Мавзу: Белбо\ли кураш спортига болаларни жисмоний ривожланиш даражаларини щисобга олган щолда саралаш ва маш\улотлар ытказиш методикаси


Чидамлиликни тарбиялаш восита ва усуллари


Download 0.55 Mb.
bet18/31
Sana11.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1089187
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
Bog'liq
406-14

Чидамлиликни тарбиялаш восита ва усуллари. Чидамлиликни тарбиялаш учун жуда кўп умумий тайёргарлик, махсус тайёргарлик ва мусобақалашиш машқларидан фойдаланиш лозим. Умумий тайёргарлик машқлари организм барча системаларининг функционал имкониятларини кенгайтирган ҳолда махсус тайёргарлик ва мусобақалашиш машқлари билан бажарилганда ижобий самара беради. Махсус тайёргарлик машқларида машғулот нагрузкаларига самарали чидам беришни таъминлайдиган, ҳаракат техникасини доимо такомиллаштирадиган ва уни тўғрилаб борадиган муайян спорт турининг зарур функцияларига таъсир кўрсатадиган машқлар танланади. Мусобақалашув машқлари бевосита махсус чидамлиликни тарбиялашда қўлланилади. Мусобақалашув машқларидан машғулот жараёнида нисбатан кўпроқ фойдаланиш зарур. Улар ёрдамида организмнинг мусобақа шароитига зарур функциялари ишга туширилади.
Чидамлиликни тарбиялашга қаратилган бутун воситаларнинг жами организмнинг барча система ва функциялари такомиллашувига таъсир кўрсатиши керак, бунда машғулотнинг юқори матор зичлигига эришиш, турли-туман иқлим ва географик шароитлари, муҳитнинг ноқулай омилларидан кенг фойдаланиш зарур.
Координация қобилиятларини тарбиялаш
Кишининг координация қобилияти яхлит ҳаракат фаолиятини мақсадга мувофиқ ижро этиш, шакллантириш, ўзаро бўйсундириш, бирга бириктириш ўзлаштирилган ҳаракат шаклларини қайта тиклаш ёки ўзгарувчан муҳит талабларига кўра бир ҳаракат фаолиятидан иккинчисига ўтиш қобилиятларидан иборат.
Координация қобилиятларининг кўрсаткичлари тугалланган ҳаракат топшириқлари, гимнастика машқлари, сувга сакраш, фигурали учишлар ҳисобланади. Улар тўғрисида янги ҳаракат шаклларини ўзлаштириш ва ўзлаштирилган ҳаракатларни қайта ўзгартириш учун сарфланган вақт, аниқ ҳаракат кўрсаткичлари, вақт бирлигида, фазо ва зўр бериш даражаси бўйича фикр юритиш мумкин.
Координация қобилиятларини эгаллаш учун мунтазам ҳаракат малакаларининг сонини кўпайтириш, ҳаракатларнинг янги шаклларини ҳосил қилиш, ҳаракат шаклларини тез ўзгартириш ёки турли шароитга қараб бир ҳаракатдан иккинчисига тез кўча билиш зарур. Ихтисослашган ҳаракат шаклларини доимо бир хилда бажариш эса, ҳаракат малакаларини бойитмайди, имкониятларни чеклайди, ҳаракат уйғунлигида тўсиқ ҳосил қилади, ҳаракатларни ўзгартириш ва янгилашга ҳалақит беради.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling