Мавзу №7. Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари


Бино элементларида ёриқ ҳосил бўлиш хусусиятларини аниқлаш


Download 476.45 Kb.
bet5/5
Sana01.03.2023
Hajmi476.45 Kb.
#1243010
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу №7 Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари

4. Бино элементларида ёриқ ҳосил бўлиш хусусиятларини аниқлаш.
Қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг нуқсонини топиш масаласига турли нуқсонларни аниқлаш киради: микро ва макроёриқлар, ғоваклар, ножинс қўшилмалар ва бошқалар. Бундан ташқари дефектоскопия ёрдамида темирбетон конструкцияларда бетонни очмасдан туриб арматуранинг жойланишини топиш мумкин, шу билан бирга бетон танасида жойлашган металл конструкциянинг кесимини аниқлаш учун ултратовушли дефек­тоскопия (импулсли ва бетўхтов нурланувчи) ва ПОИСК-2,4 усуллари қўлланилмоқда. Бунда «акс-садо» ултра товушнинг қайтиши ва бутунлай ўтиш усуллари фарқланади.
Бу усулларнинг биргаликда қўлланиши нуқсонларнинг мавжудлиги ва жойланишини етарли даражада аниқлик билан топиш имконини беради (УКБ-1 асбоби). Ёриқ очилиши кенглиги микроскоп ёрдамида ва МИР-2 асбоби ёрдамида аниқланади. Ёриқларнинг чуқурлигини игна ёки симни ултратовуш усулини биргаликда қўллаш орқали аниқланади.
Ёриқларнинг вақт мобайнида ривожланиш динамикасини турли хилдаги нишонлар ёрдамида ўрнатилади. Масалан, ғишт теримидаги ёриқларни кузатиш учун уларга гипсли, шишали ёки металдан маяклар ўрнатилади (1-расм). Гипсли ва шиша нишонларни олдиндан сувоқлардан тозаланган деворга алебастрли ёки сементли қоришмада ўрнатилади.
Метал нишонларни одатдаги тунукалардан тайёрлаб, деворга мих билан ёки елимлаб маҳкамланади ва бўёқ билан бўялади. Нишонларга тартиб номер ва сана қўйилади, маълумотларни махсус журналга қайд этилади. 7,5 метргача бўлган (кўтарилиш қийин бўлган) жойлардаги қурилиш конструкцияларининг юза қатламини баҳолаш РВП-451 оптик жиҳоз ёрдамида амалга оширилади.
Ораёпмаларда, деворларда ва бошқа конструкцияларда металл борлигини МИ-1 металл қидирувчи ёрдамида аниқлаш мумкин.
Темирбетон конструкциялардаги арматуранинг диаметрини, ҳимойа қатлами қалинлигини ва ораёпма, девор ва бошқа конструктив элементлардаги металл қисмларнинг кесим юзасини аниқлаш учун ВИМ, ИЗС, ТЗС, ИСМ, ПОИСК-2,5 турдаги асбоблар қўлланилади. Уларни қўллаш тамойили материалларнинг магнит ўтказувчанлиги ёки радиация усулларига асосланган. Металда, пайвандлаш натижасида юзага келадиган механик кучланишни ўлчаш ва Ёриқларни аниқлаш учун ИНТ-М2 асбоб ВД-1 ва ВД-2 олинадиган датчиклари билан бирга қўлланиши мумкин.

6 - расм. Маякларнинг тури.
а – гипсли; б – ойнали; в – металлли. 1 – ёриқ, 2 – шувоқ қилинган юза,
3 – девор, 4 – алебастр қоришмаси, 5 – ҳар 2–3 mm дан қўйилган рисклар.


Назорат саволлари:

  1. Техник ташхис деб нимага айтилади?

  2. Ташхислаш қандай усулларда бажарилади?

  3. Текширишда аниқланган деформатсиялар ҳақида сўзлаб беринг?

  4. Конструктив элементларда йўл қўйиладиган солқиликлар?

  5. Конструксияларнинг нуқсонлари қандай усулларда аниқланади?

  6. Ёриқларнинг ривожланиш динамикаси қандай аниқланади?


Download 476.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling