Тезкорликни тарбиялаш
Тезкорлик-кишининг ҳаракат фаолиятини қисқа вақт ичида бажариш фазилатидир. Бу киши ҳаракатларининг тезлигини ва ҳаракат реакциясининг вақтини белгиловчи функционал хусусиятларининг йиғиндисидир.
Тезкорлик-бу кишининг комплекс жисмоний фазилатидир ва фазилат якка шаклда бўлмайди, шунинг учун тазлик фазилатлари намоён бўлиши тўғрисида фикр юритилса аниқроқ бўлади. Тезкорликнинг намоён бўлиш шакллари қуйидагилар: 1) ҳаракат реакциясининг латент вақти; 2) якка ҳаракатнинг тезлиги; 3) тезкорлик фазилатларининг намоён бўлиш тезлиги, кескинлиги; 4) ҳаракат суръати.
Тезликнинг бу шакллари ўзаро алоқадор эмас. Бироқ стартдан чиқиш қобилияти ва масофа бўйлаб югуриш орасида, тезлик ва ҳаракат суръати орасида, тез-тез ҳаракат қилиш билан жойдан-жойга кўчиш тезлиги ва бошқалар орасида ўзаро боғлиқлик мавжуддир.
Тезкорлик-консерватив, мутаносиб фазилат бўлиб, жуда суст ривожланади. Чунончи, тезкорликни табиий ривожланиши ва уни машқ қилиш орқали ривожлантириш орасида фарқ жуда кам бўлади ва 20% ни ташкил қилади.
Тезкорликни ташкил қиладиган асосий манбалар қуйидагилар: нерв жараёнларининг қўзғалувчанлиги, тезкор куч, чўзилувчанлик, старлинг қонуни бўйича, мускулларнинг қайишқоқлиги ва салқиланиш қобилияти, тезкор характердаги ҳаракатларни таъминловчи биохимик механизмлар, спорт техникасининг сифати ва иродавий зўр бериш жадаллиги.
Нерв жараёнларининг қўзғалувчанлиги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзаро тез алмашиниши туфайлигина амалга оширилади.
Тезкор куч-мускулларнинг иш бажариш учун тарангланишининг бошланишида самарали куч билан ҳаракатланиш қобилиятидир.
Чўзилувчанлик–мускулни тортганда унинг чўзила олиш қобилиятидир.
Қайишқоқлик–мускуллар чўзилгандан сўнг ўзининг биринчи шаклига қайта олиш қобилияти, навбатма-навбат синергист ёки антогонист ролида иш бажаргандан кейин бўшашиш қобилиятидир. Агар мускулларнинг шу қобилиятлари етарли ривожланмаган бўлса, ҳаракатларнинг етарли амплитудаси, кенглигига эришиб бўлмайди. Ҳаракат давомида, айниқса ҳаракат амплитудасининг охирги нуқтасида синергист мускуллар жуда катта қаршиликни енгишига тўғри келади, шунинг учун чўзилиш ва бўшашиш машқлари доимо машғулотнинг органик қисмини ташкил қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |