Mavzu Bеtоn uchun ishlаtilаdigаn to’ldiruvchilаr. Shlаkli pеmzа ishlаb chiqаrish tехnоlоgiyasi. Ko’pchigаn pеrlit ishlаb chiqаrish tехnоlоgiyasi


Download 271.01 Kb.
bet2/10
Sana02.06.2024
Hajmi271.01 Kb.
#1838196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
28-29 Ma\'ruza 6-semestr

1. Шлакли пемза хом ашёси.
2.Шлакли пемза ишлаб чиқариш технологияси.
3. Шлакли пемзанинг хусусиятлари ва таркиби.
4. Шлакли пемзани қўллаш соҳаси.
5. Тўлдирувчилар ишлаб чиқариш ва қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги.
Шлакли пемза хом ашёси
Шлакли пемза асосан домна шлакларидан олинади, кўмилган шлаклар эмас (бундай шлакларни қайта эритиш керак бўлади), балки бевосита домна печларидан чиқган қизиган – суюқ ҳолатдаги шлак эритмаси қайта ишланади. Таннархига тўхталадиган бўлсак шлакли пемза – энг арзон сунъий ғовак тўлдирувчи ҳисобланади, табиийки, шлакли пемза бевосита металлургия саноати ривожланган ҳудудларда ишлаб чиқарилади.
Шлакли пемза ишлаб чиқаришнинг бир нечта усуллари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси шлак эритмасини сув ёрдамида қайта ишлашга асосланган.
Шлак эритмасининг (13000С ҳароратгача) сув билан боғланишда қайнаб, пар ҳосил бўлади. Пар пуфакчалари шлак эритмасидан эркин чиқа олмайди, чунки эритмани совитишда унинг қовушқоқлиги ортади. Натижада у шишади, кўпчийди ва ячейкали структурага эга бўлган ғоваклашган массага айланади. Бу жараёнда асосий эътибор шлакнинг кимёвий таркибига, шлак эритмасининг қовушқоқлиги, ташқи чўзилишини ифодаловчи синган газлар миқдорига берилади.
Шлакли пемза ишлаб чиқариш технологияси
Шлакли пемза чақиқ тошини саноатда ишлаб чиқаришнинг тўртта усули мавжуд:
Шлакли пемза чақиқ тошини саноатда ишлаб чиқаришнинг тўртта усули мавжуд:
Ҳовузда олиш усули шлакли пемзани ишлаб чиқариш қуйидагича амалга оширилади. Шлак эритмаси шлак узатувчи чўмичда ости оловга бардошли материал билан қопланган ваннадан иборат тўнкарувчи ҳовузга кўпчитиш учун солинади.
Шлак эритмаси кўпчийди ва қотади, ҳовуз тагига чўкиб, бўлаклар шаклида совийди, шундан сўнг бу масса майдаланади ва фракцияларга эланиб ажратилади (1-расм). Ишлаб чиқариш цикли чўмичда шлак эритмасини ҳовузга қуйиш ва тўлдириш, кўпчиши (1,5-2 минут), совиши ва кристалланиши (сув қуймаган ҳолда), ҳовузни бўшатиш ва уни кейинги циклга тайёрлаш 15-20 минутни ташкил этади. Олинган шлакли пемзанинг ҳажми 25м3 гача ни ташкил этади. Шлак эритмасининг ғоваклаштириш режимини унинг таркибини ўзгаришига қараб тартибга солиш мумкин.
Хандак-сачратиш усули ўта содда ҳисобланади. Шлак эритмаси хандакка тушишидан олдин оловга бардошли қопламали трубадан узатилаётган сув таъсирига учрайди, кўпчийди ва ҳандақ тубига йиғилади. Совиган шлак экскаваторда қайта ишланиб майдалашга узатилади ва ундан сўнг эланиб фракцияларга ажратилади.
Бироқ бу усулда шлакли пемза ишлаб чиқариш истиқболли эмас, чунки олинган маҳсулотнинг сифати паст ва структураси бир жинсли бўлмайди.



Download 271.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling