Мавзу: Қандли диабет ва ҳомиладорлик, жигар касалликлари ва ҳомиладорлик
ҚД ли ҳомиладорларни олиб боришда асосий тавсиялар
Download 300.67 Kb. Pdf ko'rish
|
11 - кандли диабет.узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қандли диабетли
ҚД ли ҳомиладорларни олиб боришда асосий тавсиялар.
Ҳомиладорлар орасида қандли диабетнинг яширин ва клиник аниқ кечадиган шаклларини эрта аниқлаш: 3 - Қандли диабетни ҳомиладорликгача, ҳомиладорлик вақтида, туғруқ вақтида ва туғруқдан кейинги даврда компенсациялаш; - ҳомиладорликни асоратларини олдини олиш ва даволаш; - туғруқ вақтини ва усулини танлаш; - адекват реанимацион тадбирларни ўтказиш ва янги туғилган чақалоқларни парваришлаш; - Қандли диабети бўлган оналар фарзандларини кейинчалик ҳам кузатиш; Қандли диабетли ҳомиладорлар амбулатория ѐки стационар шароитида кузатилади. Уларни стационарга уч марта режа асосида ѐтқизиш еки текшириш лозим лозим: I- текширув – ҳомиладорликнинг эрта даврида қандли диабетни компенсациялаш учун - текширув, ҳомиладорликни сақлаб қолиш масаласини ҳал қилиш, профилактик даволаш ўтказиш. Ҳомиладорлик эҳтимоли, уни сақлаб қолиш ѐки тўхтатиш масалалари акушер- гинекологлар, терапевтлар, эндокринологлар иштирокида 12 ҳафталик муддатигача маслаҳатли ҳал қилинади; II- текширув - 21-25 ҳафтали муддатида, қандли диабет кечишининг ѐмонлашуви ва ҳомиладорликнинг асоратлари пайдо бўлишида, чунки бу ҳолат тегишли даволаш муолажаларини ўтказишни ва инсулин дозасини коррекциялаш учун зарур; III- текширув – 34-35 ҳафтали муддатида ҳомила ҳолатини кузатиш учун, акушерлик ва диабетли асоратларни даволаш, туғруқ муддатини ва усулини белгилаш учун; Шуни эсда тутиш керакки, қандли диабети бўлган ҳомиладорларда кечки гестознинг оғир шакллари ривожланишига мойиллик кузатилса, вазннинг, артериал босимнинг ўзгариши, пешоб ва қон анализи кузатиб борилади, шунингдек ҳомиладорларнинг режимга аниқ риоя қилишлари зарур бўлади. Қандли диабети бўлган ҳомиладорларда туғруқ муддати индивидуал белгиланади, бунда қандли диабетнинг оғирлиги даражаси, касалликни компенсациялаш даражаси, ҳомиланинг функционал ҳолати, акушерлик асоратларнинг мавжудлиги эътиборга олинади. Қандли диабетда ҳомиланинг функционал системаси етилиши кечикиши мумкин, шунинг учун бунда ўз вақтидаги туғруқ оптимал ҳисобланади. Бироқ, ҳомиладорликнинг оҳирида асоратларнинг зўрайиши (фето-плацентар етишмовчилик, кечки гестоз ва бошқалар) ҳомиладорликнинг 37-38 ҳафтасида туғруқни амалга оширишни талаб этади. Қандли диабети бўлган ҳомиладорларда туғруқ муддатини белгилашда ҳомиланинг етилганлик даражаси баҳоланади. Бундай ҳолатларда туғруқни табиий туғруқ йўллари орқали амалга ошириш оптимал вариант ҳисобланади. Бунда гликемия даражаси (ҳар 2 соатда) доимо назоратда бўлади, оғриқсизлантириш, фето-плацентар етишмовчиликни даволаш, адекват инсулинотерапия амалга оширилади. Ҳозирги вақтгача қандли диабетда режали кесар кесишга абсолют кўрсатмалар мавжуд эмас. Шунга қарамасдан, қуйидагиларни ажратиш мумкин (акушерликда умумий қабул қилингандан ташқари): - диабет ва ҳомиладорликнинг асоратлари аниқ бўлса ва зўрайганда; - ҳомила тос қисми билан жойлашган бўлса; - ҳомила йирик бўлса; - ҳомила гипоксияси зўрайса; Қандли диабети бўлган аѐллардан туғилган чақалоқларни реанимациялашнинг асосий принципи бўлиб, чақалоқнинг ҳолати, унинг етуклиги даражаси, туғруқ усулига боғлиқ ҳолда реанимацион усулларни танлаш ҳисобланади. Қандли диабети бўлган аѐллардан туғилган чақалоқларга туғилиши билан 10% глюкоза киндик венасига юборилади. Кейинчалик глюкозани юбориш гликемия даражасини эътиборга олиб, чақалоқнинг суюқликка бўлган суткалик эҳтиѐжини ҳисоблаб, туғруқдан кейин 2, 3, 6 соатда, сўнг кўрсатмага асосан амалга оширилади. Туғруқ стресси вақтида гликемия яна ортиши мумкин, баъзан инсулин дозасининг камлигида кетоз ривожланиши мумкин. Бироқ, туғруқдан сўнг, йулдош гормонларининг контринсуляр таъсири йўқолгач, қонда қанд миқдорининг камайишига олиб келади. Бунда қисқа муддатга инсулинга бўлган эҳтиѐж, ҳомиладорликгача бўлган ҳолатдан фарқли равишда камаяди. Кейинчалик қандли диабет ҳомиладорликдан олдинги давридек кечади, яъни углевод алмашинуви бузилишининг даражаси ва инсулинга бўлган эҳтиѐж тахминан аввалгидек ортади. Контрацептив усуллардан энг қулайи БИВ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling