Иқлимнинг ўзгариши ва унинг ижтимоий оқибатлари - Иқлимнинг ўзгариши, аҳоли сонининг кескин ортиши ва атроф муҳитнинг бошқа муаммолари билан биргаликда очарчилик ва қашшоқлик муаммоларини кескинлаштиради.
- Бу ўз навбатида қишлоқ районларидан шаҳар марказларига ҳамда кам ривожланган мамлакатлардан ривожланган мамлакатларга кўчишини тезлаштиради.
- Ижтимоий тузилмаларнинг суръати ошаётган ўзгаришларга, айниқса соғлиқни сақлашда, тезда мослашишларга тўғри келади. Агар мослашиш суръатлари етарлича бўлмаса, эҳтимол ижтимоий танглик, норозилик ҳаракатлари ва сиёсий беқарорлик ортиб боради.
- Беқарор жамиятларда иқлим ўзгариши натижасида юзага келган танглик тўлиқ ижтимоий парчаланишга ёки ижтимоий назорат ва зўравонлик тадбирларининг кучайишига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |