Мавзу: Ахборот хавфсизлиги ва уни таъминлаш йўллари


Download 315 Kb.
bet2/12
Sana16.06.2023
Hajmi315 Kb.
#1503531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ma\'ruza matni

Ахборот хавфсизлиги деб, маълумотларни йуқотиш ва узгартиришга йуналтирилган табиий ёки сунъий хоссали тасодифий ва қасддан таъсирлардан хар қандай ташувчиларда ахборотнинг химояланганлигига айтилади. Илгариги хавф фақатгина конфиденқиал (махфий) хабарлар ва хужжатларни угирлаш ёки нусха олишдан иборат булса, хозирги пайтдаги хавф эса компьютер маълумотлари туплами, электрон маълумотлар, электрон массивлардан уларнинг эгасидан рухсат сурамасдан фойдаланишдир. Булардан ташкари, бу харакатлардан моддий фойда олишга интилиш хам ривожланди.
Ахборотнинг химояси деб, бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг ахборот хавфсизлигини таъминловчи ва ташкилот ахборот захираларининг яхлитлилиги, ишончлилиги, фойдаланиш осонлиги ва махфийлигини таъминловчи қатьий регламентланган динамик технологик жараёнга айтилади.
Ахборотни химоялашнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • ахборотнинг келишувсиз чиқиб кетиши, угирланиши, йуқотилиши, узгартирилиши, сохталаштирилишларнинг олдини олиш;

  • шахс, жамият, давлат хавфсизлилигига булган хавф - хатарнинг олдини олиш;

  • ахборотни йуқ қилиш, узгартириш, сохталаштириш, нусха кучириш, тусиқлаш буйича рухсат этилмаган харакатларнинг олдини олиш;

- хужжатлаштирилган ахборотнинг миқдори сифатида хуқуқий тартибини таъминловчи, ахборот захираси ва ахборот тизимига хар қандай ноқонуний аралашувларнинг куринишларининг олдини олиш;

  • ахборот тизимида мавжуд булган шахсий маълумотларнинг шахсий махфийлигини ва конфиденциаллигини сақловчи фуқароларнинг конституцион хуқуқларини химоялаш;

  • давлат сирини, қонунчиликка мос хужжатлаштирилган ахборотнинг конфиденциаллигини сақлаш;

- ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминловчи воситаларни яратиш, ишлаб чиқиш ва қуллашда субъектларнинг хуқуқларини таъминлаш.
Ахборот хавфсизлиги. Ахборот хавфсизлигининг долзарблашиб бориши, ахборотнинг стратегик ресурсга айланиб бориши билан изохлаш мумкин. Замонавий давлат инфратузилмасини телекоммуникация ва ахборот тармоклари хамда турли хилдаги ахборот тизимлари ташкил этиб, ахборот технологиялари ва техник воситалар жамиятнинг турли жабхаларида кенг кулланилмокда (иктисод, фан, таълим, харбий иш, турли технологияларни бошкариш ва х.к.)

Download 315 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling