Мавзу №7. Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари


Бино ва иншоотларнинг деформациясини аниқлаш


Download 476.45 Kb.
bet2/5
Sana01.03.2023
Hajmi476.45 Kb.
#1243010
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу №7 Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари

2. Бино ва иншоотларнинг деформациясини аниқлаш.
Деформация латинча deformatio сўзидан олингаан бўлиб - бузилиб чиқиш деган маънони билдиради. Яъни бир текисликда ётган конструкцияларнинг ташқи муҳит таъсирида ўзаро жойлашиш нуқталарини ўзгариши тушинилади.
Деформация икки турга бўлинади: эластик ва пластик. Агар таъсир этаётган юкни олгандан кейин конструкция ўз холига қайтса бу эластик деформация дейилади. Ва аксинча бўлса бу пластик деформация дейилади.
Деформациянинг энг оддий кўриниши: чўзилиш, сқилиш, эгилиш ва буралиш. Умумий олганда деформация натижасида бино ўз шаклини ўзгартиради 1 ва 2 - расмлар.
Агар асос бир текис чўкса бино ҳам текис чўкади. Агар асос нотекис чўкса бино ҳам нотекис чўкади, бу ўз навбатида бинони авария холатига олиб келади 1, 2 ва 3 - расмлар.

1-расм. Деформация натижасида бино шаклини ўзгариши.
Инструментал текшириш вақтида нафақат айрим конструкциялардаги, умуман бинодаги нуқсон ва деформациялар аниқланади. Техник эксплуатация жараёнида йўқотилиши лозим бўлган, биноларни шикастланишга олиб келувчи
деформациялар вужудга келади. Бундан ташқари бино конструкцияларининг мустаҳкамлигини йўқотиши ва шикастланиши натижасида. Булар: пойдевор остидаги намланиш ва ер ости коммуникацияларининг (сув ўтказгич, оқова, иссиқлик таъминоти тармоқлари) носозлиги оқибатида, хандақлар қазиш ва ертўлалардаги ер ости сувлари босими ва ҳоказолар. Биринчи навбатда нуқсонларнинг пайдо бўлиш сабабларини бартараф этиш лозим. Нуқсонларни бартараф этиш учун биноларнинг асасосини, пойдевор, девор ва бошқа юк кўтарувчи конструкцияларни кучайтириш қўлланилади. Нуқсонларни бартараф этишнинг бир неча усулларини қўллаш мумкин. Булар тўғрисида кейинги мавзуларда батафсилроқ тўҳталамиз.

Девордаги ёриқлар

Деформация



S1, S2 - пойдевордаги нотекис чўкишлар.

ЕОСС

2-расм. Ер ости сувини сатхини пасайтиришни дренаж ёрдамида нотўғри ташкиллаштириш натижасидаги бинонинг нотекис чўкиши.



3-расм. Янги бинонинг қурилиши натижасида. 1 – эски бино; 2 - янги бино.



Download 476.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling