Мавзу: Қандли диабет ва ҳомиладорлик, жигар касалликлари ва ҳомиладорлик


Download 300.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana16.03.2023
Hajmi300.67 Kb.
#1279006
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
11 - кандли диабет.узб

4. Дарснинг таркиби 
4.1. Назарий қисм 
Қандли диабет мураккаб эндокрин касаллиги бўлиб, қуйидаги клиник белгилар билан 
намоѐн бўлади: гипергликемия, глюкозурия, полидепсия, полиурия ва моддалар 
алмашинувининг бузилиши, шунингдек инсулиннинг абсолют ва нисбий етишмаслиги 
натижасида беморларда иштаҳанинг ошиши аниқланади. 
Клиник амалиѐтида қандли диабетнинг учта асосий типи мавжуд: I- типдаги қандли 
диабет – инсулинга боғлиқ (ИБКД); II- типдаги қандли диабет – инсулинга боғлиқ бўлмаган 
(ИНСД); III- типидаги қандли диабет – гестацион диабет (ГД), у ҳомиладорликнинг 28 -
ҳафтасидан кейин ривожланади ва ҳомиладорлик вақтида аѐлларда глюкоза 
утилизациясининг транзитор бузилишида намоѐн бўлади. Кўпинча ИБКД учрайди. Касаллик 
асосан балоғатга етган ѐш қиз болаларда аниқланади. ИНСД ѐши улғайган аѐлларда (30 
ѐшдан сўнг) учрайди ва оғирроқ кечади. ГД кам учрайди. 
ИБКД ҳомиладорларда ўзгарувчанлиги ва тўлқинсимон кечиши билан фарқ қилади. 
Ҳомиладорларда ИЗСД учун қандли диабет белгиларининг ортиши, ангиопатияларнинг эрта 
ривожланиши (ҳомиладорларнинг деярли ярмида), кетоацидозга мойиллик каби хусусиятлар 
характерли. 
Қандли диабетда ҳомиладорликга қарши кўрсатмалар: 
1. Касалликнинг оғир ҳолатларида (ретинопатия, нефропатия) тез ривожланадиган қон 
томирлари асоратлари бўлса, улар ҳомиладорлик кечишига салбий таъсир этади, она ва 
хомила учун ҳавф туғдиради; 
2. Қандли диабетнинг инсулинга боғлиқ ва ўзгарувчан шаклларининг мавжудлиги. Ота-
онасида қандли диабет бўлса, бу фарзандларида ушбу касалликнинг учраш эҳтимолини 
оширади. 
3. Онада қандли диабет ва резус-сенсибилизация бирга келса, бу ҳомила учун ҳафвлидир. 
4. Қандли диабет ва ўпканинг актив туберкулѐзи бирга келса, асосан жараѐннинг 
зўрайишига олиб келади. 
ҚД ли аѐлларни диспансер кузатиш. 
Қандли диабетли беморлар оила қуришни режалаштирганда: 
1. 
Ҳомиладорликни сақлаш учун хавф даражасини барвақт аниқлаш; 
А) яқин қариндошларда диабет; 
Б) анамнезда йирик бола туғиш (макросомия); 
В) доимий глюкозурия, йирингли касалликлар, буйрак касалликлари, мустаҳкам 
бактериурия, тухумдон дисфункцияси
Г) анамнезда табиий ҳомила ташлаш, вақтидан илгари туғиш, ҳомила нуқсонлари; 
2. 
Қандли диабети бўлган аѐлларнинг ҳомиладорликни режалаштириши.

Download 300.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling