Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Режа
Углеродли асбобсозлик пўлатлари
Download 473.27 Kb.
|
2 5303502136238156967
- Bu sahifa navigatsiya:
- * Углеродли асбобсозлик пўлатлари У7, У8, У9, У10, У11, У12 ва У13
- Углеродли асбобсозлик пўлатларининг кимёвий таркиби
- 1 – расм. У11 пўлатидан олинган намунанинг тобланиш чуқурлигини кўрсатувчи эгри чизиқлар (И. С. Гаев)
- 2 – расм. Углеродли асбобсозлик пўлатларининг тобланиш чуқурлиги шкаласи (А. П. Гуляев).
Углеродли асбобсозлик пўлатлари. Пўлатларнинг бу гуруҳчасига углеродли асбобсозлик пўлатларининг ҳаммаси*, шунингдек, тобланиш чуқурлиги кичик, яъни углеродли асбобсозлик пўлатлариники каби кам легирланган баъзи пўлатлар киради. Аммо биз бу ерда фақат углеродли асбобсозлик пўлатларнигина кўриб чиқамиз, тобланиш чуқурлиги кичик кам легирланган баъзи пўлатлар билан эса легирланган асбобсозлик пўлатларига бағишланган темада танишиб чиқамиз.
Углеродли асбобсозлик пўлатларининг кимёвий таркиби 1-жадвалда, қаттиқлиги эса 2-жадвалда кўрсатилган. Углеродли асбобсозлик пўлатларининг кимёвий таркиби (ГОСТ 1435-54) 1-жадвал
2-жадвал
Углеродли асбобсозлик пўлатлари сувда тобланади, улардан ясалган асбобларнинг ўзаги, одатда, тобланмай қолади. Асбоб ясаш учун пўлат танлашда, асбоб лойиҳалашда ва уни термик ишлашда углеродли асбобсозлик пўлатларининг ана шу хоссасини наҳарда тутиш керак. Углеродли асбобсозлик пўлатларининг тобланиш чуқурлиги кичик эканлигини юқорида айтиб ўтган эдик. Буни У11 маркали (таркибида 1,05% углерод бўлган) пўлат мисолида яққол кўрса бўлади. 1- расмда У11 пўлатидан олинган намуналар сувда тобланганда уларнинг кўндаланг кесимлари бўйлаб қаттиқликнинг қандай тақсимланиши тасвирланган. 1-расмдаги эгри чизиқлардан кўриниб турибдики, У11 пўлати тез (сувда) совитилишига қарамай, унинг ўзагида мартенсит структура ҳосил бўлмайди, яъни намунанинг ўзаги тобланмай қолади. 1 – расм. У11 пўлатидан олинган намунанинг тобланиш чуқурлигини кўрсатувчи эгри чизиқлар (И. С. Гаев) Углеродли асбобсозлик пўлатларининг тобланиш чуқурлиги ниҳоятда хилма - хил бўлади. Ҳатто бир марка пўлатнинг ҳар хил қуймалари ҳам тобланиш чуқурлиги жиҳатидан бир - биридан фарқ қилади. Шунинг учун углеродли асбобсозлик пўлатларининг тобланиш чуқурлиги 5 балли шкала асосида текшириб кўрилади (2- расм). Кесимининг ўлчами 20 х 20 мм дан бўлган намуналар 800°С гача қиздирилиб, сўнгра сувда тобланади. Шундан кейин намуналар синдирилиб, тобланиш чуқурлиги шкалага солиштириб курилади. I ва V балли пўлатлардан асбоблар ясаш тавсия қилинмайди, чунки I балли пўлат тобланганда унинг сиртқи қатламида юмшоқ (тобланмаган) жойлар қолса, V балли пўлат тобланганда дарз кетиши мумкин. 2 – расм. Углеродли асбобсозлик пўлатларининг тобланиш чуқурлиги шкаласи (А. П. Гуляев). Е. И. Малинкина тадқиқотларига кўра, углеродли асбобсозлик пўлатидан ясалган асбоб тобланмаган ўзагининг қаттиқлиги Роквелл буйича 40 - 50 бўлганда яхши натижалар беради. Агар асбоб ўзагининг қаттиқлиги ундан юқори бўлса, асбобнинг, сиртқи қатламида дарзлар, агар паст бўлса, тобланган қатлам билан тобланмаган ўзак чегарасида ҳалқасимон дарзлар ҳосил бўлиши мумкин. Углеродли асбобсозлик пўлатлари тобланганда ўзагининг қанчалик қаттиқ бўлиши пўлатнинг тобланиш чуқурлигига ва совитувчи муҳитгагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки кесимининг ўлчамига ҳам боглиқ бўлганлиги учун бундай пўлатлардан асбоблар тайёрлашда юқорида айтилган факторларнинг ҳаммасини ҳисобга олиш ва тегишли баллга жавоб берадиган пўлат ишлатиш керак. Углеродли асбобсозлик пўлатларининг тахминан қандай асбоблар тайёрлаш учун ишлатилишини келтириб ўтамиз. У7 маркали пўлат - ҳарб ва турткилар таъсир этадиган, қаттиқлиги муътадил, аммо қовушоқлик талаб этиладиган асбоблар, масалан, зубило, темирчилик асбоблари, темирчилик штамплари, темирчилик ва слесарлик болғалари ва бошқалар тайёрлаш учун ишлатилади. У8 маркали пўлат - ҳарб таъсир этадиган, қаттиқлиги ҳамда қовушоқлиги юқори бўлиши талаб этиладиган асбоблар, масалан, металл кесар пичоқ ва қайчилар, пуансонлар, матрицалар, дурадгорлик асбоблари ва бошқалар тайёрлаш учун ишлатилади. У9 маркали пўлат - қаттиқ ва бир қадар қовушоқ бўлиши талаб этиладиган асбоблар, масалан, сумбалар, ёгоч қирқиш учун ишлатиладиган асбоблар ва бошқалар тайёрлаш учун ишлатилади. У10 маркали пўлат - қаттиқ ҳарб таъсир этмайдиган, кесувчи қирралари жуда қаттиқ, аммо бир қадар қовушоқ бўлиши талаб этиладиган асбоблар, масалан, металл тешиш пармалари, токарлик ва рандалаш кескичлари, метчиклар, развёрткалар, фрезалар, бурғилаш асбоблари, плашкалар, фасон штамплар ва бошқалар тайёрлаш учун ишлалилади. У11 маркали пўлат ҳар хил метчиклар, фрезалар, пармалар, развёрткалар,зенкерлар, микрометрнинг микровинтлари, силлиқ калибрлар резьба калибрлари ва бошқалар тайёрлаш учун ишлатилади. У12 маркали пўлат - зарб таъсир этмайдиган ва жуда қаттиқ бўлиши талаб этиладиган асбоблар, масалан, токарлик ва рандалаш кескичлари, пармалар, метчиклар, .плашкалар, устаралар, калибрлар, скобалар, развёрткалар ва бошқалар тайёрлашда ишлатилади. У13 маркали пўлат - энг юқори қаттиқлик талаб этиладиган, ейилишга жуда чидамли, зарб таъсир этмайдиган асбоблар, масалан, қаттиқ металлар учун ишлатиладиган кескичлар, сим тортиш асбоблари,устаралар, эговлар, металл кесувчи ҳар хил асбоблар, ўлчов асбоблари ва бошқалар тайёрлаш учун ишлатилади. Download 473.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling