Мавзу: Ахборот хавфсизлиги ва уни таъминлаш йўллари


Download 315 Kb.
bet7/12
Sana16.06.2023
Hajmi315 Kb.
#1503531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ma\'ruza matni

Аутентификация. Аутентификация хизмати ахборот манбаини ишончли идентификациялашга мулжалланган. Масалан, бирор хавф тугрисида сигнал берилганида аутентификация хизматининг вазифаси бу сигналнинг манбаи уақиқатан уам сигнал узатувчи эканлигини текширишдан иборат булади. Ташки интерактив алоқада, масалан, терминал ёрдамида бош узелга уланишдаги сервис хизматининг икки жиуатини ажратиш мумкин. Биринчидан, богланиш урнатилишида аутентификация воситалари алоқада иштирок этувчиларнинг хақиқий (эканликларига) кафолат бериши лозим. Иккинчидан, кейинги маьлумот алмашинувида бу воситалар маьлумотлар оқимига қандайдир учинчи томоннинг аралашишига йул қуймаслиги лозим.
Яхлитлик. Яхлитлик конфиденциаллик каби ахборотлар оқимига, алохида ахборотга ёки хатто ахборот қисмига тааллуқли булиши мумкин. Бу холда хам жами оқимни химоялаш мақсадга мувофиқ уисобланади. Ахборот яхлитлигини богланишлар асосидаги химояловчи воситалар ахборот оқими билан иш куради ва қабул қилинган ахборотларнинг узатилганига камаймасдан, қушилмасдан дастлабки узатиш кетма-кетлиги бузилмасдан, қайтаришларсиз аниқ мос келиши кафолатини таьминлайди. Бу воситалар маьлумотлар бузилиши химоясини хам таьминлайди. Шундай қилиб, ахборот яхлитлигини богланишлар асосидаги химояловчи воситалар ахборот оқимини модификақилашдан хамда хизмат курсатишдаги халаллардан химояловчи воситаларни уз ичига олади.
Ахборот яхлитлигини богланишлар урнатилмагандаги химояловчи воситалар алохида ахборотлар билан иш куради ва ахборотларни факат модификақиялащдан химоялашни таьминлайди.
Яхлитликни химояловчи воситаларнинг актив хужумга карши туриши хисобга олинса бузилишларни олдини олиш эмас, балки бузилишларни аниклаш мухим хисобланади. Яхлитликнинг бузилиши аникланганидан сунг бундай хизмат факат бузилиш содир булганлигини хабарлаши мумкин, бузилган ёки йуколган ахборотни тиклаш эса бошка программ воситалари ёки оператор томонидан амалга оширилади. Умуман, автоматик тиклаш воситаларидан фойдаланиш афзал хиобланади.
Елгоннинг мумкин эмаслиги. Ёлгоннинг мумкин эмаслигини кафолатловчи воситалар узатувчи ва қабул қилувчининг ахборотлар узатилганлиги хақиқат эканлигидан тонишларига имкон бермаслиги керак. Шундай қилиб, агар ахборот ишонч қозонмаган узатувчи томонидан юборилган булса, қабул қилувчи ахборот худди шу узатувчи томонидан юборилганлигини исбот қилиш имкониятига эга булиши зарур.

Download 315 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling