Мавзу 3 Травматик шок. Узоқ эзилиш синдром. Эвакуация


Ихтисослаштирилган врачлик ёрдами


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/9
Sana07.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1243917
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мавзу-3 Теоритик қисм

Ихтисослаштирилган врачлик ёрдами тиббий саралашда 2 гуруҳ жабрланганлар 
ажратилади. 
I гуруҳ — енгил ва ўрта оғир формадаги УМБС. Гемодинамик ўзгаришлар йўқ, ёки кам 
намоён бўлган. Оёқ-қўлларда шиш. Буйраклар функцияси унчалик ўзгармаган. Перифе-
рик артерияларда пулсация сусайган. Беморларни дарҳол махсуслаштирилган хирургик 
босқичига юбориш мумкин. 
 II гуруҳ — УМБСнинг оғир формаси. Шокка қарши реанимацион палатада 
махсуслаштирилган госпиталга юборишга тайёрлаш мақсадида гемодинамик ўзгаришлар 
тўғриланади. Даволаш айланиб юрувчи қон ҳажмини тўлдиришга қаратилган бўлади, 
бунда қон қуйиш ман этилади. Унинг ўрнига паст молекулали коллоид эритмалар ва 
электролитларни изотоник эритмаси қуйилади. Ацидозга қарши вена ичига 300—500 мл 
4% натрий бикарбонати юборилади. Буйраклар пўстлоқ қавати томирлар спазмини 
камайтириш мақсадида 300—400 мл 0,1% новокаин эритмаси; диурезни яхшилаш 
мақсадида глюкоза, маннитол, лазикс эритмалари юборилади. Хирургик ишлов беришга 
кўрсатмалар бўлса антибиотикларни қўллаш. Бемор ҳолати яхшилангач кейинги 
босқичларга юбориш. 
Махсуслаштирилган жарроҳлик ёрдам. Бу босқичда олдинги босқичларда бошланган 
даво тадбирлари давом эттирилади. Новокаин блокада қайта қилинади. Қоннинг, 
сийдикнинг, биохимик текшируви, бир кунлик диурез назоратга олинган ҳолда айланиб 
юрувчи қон ҳажми тўлдирилади, кислота-ишқор нисбати, электролитлар баланси 
яхшиланади. Гиповолемияга, ацидозга, гиперкалиемияга ва буйрак етишмовчилигига 
қарши кураш, аввалгидек, муҳим ролни ўйнайди. Ўткир буйрак етишмовчилигини 


даволашда «сунъий буйрак» аппарати билан гемодиализи яхши натижа беради. 
УМБСнинг оғир формаларида ампутацияга кўрсатмалар бўлиши мумкин. Агар ампутация 
ўз вақтида, анурия ривожлангунча қилинмаса, беморга фойда бермайди. 
Ампутация бажариш қоидаси:
 Тўқиманинг соғ қисмидан шу билан бирга тежаган ҳолда кесиш;
 Ампутациялар миопластик характерга эга бўлиши керак эмас;
 Чўлтоқ доим очиқ қолиши керак. 
Ўткир буйрак етишмовчилиги бартараф этилгандан сўнг, даво тадбирлари оёқ ёки 
қўлнй функциясини тиклашга, инфекцион асоратларини олдини олишга контрактуралар 
профилактикасига қаратилган. 
Оператив аралашувлар амалга оширилади: флегмоналарни очиш, мушакларни 
некротик ўчоқларини олиб ташлаш. 
Жароҳат инфекцияси асоратларини даволаш мақсадида шикастланган қўл ёки 
оёққа узайтирилган артерия ичи инфузияси, оксигенобаротерапия қилинади. Кейинчалик 
физиотерапевтик муолажалар ва жисмоний тарбия буюрилади.
Иккиламчи 
анемиялар олдини олиш учун қайта қон қуйилади. Аралаш радиацион оғир ва катта 
жароҳатларда бирламчи ампутацияга кўрсатмалар ошиб боради. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling