Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кирилаётган акцизости товарларга акциз солиғи бўйича имтиёзлар қуйидагилардан иборат: - 1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 18 майда 438-сон билан рўйхатдан ўтказилган Халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳамда жамғармалар грантлари ҳамда илмий-техникавий ҳамкорликка доир халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва ускуналар юзасидан хулосалар бериш тартибининг 3.2-бандига асосан импорт қилувчи корхоналар Ўзбекистон Республикасида халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳамда жамғармаларнинг, шунингдек илмий-техника ҳамкорлигига доир халқаро битимларнинг грантлари бўйича бажариладиган илмий-техника ва инновация дастурлари ҳамда лойиҳаларини амалга ошириш доирасида етказиб бериладиган ускуналар (асбоблар, материаллар, ахборий ва ташкилий техниканинг тизим ва воситалари) импорт қилишда акциз солиғи солишдан озод этилади;
- 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 24.09.2004 йилдаги 445-сон қарорининг 7-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2007 йилдаги ПҚ-670-сон қарорининг 7-бандига асосан Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази импорт қилинадиган пластик карточкалар, сарфланадиган материаллар, график ва электрон қурилмалари, терминаллар, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари, банкоматлар ва пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа асбоб-ускуналар ҳамда тегишли дастурий таъминоти учун 01.01.2010 йилга қадар акциз солиғи тўлашдан озод этилган;
- 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2006 йилдаги ПҚ-290-сон қарорининг 10-бандига асосан М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалини жиҳозлаш ва унинг фаолияти учун четдан олиб келинадиган ускуналар, адабиётлар, мультимедия маҳсулотлари, инвентарлар, моддий-техника ресурслари 24.02.2006 йилдан 24.02.2011 йилгача акциз солиғи тўлашдан озод этилган;
Имтиёзларни давоми - 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5.05.2006 йилдаги ПФ-3750-сон Фармонининг 8-бандига асосан "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки Четдан олиб келинадиган банк ускуналари ва технологиялари учун 5.05.2006 йилдан 1.01.2011 йилга қадар акциз солиғи тўлашдан озод этилган;
- 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2006 йилдаги ПФ-3751-сон Фармонининг 8-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 11.05.2006 йилдан бошлаб акциз солиғи тўлашдан озод этилган;
- 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2006 йилдаги ПҚ-425-сон қарорининг 6-бандига асосан Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ихтисослаштирилган бошқарувчилари - хизмат кўрсатиш ташкилотлари, улар уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатганида 1.01.2007 йилдан 31.12.2010 йилга қадар акциз солиғи тўлашдан озод этилади;
- 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2006 йилдаги ПҚ-535-сон қарорининг 5-бандига асосан "Ўзавтойўл" ДАКнинг "Ўзйўлбутлаш" бошқармаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича "Ўзавтойўл" ДАКнинг таркибий бўлинмалари учун олиб келинадиган йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари, шунингдек улар учун эҳтиёт қисмлар 1.01.2007 йилдан 1.01.2011 йилга қадар акциз солиғи тўлашдан озод этилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |