Мавзу №7. Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари


Бинонинг асосий деформациялари ва уларнинг сабаблари


Download 476.45 Kb.
bet3/5
Sana01.03.2023
Hajmi476.45 Kb.
#1243010
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу №7 Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари

Бинонинг асосий деформациялари ва уларнинг сабаблари

Деформация турлари

Деформация сабаблари

Бинонинг ўрта қисмини деформацияланиши

Чўкиш эпюраси


1. Бино ўрта қисми заминининг мустаҳкам бўлмаслиги туфайли.
2. Атмосфера сувларининг заминга тушиши ёки коммуникациялардаги носозлик туфайли.
3. Бино ўрта қисмида қандайдир бўшлиқ пайдо бўлса.

Бинонинг чекка томонининг деформацияланииши

Зўриќиш эпюраси


1. Бинонинг чекка томонидаги замин мустаҳкам бўлмаса.
2. Атмосфера сувларининг бино чеккасига йиғилиши натижасида.
3. Бинонинг чет томонида бўшлиқ пайдо бўлиши.
4. Бинонинг ёнида траншея ёки хандак қазилиши.
5. Бино ертўласининг чет қисмида сув йиғилиши.



Бинонинг икки чекка қисмининг деформацияланииши

Чўкиш эпюраси
Зўриќиш эпюраси


1. Бинонинг икки чеккасининг чўкиши натижасида;
2. Бинонинг ўрта қисмида эски пойдевор қолган ёки цементланган қудуқ жойлашган бўлиши мумкин.




4 – расм. Биноларнинг нотекис деформацияланиши (Россия).
Кўрик ўтказиш натижасида маълум муддат эксплуатация қилинган бино ва иншоотларнинг умумий ҳолати аниқланади. Шуни қайд этиш лозимки ташхиснинг асосий масалаларидан бири бино ва иншоотларнинг деформацияларини аниқлашдан иборатдир. Уни текширув жараёнида мавжуд деформациялар, нуқсон ва шикастланишларни аниқлаб ҳамда уларни таҳлил этиш орқали амалга оширилади.
Шикастланишлар, турли деформация ва нуқсонлар қатор сабабларга кўра ҳосил бўлиши мумкин (1- схема).
Текширишда аниқланган деформациялар қуйидагича тавсифланиши мумкин:

  1. Умумий - конструкция ва иншоотларнинг силжиш ва деформация-ланиши кузатилади;

  2. Маҳаллий - силжиш, солқилик, буралиш кабилар.

Бино ва иншоотлардаги умумий деформациянинг содир бўлишини асосий сабаби заминни нотекис чўкишидир.

Download 476.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling