Мавзу: Қандли диабет ва ҳомиладорлик, жигар касалликлари ва ҳомиладорлик


Download 300.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana16.03.2023
Hajmi300.67 Kb.
#1279006
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
11 - кандли диабет.узб

Вирусли гепатит В (ВГВ). Беморлар анамнезида- қон қуйилганлиги, операцияларда 
турли препаратлар инъекцияси, тишларни даволаш. Цервикал канал, қинда вирус 
тўпланганда жинсий йўл билан юқиш эҳтимоли бор. ВГВ қўзғатувчиси – жуда чидамли 
бўлади, шунинг учун инструментларни жуда тозалаб ишлов бериш керак. ВГВ 
инфекциясининг манбаи бўлиб, касалликнинг турли шакли (ўткир, сурункали, шунингдек 
HBsAg «ташувчилар») бўлган беморлар ҳисобланадилар. Инкубация даври 6 ҳафтадан 6 
ойгача. Сариқлик олди даври 14 кун. Бу даврда диспептик, тери тошмалари кўринишидаги 
аллергик ва артралгик ўзгаришлар намоѐн бўлади. ВГА га нисбатан ВГВда интоксикацияи 
сариқлик даврида кучлироқ бўлади. Ташхизни вирусли гепатитнинг юза антигенига (HBsAg) 
қўйилган реакциянинг мусбатлиги тасдиқлайди. 
Клиникаси: гепатоспленомегалия, пешобнинг тўқ бўлиши, ахлатнинг оқариши, 
интенсив қичима, билирубин ва аминотрансферазаларнинг юқори кўрсатгичлари, 
протромбин ва сулема синамаларининг камайиши. Шуни таъкидлаш керакки, ВГА ва ВГВ 
ни клиник ва биокимѐвий маълумотларга қараб ажратиб бўлмайди, бироқ ВГА одатда 
оғирроқ кечади, асоратлар бўлиш эҳтимоли ҳам бор – ўткир жигар етишмовчилиги. 
Ҳомиладорлардаги ВГА ҳомила учун ҳеч қандай хавф яратмайди (ВГА перинатал юқмайди), 
бироҚ ВГВ ҳомилани туғруқ вақтида ҳомиланинг териси орқали, ҳомила олди сувларини 
ютиш вақтида зарарлаши мумкин. Ҳомиланинг она қорнида зараланиши хавфи – 25-50%. 



Ҳомиладорликни узайтиришга абсолют қарши кўрсатмалар бўлиб ҳисобланади: 
1. Жигар етишмовчилиги (жигар функциясининг декомпенсацияси), бу 30 мг дан ортиқ 
дозада преднизалон билан даволашни талаб этади. 2. Ўта намоѐн бўлувчи холестаз. 3. Ўта 
намоѐн бўлувчи портал гипертензия. 4. Беморларда вирус репликацияси активлиги 
маркерларининг зардобда мавжудлиги. 
Сурункали гепатит 
Жигардаги диффуз полиэтиологик яллиғланиш жараѐни бўлиб, 6 ой давомида 
ҳолатнинг яхшиланмаслиги билан давом этади, циррозга ўтиши ѐки ўтмаслиги мумкин. 
Шифокор тактикаси касалликнинг этиологик факторига ва босқичига боғлиқ: Токсик 
ва алкогол моддалар таъсирида – таъсир этувчи фактор бартараф қилинади, жараѐннинг 
активлик даражаси аниқланади (АЛТ, АСТ). Касалликнинг ремиссия босқичида 
ҳомиладорлар режа асосида ҳар триместрда госпитализация қилинадилар (жараѐннинг 
ўткирлашуви ва активлашувини олдини олиш ва ҳомила гипоксиясини даволаш мақсадида). 
Ўткирлашув босқичида – режадан ташқари махсуслашган стационарларга госпитализация 
қилиш. 

Download 300.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling