Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Режа


Кесувчи асбоблар учун пўлатлар


Download 473.27 Kb.
bet9/11
Sana17.06.2023
Hajmi473.27 Kb.
#1528826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5303502136238156967

Кесувчи асбоблар учун пўлатлар.
Бундай пўлатларнинг муҳим хусусиятлари ишқаланишдаги ейилишга чидамлилиги ва иссиқбардошлилигидир. Бундай хусусиятга эга бўлган материалнинг қаттиқлиги ишланадиган материалнинг қаттиқлигидан юқори бўлиши керак. Асбоб ясаладиган бу материаллар юқори мустаҳкамлик ва қовушоқликка эга бўлиши керак. Кесувчи асбобнинг иш унумдорлиги унинг иссиқбардошлигига боғлиқ.
Углеродли асбобсозлик пўлатлари сифатли ва юқори сифатли бўлади (1435—74 ГОСТ). Юмшоқ материалларга ишлов бериладиган асбоблар сифатли (У7, У8, У9, У10, У11, У12, У13) ҳамда юқори сифатли углеродли асбобсозлик пўлат (У7А, У8А, У9А, У10А, У11А, У12А, У13А) ларидан тайёрланади. Тамғалардаги “У” харфи углеродли пўлат эканлигини билдирса, сонлар эса 0,1 аникдикда углероднинг % микдорини кўрсатади. Углеродли асбобсозлик материалларининг иссиқбардошлиги 180...200°С дан ошмайди, уларнинг кесиш қобилиятини яхшилаш учун уларга тоблашдан олдин юмшатиш берилади. Бундай пўлатларни тоблаш учун 760...780°С да қиздириб, сувда ёки туз эритмаларида совитилади, сўнгра паст ҳароратда бўшатиш (150...170°С) берилади, натижада асбоб ишчи юзасининг қаттикдиги HRC 62...63 га тенг бўлади.
Углеродли асбобсозлик пўлатларидан ёғочларга ишлов берадиган парма, кескич ҳамда ички, ташқи резьбаларни очувчи метчик, плашка (У11, У12) каби кесувчи асбоблар ҳамда уй-рўзгор асбоблари (теша, болта, арра ва ҳоказолар) ни ясашда фойдаланилади (У8, У9, У10).
Кўндаланг кесими катта бўлган асбобларни ясашда кам легирланган 9ХС, 13Х, 11ХФ, ХВСГ ва ҳоказо асбобсозлик пўлатлари ишлатилади (5950—73 ГОСТ). Уларнинг иссиқбардошлиги 200...260°С га етади. Бундай пўлатларни тоблаш муҳити сифатида кўпинча минерал мой ёки қайноқ туз эритмаларидан фойдаланилади. Улардан зарб таъсирида ишлайдиган темир, тош тарошлаш ва шунга ўхшаш ишларда қўлланиладиган исканасимон асбоблар - зубила, пуансон, искана каби асбоблар тайёрланади. Тоза ишлов берувчи кесувчи асбоблар эса ХВГ дан тайёрланиши мумкин. Кўпинча, ХВГ пўлати олмос ўрнида ишлатилади, чунки бу пўлат таркибидаги жуда қаттиқлиқ вольфрам карбид фазаси амалдаги тоблаш ҳароратида аустенитда эримайди. Шунинг учун тобланган пўлат таркибидаги карбидлар кесувчи асбобнинг ишчи юзаси қаттиқлигини оширади.
Углеродли асбобсозлик пўлатларига карбид ҳосил қилувчи W, Mo, V, Со каби элементлар қўшилса, улар кесиш тезлигини оширади. Айниқса, пўлат таркибидаги вольфрам элементининг миқдори 9... 18 % гача етказилса, иссиқбардошлик 600...650°С га ортади, яъни уларнинг иш унумдорлиги углерод асбобсозлик пўлатларига қараганда 3...5 марта ортади. Шунинг учун ҳам бундай пўлатлар тезкесар пўлатлар деб аталади (19265—73 ГОСТ). Уларда легирловчи элементларнинг микдори (4-жадвал) кўп бўлганлиги учун уларнинг тоблаш чуқурлиги катта бўлади.
4-жадвал

Download 473.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling