Қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди: - акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно;
- кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши шарти билан "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни топширишга;
- табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодисалар ёки авариялар юз берганда ёрдам кўрсатиш учун, инсонпарварлик ёрдами ва беғараз техник кўмак сифатида, шунингдек хайрия мақсадлари учун акциз тўланадиган товарларни давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилишга;
- акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт қилишга. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига акциз солиғи солинмайдиган товарларни жисмоний шахслар томонидан олиб кириш нормаларининг энг юқори чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
- ваколатли давлат органининг ёзма тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситаларини импорт қилишга.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган акцизости товарларга акциз солиғи бўйича имтиёзлар қуйидаги мамлакатимиз корхоналарига (турлари, имтиёзларни қўллаш учун операцияларга) берилган: - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорининг 20-бандига асосан “Ўзвиносаноат-холдинг" ХК корхоналари - МДХ мамлакатларига етказиб бериладиган алкоголли маҳсулотлар бўйича 18.07.1997 йилдан солиқ тўлашдан озод этилган;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сон қарорининг 12-бандига асосан "Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш учун инвестиция даврида Осиё Тараққиёт Банки қарзи маблағлари ҳисобидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар 2008-2011 йилларда акциз солиғи тўлашдан озод этилган;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-721-сон қарорининг 7-бандига асосан "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳаси доирасидаги инвестиция даври мобайнида бевосита етказиб берувчилардан ва пудратчилардан лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг қўшадиган улуши сифатида сотиб олинадиган акцизости товарлар 2007-2011 йилларга акциз солиғи тўлашдан озод этилган ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |