Мавзу №7. Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари
Деформацияни келтириб чиқарувчи омиллар
Download 476.45 Kb.
|
Мавзу №7 Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Деформацияни аниқлашда қўлланиладиган асбоблар ва жиҳозлар.
- 3. Бино конструкцияларидаги деформациялар.
- Темирбетон конструкцияларнинг йўл қўйиладиган чегаравий солқиликлар қиймати
Деформацияни келтириб чиқарувчи омиллар
Заминнинг ҳаддан ташқари силжиши ёки лойиҳалаш жараёнида унинг юк кўтариш қобилиятини аниқлашда хатоликка йўл қўйилганда, ёки лойиҳада кўзда тутилган меъёрий эксплуатация шароитини бузилиши оқибатида юз беради. Кўпинча бу ҳол чўкувчан грунтларни намланишида, муз қатламларини эришида, сув ва иссиқлик таъминоти тизимидаги авария ҳолатида намоёндир. Бино ва иншоотларнинг чўкувчанлигини ўлчаш репер ва чўкиш маркалари белгиларини солиштириш орқали амалга оширилади. Таянч реперларини нивелир билан ўлчанади. Иншоот кренини (оғишини) теодолит билан ўлчанади. Конструкция ва иншоотларнинг силжишини ўлчаш теодолит ёрдамида бажарилади, бунда обект ёки конструкциянинг ёнлама силжиши конструкция бўйлаб ўтказилган тўғри чизиқ орқали ўлчанади. Ҳисоб олиш чизиғи сифатида, икки нуқта орасида ўтказилган тўрдан ёки шу нуқталардан ўтадиган оптик нурдан фойдаланилади. Деформацияни аниқлашда қўлланиладиган асбоблар ва жиҳозлар. Бино ва иншоотларнинг деформацияси нивелир ва теодалитлар ёрдамида аниқланади. Нивелир ва теодалит асосий учта қисмдан иборат – нивелир, теодолит, таянч ва рейкадан. 5-расм. Деформацияни ўлчайдиган замонавий ўлчов асбоблари. 3. Бино конструкцияларидаги деформациялар. Айрим конструкциялар ва уларнинг қисмларининг маҳаллий дефор-матсиялари ёки жойларининг ўзгариши турли элементлардаги солқилик ва айланиш бурчаклари сабабли вужудга келади. Шуни айтиш лозимки, бундай деформациялар ҳамма вақт бўлади, лекин уларнинг катталиги темирбетон ва пўлат конструкцияларни лойиҳалаш бўйича меъёрларда кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак. Конструкцияларнинг солқилиги одатда қандайдир бошланғич нуқтага нисбатан геометрик ва гидростатик нивелирлаш усуллари билан аниқланади. Темирбетон конструкцияларнинг йўл қўйиладиган чегаравий солқиликлар қиймати 1-жадвал.
Геометрик нивелирлашда ўлчашлар нивелир ва рейка ёрдамида бажарилади. Рейка текширилаётган конструкция нуқталарига шарнир кўринишида осиб қўйилади ёки конструкцияга тик ўрнатилади. Ўлчашлар натижасида турли нуқталарда солқилик графиги қурилади. Кўплаб серияда чиқариладиган гидравлик ёки гидростатик нивелир бир-бири билан резина шланг бириктирилган мис найчалардан иборат ва гидростатик нивелирлаш бир-бири билан ҳабарлашувчи томирлар тамойилига асосланган. Конструкциянинг нисбий солқилиги қиймати чизиқчанинг сурилиши нисбий горизонтал планкалар ёки планканинг оғиш бурчаги бўйича механик жиҳоз ёрдамида ўрнатилади. Download 476.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling