УМБСнинг клиник кечишида 3 давр фарқланади:
I давр — эрта ёки гемодинамик ўзгаришлар даври (касалликнинг 1-3 куни).
II
давр — оралиқ (3—4 кундан 8—12 кунгача) ўткир буйрак етишмовчилиги
билан характерланади.
III
давр — кечки (9—12 кундан 1—2 ой охиригача) тўқималар шикастининг
маҳаллий симптомлари билан характерланади.
УМБС нинг турли даврларидаги клиникаси.
I-давр. Жабрланганларнинг оёқ-қўли босилишдан озод этилгандан сўнг умумий аҳволи
ёмонлашуви билан бирга кучли шиши ривожланади. Беморни ҳолсизлик, тормозланиш,
кўнгил айниши, қусиш безовта қилади. Беморнинг ранги оқаради, танаси совуқ тер билан
қопланади, пульс тезлашади (100—120 та). АҚБ оғир ҳолларда 60-80 мм сим. уст. ва ундан
ҳам паст. Бу даврда УМБСнинг клиник кўриниши шокнинг торпид фазасини эслатади.
II- давр. Оралиқ давр. УМБСнинг 4- куни ўткир буйрак етишмовчилиги симптомларй
юзага чиқади: паст диурез, кўнгил айниши, қусиш, ҳолсизлик, апатия, белда оғриқ.
III- давр. Кечки давр. Биринчи ўринға маҳаллий симптомлар чиқади. Мушак тўқимаси
ўлиб ўрнига бириктирувчи тўқима ўсади, тўқималар атрофияси, бўғимларда ҳаракат
чекланиши, контрактуралар ривожланади.
УМБСнинг клиник кечишининг оғирлиги бўйича 4 клиник форма ажратилади
(М.И. Кузин 1954).
Енгил — қўл ёки оёқни сегментларидан бирини босилиши 4 соатдан ошмаган.
Ўрта — қўл ёки оёқни бутунлигича босилиши 6 соат. Буйрак функцияси унчалик
ўзгармаган.
Оғир - қўл ёки оёқни бутунлай босилиши 7-8 соат. Буйрак етишмовчилиги ва
гемодинамик ўзгаришлар симптоми яққол намоён бўлган.
Ўта оғир. Иккала қўл ва оёқни 6 соат ва ундан ортиқ вақт мобайнида эзилиши.
Беморлар 2—3 суткада ўткир буйрак етишмовчилигидан ҳалок бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |