Мавзу. Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Режа


Download 473.27 Kb.
bet5/11
Sana17.06.2023
Hajmi473.27 Kb.
#1528826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5303502136238156967

Штамп пўлатлари. Металл ва қотишмаларни босим билан ишлашда фойдаланиладиган асбоблар (масалан, штамп, пуансон, ролик ва бошқалар) тайёрлаш учун ишлатиладиган пўлатлар штамп пўлатлари деб аталади. Металл ва қотишмаларни босим билан ишлаш асбоблари икки гуруҳга: металл ва қотишмаларни совуқлайин деформацияловчи асбоблар гуруҳи билан металл ва қотишмаларни қиздирилган ҳолда деформациялайдиган асбоблар гуруҳига бўлинади. Шунга кўра, бундай асбоблар тайёрлаш учун ишлатиладиган пўлатлар ҳам икки гуруҳни ташкил этади.
Металл ва қотишмаларни қиздириб туриб босим билан ишлашда асбоблар қаттиқ қизийди. Бинобарин, бундай асбоблар тайёрланадиган пўлатнинг механик хоссалари совуқ ҳолатдагина эмас, балки қизиган ҳолатда ҳам юқори бўлиши керак. Иш жараёнида қаттиқ қизийдиган асбоблар тайёрланадиган пўлатларнинг оқувчанлик (пропорционаллик) чегараси юқори бўлиши зарур, акс ҳолда, бу асбоблар юқори босим таъсири остида деформацияланиши мумкин. Темирчилик штамплари босим билан ишланаётган металлга зарб билан урилганда синиб ёки ёрилиб кетмаслиги учун бундай штамплар пўлати қовушоқ бўлиши ҳам керак. Штамп пўлатларининг ҳамма турлари ҳам ейилишга чидамли бўлиши шарт, чунки пўлат ейилишга чидамли бўлгандагина ундан ясалган асбоблар кўпга чидайди.
Пресслаш асбоблари зарбсиз ишлаганлиги учун бундай асбоблар тайёрланадиган пўлат қизиган ҳолда ейилишга чидамли бўлиши керак. Шу сабабли болға штамплари, яъни зарб билан ишлайдиган штамплар учун алоҳида, пресслаш штамплари учун эса алоҳида маркали пўлатлар ишлатилади.
Бундан буён совуқлайин босим билан ишлашда фойдаланиладиган асбобларни қизимайдиган штамплар деб, металл ёки қотишмаларни қиздириб туриб босим билан ишлашда фойдаланиладиган асбобларни эса қизийдиган штамплар деб атаймиз.
Қизимайдиган штамплар тайёрланадиган пўлат жуда - қаттиқ, ишцаланишга бардош берадиган, қовушоқ (айниқса, пуансонлар тайёрлаш учун ишлатиладиган пўлат) бўлиши керак. Қизийдиган штамплар тайёрлаш учун ишлатиладиган пўлат маҳаллий қизиш таъсирга имкони борича чидамли бўлиши зарур, чунки етарли даражада пластик (қовушоқ бўлмаган, масалан, ёмон бўшатилган пўлатдан ясалган штампнинг иш қисми қизиса, унда дарзлар ҳосил бўлиши мумкин.
Қизимайдиган штамплар, шунингдек, металлни совуқлайин ёки бир оз қиздириб туриб деформациялаш учун ишлатиладиган бошқа асбоблар, масалан, сим тортиш асбобларининг фильералари (кўзлари) ва шу кабилар ейилишга ва иссиқликка чидамлилик хоссалари юқори, термик ишланганда кам деформацияланадиган кўп хромли пўлатлардан, масалан, Х12, Х12М, Х12Ф1, Х6ВФ* маркали пўлатлардан тайёрланади.


Download 473.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling