mavzu: Arab xalifaligi va Islom madaniyati tarixi fani predmeti, maqsad va vazifalari soat


Фан бўйича талабаларнинг билимига, уқувига ва кўникмаларига


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana20.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1632726
1   2   3
Bog'liq
1-Mavzu bayoni

Фан бўйича талабаларнинг билимига, уқувига ва кўникмаларига 
ДТС га мувофиқ қўйилган талаблар. Талабалар: 
Арабларнинг Ўрта Осиёга қилган юришлари талончилик характерида 
ekanligini 
Мовароуннаҳрда араблар ҳукмронлигининг ўрнатилиши босқичларини
арабларнинг бошқарув тизимини
араблар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий ва 
иқтисодий аҳволга баҳо беришni; 
арабларга қарши кўтарилган қўзғолонлар, уларнинг сабаблари ва 
оқибатларини ҳамда аҳамиятини очиб беришni; 
ислом тарихининг ўзига хос хусусиятлариni; 
- ислом 
тарихини ўрганишда Шарқ ва Ғарб олимларининг 
ёндашувлариni; 
- ислом тарихи масалаларини ечиш услублариni; 
- ислом тарихини даврлаштириш 


- ислом ва жаҳон тарихи; 
- дунё сиёсатида “ислом омили” ҳақида билимlargaга эга бўлиш ва ундан 
кенг фойдаланиши лозим. 
Ўқитишнинг 
компьютер, 
информацион 
ва 
бошқа 
янги 
технологияларини қўллаш. 
Мазкур фанни ўрганиш ўқитишнинг анъанавий ва илғор услубларини, 
жумладан, экспресс сўровлар, тест сўровлари, дастурий ўқитиш, давра 
сухбатларини ўтказиш, коллоквиумлар, муаммоли ўқитиш, техник 
воситаларни қўллаш ва бошқа усуллардан фойдаланиш орқали амалга 
оширилади. 
 
«Arab xalifaligi va Islom madaniyati tarixi» фанининг мазмун – моҳияти
Араблар VII асрнинг биринчи ярмида, яъни улар тарих саҳнасига 
истилочилар сифатида чиққан пайтларида ижтимоий ва маданий жиҳатдан 
ғоят турли-туман халқ эди; уларнинг кўпчилиги ўз чорвалари билан 
Арабистон саҳроси ва воҳалари атрофида кўчиб юрар эди. Араблар шундай 
синфий жамиятда яшар эдиларки, бунда қулдорлик муносабатлари билан бир 
қаторда феодал эксплуатациясининг дастлабки аломатлари ҳам пайдо бўлган 
эди. Лекин бадавийларнинг (кўчманчи арабларнинг) асосий қисми ҳали ҳам 
эркин ҳаёт кечирарди. Араблар ўртасида уруғчилик-қабилачилик 
муносабатлари ҳали барҳам топмаган эди, бу чўл кўчманчиларининг 
ижтимоий турмушида кучли из қолдирган эди. 
Мамлакат алоҳида-алоҳида воқаларда жойлашган марказ шаҳарларга 
суянувчи бир қанча майда сиёсий бўлакларга бўлинган эди. Араб жамиятидаги 
хўжалик тараққиётининг етакчи марказлари бўлмиш деҳқончилик 
воҳаларининг аҳолиси ўша вақтда қулдорлик жамиятининг тез бузила бориши 
жараёни билан бирга таркиб топа бошлаган феодализмнинг илк босқичида 
эди. 
VII аср араб қабилалари ўртасидаги қаттиқ уруш-жанжаллардан сўнг 
кичкинагина Мадина шаҳри барча араб қабилаларини сиёсий жиҳатдан 
бирлаштирган янги марказ бўлиб қолади. Ислом бу ҳаракатнинг мафкурасига 
айланади. Мадиналик ҳукмрон гуруҳлар тезлик билан ўз атрофларига 
кўчманчи қабилаларнинг жанговар йўлбошчиларини тўплашга ва кучларни 
қўшни шаҳар ва воҳаларга қарши йўллаб, улар устидан бирин-кетин ғалаба 
қозонишга муваффақ бўлдилар. Кўпроқ ўлжа олишга интилувчи бу 
йўлбошчилар ўз қўл остидаги кўчманчилар оммасига арзимас ҳадялар бериб, 
уларни ҳам ўлжа олишга қизиқтириб қўярдилар. 
Араблар Сурия, Фаластин ва Эронни тезлик билан босиб оладилар. 651 
йилда улар бой ва маданий шаҳар бўлган Марвга етиб келадилар ва уни 
урушсиз бўйсундирадилар. Арабларнинг бундай ғалаба қозонишларига сабаб 
уларнинг кучи эмас, балки араблар томонидан босиб олинган 
мамлакатларнинг ҳарбий жиҳатдан заифлиги ва тарқоқлиги эди. 
Арабларнинг Ўрта Осиёга қилган дастлабки юришлари талончилик 
характерида эди. Ўша даврда Бухоро, Сўғд, Ўрта осиёнинг бошқа жойларида 
ҳам ягона ҳокимлик йўқ эди. Ўрта Осиёни, хусусан Мовароуннаҳрни истило 


қилишда Қутайбанинг юришлари катта роль ўйнади. Араблар босиб олган 
ҳудудларда ислом динини ёйишга ҳаракат қилганлар. VIII-IX асрларда 
Мовароуннаҳр ва Хуросон Араб халифалари томонидан бошқарилди. Араблар 
томонидан Ўрта Осиёни босиб олиши истилочилик юришларининг оқибати 
бўлса-да, бу ерда бошланғич даврда зўрлик ва таъқиб билан, кейинчалик эса 
ихтиёрий равишда ислом динининг ёйилиши Марказий Осиёга дунё 
динларидан бири бўлмиш исломнинг тарқалишига, унинг асосида ўзига хос 
мусулмон ренессансининг вужудга келишига сабаб ҳам бўлди. Бугунги кунда 
Мовароуннаҳр ва Хуросонда араблар ҳукмронлиги мана шу икки жиҳатдан 
талқин ват адқиқ этилмоқда. 
Шунинг учун ҳам бугунги кунда Араб халифалиги даври тарихини 
ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Шўролар даврида яратилган бу даврга оид 
адабиётларда мустабид тузумнинг марксизм-ленинизм мафкурасидан келиб 
чиқиб баҳо берилган эди. Энди эса ислом динининг ролини ҳисобга олган 
ҳолда бу давр тарихини янгича ёндашув асосида ёритиб бериш долзарб 
муаммолардан бирига айланди. 
. Аввало шуни айтиш керакки, арабларнинг Мовароуннаҳрни босиб 
олиши, арабларга қарши кўтарилган қўзғолонлар ўрта аср муаррихлари 
асарларида ёритиб берилган. Жумладан, Балазурий, Наршахий, Абу Абдулло 
Хоразмий, Табарийлар Араб халифалигининг Мовароуннаҳрда юритган 
сиёсатларини, олиб борган истилолари, ислом динини тарғиб этиш билан 
боғлиқ воқеа-ҳодисаларни ёритиб берганлар.
1
Араблар, Араб халифалиги ҳақида умумий маълумотлар В.А.Беляев
2
асарида 
келтирилган. Унда араблар ҳақида умумий маълумот берилиб, Арабистонда 
ислом динининг пайдо бўлиши, дастлабки араб халифалари, уларнинг 
истилочилик юришлари ва тарихи ҳар томонлама тарифлаб берилган. Араблар 
томонидан Мовароуннаҳрнинг босиб олиниши, халифалар томонидан 
тайинланган ноибларнинг бу ерда юритган сиёсати, иқтисодий ҳаёт 
Ўзбекистон тарихига бағишланган қатор дарслик ва ўқув қўлланмаларида 
очиб берилган.
3
Араблар истилосига қарши кўтарилган халқ қўзғолонларига 
А.Ю.Якубовскийнинг «Муқанна қўзғолони», Т.К.Қодированинг «Деҳқонлар 
ҳаракати тарихидан…»
4
асарлари бағишланган. 
Биз ҳозир глобаллашув жараёнини бошимиздан кечирмоқдамиз. Бундан 
20 йил аввалги “ғарб - шарқ”, “шимол - жануб”, “капиталистик – социалистик 
лагерь” каби тушунчалар аҳамиятини йўқотди. Худо бир бўлгани каби олам 
ҳам бир. Арабчада глобаллашув сўзи – “авлама”, айнан «олам»дан олинган. 
Шундай экан, жуда кўп қотиб қолган ақидалар, стереотиплардан воз кечишга 
тўғри келади. 
1
Наршахий. Бухоро тарихи. Т.:Фан, 1966; Табари. История пророков и царей. / Уч.записки ИВ АН СССР. 
Т.XVI. 1958. С. 441-513; 
www.vostlit.narod.ru//Балазури
. Табари.Абу Абдаллах Хорезми.
2
Беляев В.А. Арабы, ислам и арабский халифат в раннее средневековье. – М.:Наука, 1965.
3
Ызбекистон тарихи. –Т.:Университет, 1999; Ызбекистон тарихи.- Т.:Янги аср авлоди, 2003; Каримов Ш., 
Шамсутдинов Р. Ватан тарихи.- Т., 1997 ва б.
4
Якубовский А.Ю. Восстание Муканны – движение людей в «белых одеждах». // СВ.1948. Т.5. С. 35-54. 
Кадырова Т.К. Из истории крестьянских движений в Мавераннахре и Хорасане в VIII- начале IX в. – 
Т.:1965. 


Хўш, шундай вазиятда биз қандай йўл тутишимиз керак? Аввалам бор, 
бизнинг юртимиз доимо анъанавий диний бағрикенглик ўлкаси бўлиб келган. 
Минг йилдан ортиқ давр давомида уламоларимиз ҳам ҳукамоларимиз ҳам 
изчиллик билан «аҳли сунна ва жамоа»ни ҳимоя қилиб келишган. Бунинг 
натижаси ўлароқ минтақамизда бағрикенг ва маърифий ислом шаклланган 
Арабистон деганда биз беихтиёр ислом дини билан боғлиқ нарсалар, ёки, 
аксинча, ислом деганда Арабистон ҳақида ўйлаймиз. Бунга сабаб - яқин 
пайтларгача Арабистонга оид жамики адабиётда арабларнинг тарихи ислом 
вужудга келган вақтдан бошланар, ундан олдинги даврга эса иккинчи 
даражали нарса деб қараларди. Совет тарих фанида 70 йилдан ортиқ давр 
ичида ислом динининг генезиси (келиб чиқиши) хусусида на методологик 
ёндашиш нуқтаи назаридан ва на мавжуд маълумотлардан фойдаланиш 
услуби жиҳатидан ҳозирги замон фани талабларига жавоб берадиган ягона, 
ҳар томонлама мақбул фикрга келинмади. «Айбни» 20-30, 50-60 ва ҳатто 80-
йилларда юзага келган нотўғри назарияларга ағдариб қўя қолиш мумкин. 
Лекин бу камлик қилади.Асосий «айб» тарихнинг барча босқичлари 
идеологизация қилинганида эди.
Ислом динининг генезиси ҳусусида сўз юритиш учун олдиндан 
(априори) ўша давр араб жамиятига муайян формацион «либос» (ибтидоий 
жамоа тузуми, қулдорлик ёки феодализм) кийдириш, сўнг бу жамиятни 
«расталарга жойлаб» таҳлил қилиш талаб қилинарди. Ваҳоланки, Арабистон 
халқи VII асрда ислом вужудга келмасдан олдин бир неча минг йиллик 
тарихий йўлни босиб ўтдики, ислом шунинг маҳсули эди.
Гап шундаки, ярим оролнинг турли районлари, айтайлик, жануби, 
шимоли ва саҳровий қисми алоҳида-алоҳида ўрганилган; кўп ҳолларда ҳар бир 
тадқиқотчи ўзи эришган хулосаларни пировард натижада ислом динининг 
асосий омиллари сифатида кўрсатишга уринган. Шунинг учун ҳам ислом 
«савдо -капиталистик», «кўчманчи - чорвадорлик» ёки «деҳқончилик» 
заминида вужудга келди, деган ўндан ортиқ фикрлар билдирилган. Бу 
фикрларнинг биронтаси илмий жамоатчиликни қониқтирмаяпти. Бизнингча, 
Арабистон ярим оролининг айрим қисмлари бир-биридан ижтимоий-
иқтисодий тараққиёти жиҳатидан қанчалик фарқ қилмасин, VI аср охири - VII 
аср бошида улар ўртасида социопсихологик умумийлик, муштараклик ёки 
унификациялашув жараёни юз бердики, Муҳаммад (с.а.в) фаолияти туфайли 
атиги 10 йил ичида асрлар давомида тарқоқ бўлиб келган ўлкаларни 
бирлаштириш мумкин бўлди.
XXI аср бўсағасида ислом динини ўзларига «ниқоб» қилиб олган баъзи 
халқаро экстремистик ташкилотлар «олтин аср» - илк ислом даври қонун-
қоидаларини жамият ва давлат қурилишининг «идеал намунаси» ёки «назарий 
асоси» сифатида қабул қилиш даъвоси билан жаҳон афкор оммасини 
чалғитишга уринаётган бугунги пайтда «Жоҳилия» (Қадимги Арабистон) ва 
умуман ислом тарихини илмий асосда, объектив ўрганиш энг долзарб 
масалалардан бири бўлиб қолди.
Совет тарихчилигида ислом дини Макка жамиятида ҳукм сурган кризис 
натижасида вужудга келган, деб уқтириларди. Китобнинг Макка тарихига оид 


қисмида муаллиф, аксинча, ўша даврда шаҳар гуллаб-яшнаб тургани, 
шаҳардаги савдо аристократияси Арабистон ярим ороли бўйлаб ўз 
гегемонлигини ўрнатганини тасдиқловчи кўплаб далиллар келтиради.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling