оғизга”, 
“оғиздан-бурунга” усулида ўпка сунъий вентиляцияси қилинади;юрак тўхтаб қолганда-юрак 
массажи; кўкрак қафаси жароҳати бўлса окклюзион боғлам қўйилади, транспорт 
иммобилизацияси қилинади. 
Агар бемор мустақил нафас олса унга ярим ўтирган ҳолат берилади. Оғриқ синдромини 
камайтириш мақсадида шприц-тюбик билан наркотик ёки аналгетик эритма юборилади. 
Жабрланганни уруш майдонидан угур у “ҳушсиз бўлса” ошқозон таркиби, қон ва шилликлар 
аспирациясини олдини олиш мақсадида қорин билан ётқизиб, бошини чап томонга 
қийшайтирилган ҳолда олиб чиқилади. 
Врачгача бўлган ёрдам. Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари қуйидаги шокка қарши 
тадбирлар қилинади: стандарт шиналар билан транспорт иммобилизацияси, қон тўхтатиш 
учун жгут ва боғламларни қуйиш, аналгетиклардан ташқари юрак ва нафас фаолиятини 
тикловчи препаратлар юбориш. АДР-2 ёки ДП-10 аппаратлари ёрдамида ўка суъний 
вентиляцияси, оғиз кенгайтирич ва тил ушлагич ёрдамида оғизни, юқори нафас йўлларини 
очиш. Яраланганни иситиш чоралари: иссиқ суюқликлар ичириш, алкоголь аналгезиясини 
қўллаш. 
Биринчи врачлик ёрдами (БрТП) шок ҳолатидаги яраланганларни биринчи ёрдам боғлов 
хонасида амалга оширилади. Саралаш майдончасида беморлар 4 гуруҳга ажратилади. 
1 гуруҳ: бу ерга келганда ҳаётга хавф солувчи жароҳат ва ўзгаришлар: нафас тўхташи, 
юрак тўхташи, АКБни критик тушиши(70 мм.сим.уст.дан паст), тўхтатилмаган ташқи қон 
кетиш бўлса, уларни боғлов хонасига биринчи бўлиб юборилади. 
2 гуруҳ: Ҳаётга бевосита хавф солувчи ўзгаришлар йўқ, 2-3 даражадаги шок ҳолати. 
Уларни боғлов хонасига иккинчи бўлиб юборилади. 


3 гуруҳ: Ички қон кетиш белгилари бўлган шок ҳолатидаги яраланганлар. Уларга тиббий 
ёрдам (оғриқсизлантириш, иситиш) саралаш майдонида кўрсатилади ва уларни бирини 
навбатда малакали тиббий ёрдам пунктига юборилади. 
4 гуруҳ: I даражали шокдаги яраланганлар. Уларга саралаш майдонида ёрдам кўрсатилади-
транспорт иммобилизацияси, оғриқсизлантириш, иситиш, алкоголь бериш ва бошқалар. 
БрТП боғлов хонасидаги шокка қарши тадбирлар ҳажми. Энг аввал нафас 
етишмовчилигини бартараф қилиш бўйича тадбирлар: юқори нафас йўллари 
ўтказувчанлигини тиклаш, трахея ва бронхлардан қон ва шиллиқларни чиқариб ташлаш, 
тилни тикиб қўйиш ёки ҳаво олгич киргазиш, трахея интубацияси, “Лада”, “Пневмат-1” 
аппаратлари ёрдамида ўпка суъний вентиляцияси, окклюзион боғлами қўйиш, кучли клапанли 
пневмоторакс бўлса-плевра бўшлиғини дренажлаш; вақтинчалик қон тўхтатиш; айланиб 
юрувчи қон ҳажмини (АҚҲ) плазма ўрнини босувчилар билан тўлдириш (вена ичига 
полиглюкин, 0,9%-натрий хлорид, 5%ли глюкоза ва б. суюқликлардан 1-2 л. қуйиш); агар қон 
йўқотиш III даражада бўлса О(I) гуруҳдаги қонни қуйиш, вагосимпатик, паранефрал ва 
маҳаллий 
травматик 
ўчоқли 
новокаин 
блокадалар 
қилиш, 
кортикостероидлар, 
оғриқсизлантирувчи ва юрак препаратлари юбориш, қўл ва оёқлар транспорт 
иммобилизацияси. 
БрТПда шокка қарши тадбирлар комплекси қилинади. Даволаш натижасидан қатъий назар 
яраланганларни ихтисослашган тиббий ёрдам босқичига юборилади. 
Травматик шокни даволашда вақт муҳим роль ўйнайди. Шокни даволаш қанча эрта 
бошланса, натижаси шунча яхши бўлади. 
 Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам босқичида травматик шокни якуний даволаш. 
Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам босқичида шок ҳолатидаги беморларни 3 гурҳга 
бўлинади: 
1 гуруҳ –ҳаётий муҳим орган шикасти ва тўхтамаган ички қон кетиши. Уларни дарҳол 
операция хонасига юборилади ва лапаратомия, торакотомия қилинади, шикастланган аъзода 
операция қилинади ва бир вақтнинг ўзида шокка қарши терапия ўтказилади. 
2 гуруҳ – 1-2 соатдан кейин хирургик ишлов берса бўладиган шикастли ярадорлар. Уларни 
шокка қарши палатага ёткизилади, у ерда қўшимча текширувлар ўтказиш билан бирга шокка 
қарши терапия қилинади. 
3 гуруҳ- Дарҳол хирургик даво қилиш шарт бўлмаган яраланганлар. Уларни шокни 
даволаш учун шокка қарши палатага ёткизилади. 
Консерватив даволашга қуйидагилар киради: 
1. Қўл ёки оёқдаги юза веналардан бирини канюлизацияси, зарур бўлса юқори ковак 
венага полихлорвинил катетер қўйилади. 
2. Диурезни ҳар соатда ўлчаб туриш учун сийдик қопига катетр қўйиш. 
3. Ошқозонга зонд қўйиш. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling