Мавзу 3 Травматик шок. Узоқ эзилиш синдром. Эвакуация
Травматик шокнинг оғирлиги бўйича таснифи
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Мавзу-3 Теоритик қисм
Травматик шокнинг оғирлиги бўйича таснифи
I даража (енгил шок)-буда тери копламлари оқарган, пульс минутага 100 марта, АКБ 100/60 мм.сим.уст, тана ҳарорати нормада, нафас олиш ўзгармаган. Бемор ҳушида, баъзи қўзғалишлар бўлиши мумкин. II даража (ўрта оғирликдаги шок). Бунда тери қопламалари оқарган, пульс минутага 110-120 марта, АКБ 90/60, 80/50 мм.сим.уст, тана ҳарорати пасайган, нафас олиш тезлашган. Бемор ҳушида, тормозланиш йўқ.. III даража (оғир шок) - тери қопламалари оқарган ва совуқ тер билан қопланган, пульс ипсимон, минутага 120 марта, АКБ 70/60 , 60/40 мм.сим.уст, тана ҳарорати 35 о С дан паст, нафас олиш тезлашган. АКБни 60 мм. Сим.уст.дан пасайишини Cannon “критик ҳолат” деб номлаган. Бундан кейинги даврда терминал ҳолат ривожланади. IV даражадаги шок- терминал ҳолат. У агонал олди, агонал ҳолат ва клиник ўлим даражаларига бўлинади ва ҳаётий функцияларни клиник ўлим даражасигача бўлган ва ҳаётий функцияларни клиник ўлим даражасигача бўлган сусайиши билан характерланади. Жабрланганнинг ҳолатини шок даражасини пульс ва АКБ кўрсаткичларига нисбатан аниқланади.Буни Альговер-Бурри индекси деб аталади. Нормал холат - агар индекс 1 дан кичик бўлса (пульс минутига 70 та, АКБ 110), беморнинг ҳолати хавф туғдирмайди. Ривожланувчи шок - агар индекс 1 га тенг бўлса (пульс 110 та, АКБ 110), бемор ҳолати хавфли, ўрта даражадаги шок,қон йўқотиш 20-30% га тенг. Хавф солувчи шок - агар индекс 1 дан катта бўлса (пульс 110 та, АКБ 80 мм.сим.уст)- хавф солувчи шок, қон йўқотиш эса 30-50% га тенг. Агонал олди ҳолатида фақатгина йирик артерияларда: сон ва уйқу артерияларида пульсни аниқлаш мумкин. АКБ аниқланмайди, нафас олиш юзаки, ритмик. Бемор ҳушсиз. Агонал ҳолат- юқоридаги ўзгаришларга қўшимча нафас олишнинг бузилиши- аритмик, тез-тез, Чейн-Стокс (Cheyne-Stokes) типидаги нафас қўшилади. Кўз рефлекслари йўолган, ихтиёрсиз сийдик ажратиш ва ич келиши, йирик артерияларда пульс ўртача тўлимда, тахи-ёки брадикардия кузатилади. Клиник ўлим- нафас олиш ва юрак тўхташидан бошланади. Йирик томирларда пулс аниқланмайди, арефлексия, терини мумсимон оқариши, қорачиқлар кенгайиши кузатилади, у 5-7 мин. Давом этади. Тез шикастланувчи аъзоларда (мия, миокард) ортга қайтмас ўзгаришлар ҳали ривожланмаган. Организмни тирилтириш мумкин. Клиник ўлимдан кейинги биологик ўлим юзага келади, ҳаётга лаёқатсиз ўзгаришлар кўзатилади. Реанимацион чоралар натижа бермайди. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling