Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Режа


Баъзи кўп кулланиладиган тезкесар асбобсозлик


Download 473.27 Kb.
bet10/11
Sana17.06.2023
Hajmi473.27 Kb.
#1528826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5303502136238156967

Баъзи кўп кулланиладиган тезкесар асбобсозлик
пўлатларининг кимёвий таркиби

Пўлат тамғаси

C

Cr

W

V

Mo

Р18

0,7...0,8

3,8...4,4

17.5...19

1,0...1,4

0,5...1,0

Р9

0,85...0,95

3,8...4,4

8,5...9,5

2,3...2,7

<1,0

Р6М5

0,82...0,90

3,8...4,4

5,5...6,5

1,7...2,1

5,0...5,5

Р18Ф2

0,85...0,95

3,8...4,4

17...19

1,8...2,4

5,0...1,0

Тезкесар пўлатларни иссиқбардошлилиги бўйича шартли равишда икки турга бўлиш мумкин: 1) вольфрам ва молибден каби легирловчи элементлар қўшилган тезкесар пўлатлар. Уларнинг иссиқбардошлиги 620°С дан ошмайди (Р9, Р12, Р18, Р6МЗ, Р6М ва ҳоказо);


2) вольфрам, кобальт ва ванадий каби легирловчи элементлар қўшилган тезкесар пўлатлар, уларнинг иссиқбардошлиги 670°С га етади (Р18К5Ф2, Р10К5Ф2, Р9М4К8 ва ҳоказо).
Иккиламчи карбидларни аустенитда эрийдиган қилиш учун турли пўлатлар турли ҳароратда тобланади. Масалан, тоблаш ҳарорати Р18 пўлати учун 1270...1290°С, Р12 пўлати учун 1225...1245°С, Р6М5 пўлати учун 1210...1230°С ни ташкил қилади.
Тезкесар пўлатлар ледебурит синфига киради, шунинг учун ҳам у яхши болғаланади. Пўлатларнинг кесиш хусусиятини яхшилаш учун уларни болғалашдан кейин 800...860°С гача қиздириб юмшатилади, сўнгра тоблаб, бўшатилади. Натижада пўлат керакли бўлган иссиқбардошликка эга бўлади. Тоблаш учун пўлат туз эритмаларида қиздирилади. Шундай қилинганда асбоб юзасини оксидланишдан саклаб, секин ёки поғонали қиздириш мумкин бўлади. Кўпинча поғонали қиздириш технологияси қўлланйлади (6-расм). Пўлат 450°С га қиздирилганда бутун ҳажм бўйича ҳарорат бир хил бўлгунча кўтилади, кейин 850°С ҳароратгача қиздириб, шу ҳароратда ушлаб турилса, темир карбид аустенитда эрийдиган ҳолга келади. Тоблангандан кейин тезкесар пўлат структурасининг тахминан 70...75 % мартенсит ва 25...30 % қолдиқ аустенитдан иборат бўлади. Тоблаш самарадорлигини ошириш учун
қолдиқ аустенитни парчалаш зарур. Бунинг учун уч марта юқори ҳароратли бўшатиш ўтказилади (550...570°С). Бўшатиш ҳароратида заготовка 1,0...1,5 соат ушлаб турилади, сўнгра тез совитилади. Ҳар бир бўшатишда тахминан 6...8% қолдиқ аустенит парчаланади.


Download 473.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling