Мавзу: Белбо\ли кураш спортига болаларни жисмоний ривожланиш даражаларини щисобга олган щолда саралаш ва маш\улотлар ытказиш методикаси


Мувозанат сақлаш ва уни ривожлантириш методикаси


Download 0.55 Mb.
bet21/31
Sana11.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1089187
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
406-14

Мувозанат сақлаш ва уни ривожлантириш методикаси
Кишининг турли-туман ҳаракатларини турғун ҳолатга келтириш қобилияти мувозанат сақлашдир. Статик ва динамик мувозанатлар бўлади. Мувозанат сақлаш икки йўл билан ривожлантирилиши мумкин: а) мувозанат сақлаш машқларини бажариш, мувозанат сақлаш қобилияти мувозанатни йўқотмаган кишида эмас, балки уни тез тиклай оладиган кишида яхшироқ бўлади; б) мувозанат ҳолатини таъминловчи, айниқса, вестибуляр анализаторларни аналитик такомиллаштириш. Маълумки, Оттолит асбоби текис тезланишларни, ярим доира каналлар эса айланма ҳаракатларни яхши сезади. Иккала механизм ҳам бир бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлайди ва шунинг учун ҳам уларни алоҳида-алоҳида машқ қилдириш керак.
Вестибуляр анализаторини қўзғатилиши ҳаётий муҳим марказларни ҳам юрак қон-томир системаси, нафас, овқат ҳазм қилишларни қўзғатиши ва шунинг билан ёмон ҳис, юзнинг оқариши, қайт қилиш, бош айланиши, пульс ва нафас олишнинг тезлашиши ва бошқа ҳис этишлар нерв жараёнларининг иш қобилиятини пасайтириши, чарчаш ва бошқа ҳолатларни пайдо қилиши мумкин. Шунинг учун вестибуляр аппаратини машқ қилдириш муҳимдир. Мувозанат сақлашда психологик қийинчиликлар, таяниш майдонини кичрайтириш, хатоликлар киритиш ва тўсқинлик ҳосил қилдириш, снаряд баландлигини ошириш, кўриш анализаторини чеклаш ёки батамом қўлламаслик, ўзгарувчан ҳолатнинг вақтини оширишлар бўлиши мумкин.
Фазони ҳис этиш. Координация қобилиятларини фазони ҳис этишга ўргатмасдан тарбиялаб бўлмайди. Спортчи ўз тана ҳолатини, йўналишини, амплитуда, масофа, майдончанинг ўлчамлари ва тўсиқларни жуда яхши ҳис қилиш, муз, сув, тўп ва бошқаларни яхши сезиши керак. Лекин фазовий ҳиссиётни тўғри ривожлантириш учун вақтни ҳис қилишни ривожлантириш, динамик зўр беришни жуда аниқ меъёрлай билиш ва бир текис ҳаракатланиш ҳисларини тарбиялаш зарур бўлади. Фазони ҳис этишни тарбиялашда зидма-зид топшириқлар усулидан, яъни сувга сакровчилар учун сувни кўк тош билан бўяш, равшан рангли тўплар, снарядлар, предметлардан фойдаланиш, топшириқларни белгиланган ўлчовларда аниқ ижро этиш, ҳаракатларнинг доимий шаклини ўзгартиришлардан фойдаланиш керак. Бу нарсалар машғулот жараёни ҳаракатларининг барча предметларига программалаштирилган механизмлар, ҳаракат нусхалари, макетлар, машқ қурилмалари, пассив айлантирувчи қурилмаларни киритиш тез маълум қилувчи усуллардан фойдаланиш орқали эришилади. “Мускул сезгисини” тарбиялаш учун кўриш анализаторисиз машқ қилиш тавсия этилади.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling