Мавзу: Ахборот хавфсизлиги ва уни таъминлаш йўллари


Компьютер вируслари, уларнинг классификацияси ва улар билан курашиш механизмлари


Download 315 Kb.
bet9/12
Sana16.06.2023
Hajmi315 Kb.
#1503531
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Ma\'ruza matni

Компьютер вируслари, уларнинг классификацияси ва улар билан курашиш механизмлари



Компьютер вируслари ва уларнинг классификацияси;
Зараркунанда дастурлар ва аввало, вируслар компьютер тизимси учун жиддий хавф хисобланади. Бу хавфни назар писанд килмаслик фойдаланувчилар ахборотси учун жиддий окибатларга сабаб булиши мумкин. Вирусларнинг хавфини хаддан ташкари ошириб юбориш хам компьютер тизимларининг барча имкониятларидан фойдаланишга салбий таъсир курсатади. Вируслар таъсири механизмини, улар билан курашиш методларини билиш вирусларга карши самарали курашишни ташкил этишга, улар таъсири натижасида зарарланиш эхтимолини ва йукотишларни минимумга келтиришга имкон беради.
«Компьютер вируси» атамаси 80-йилларнинг урталарида киритилган. Биологик вирусларга тегишли улчамларининг кичиклиги, уз-узидан купайиб ва обьектларга сингиб(уларни захарлаб) тез тарқалиш қобилияти, тизимга салбий таьсири каби аломатлар зараркунанда программаларга хам тааллуқлидир. Компьютер вируслари билан иш курилганда «вирус» атамаси билан бир қаторда «захарланиш», «яшаш мухити», «профилактика», каби тиббиёт атамаларидан хам фойдаланилади. «Компьютер вируслари» -компьютер тизимларида тарқалиш ва уз-узидан қайтадан тикланиш (репликақия) хусусиятларига эга булган бажарилувчи ёки шархланувчи кичик программалардир. Вируслар компьютер тизимларида сақланувчи программа таьминотини узгартириши ёки йуқотиши мумкин.
Хозирда дунёда фақат руйхатга олинган 65 мингдан ортиқ компьютер вируслари мавжуд. Замонавий заракунанда программаларининг аксарияти уз-узидан купайиш қобилиятига эга булганликлари сабабли уларни хам компьютер вирусларига тааллуқли деб хисоблайдилар. Барча компьютер вируслари қуйидаги аломатлари буйича классификацияланиши мумкин:
яшаш мухити буйича;
яшаш мухитининг захарланиши буйича;
зараркунандалик таьсирнинг хавфи даражаси буйича;
ишлаш алгоритми буйича.
Яшаш мухити буйича компьютер вируслари қуйидагиларга булинади: тармоқ вируслари; файл вируслари; юклама вируслар; комбинацияланган вируслар.
Тармоқ вирусларнинг яшаш мухити компьютер тармоқларининг элементларидир. Файл вируслар бажарилувчи файлларда жойлашади. Файл вируслар ичида макровируслар алохида урин тутади. Макровируслар-макротилларда ёзилган зараркунанда прграммалар, электрон жадваллар ва х. Юклама вируслар ташқи хотира қурилмаларининг юклама секторларида (boot-секторларда) булади. Комбинацияланган вируслар бир неча яшаш мухитида жойлашган булади. Мисол тариқасида юклама файл вирусларни курсатиш мумкин.
Яшаш мухитининг захарланиши усули буйича компьютер вируслари қуйидагиларга булинади:

  • резидент;

  • резидент булмаган;

Резидент вируслар фаоллашганларидан сунг тулалигича ёки қисман яшаш мухитидан (тармоқ, юклама сектори, файл) хисоблаш машинасининг асосий хотирасига кучади. Бу вируслар, одатда, фақат операцион тизимга рухсат этилган имтиёзли режимлардан фойдаланиб яшаш мухитини захарлайди ва маьлум шароитларда зараркунандалик вазифасини бажаради.

Download 315 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling