4-Расм.Шлакли пемза шағалини ишлаб чиқариш ускунасининг схемаси:
1-сув ҳаволи гранулятор; 2-қабул камераси; 3-барабанли совитгич; 4-бўшатиш камераси; 5-пар-ҳаволи ўтқазгич; 6-ёпқич; 7-вибротаъминловчи; 8-короб; 9-лентали конвейр
Фракцияланган шлакли пемза чақиқ тошининг доналар бўшлиқлиги 52% дан кўп бўлмаслиги, дона шакл коэффициентининг ўртача қиймати 2,5 дан ошмаслиги керак. Стандартда шлакли пемза чақиқ тошини силикат нурашга қарши чидамлилигини синаш ҳам назарда тутилган.
Шлакли пемза чақиқ тошининг цилиндрда майдаланиш мустаҳкамлигига қўйилган талаб (жадвал) аглопорит чақиқ тошига қўйилган талабга яқиндир.
Шлакли пемза чақиқ тоши мустаҳкамлигига қўйилган талаб
Уйма зичлиги
бўйича маркаси
|
Цилиндрда майдаланиш бўйича мустаҳкамлиги МПа, кам эмас
|
Уйма зичлиги бўйича маркаси
|
Цилиндрда майдаланиш бўйича мустаҳкамлиги МПа, кам эмас
|
400
450
500
550
600
650
|
0.3
0.35
0.40
0.45
0.55
0.65
|
700
750
800
850
900
|
0.70
0.90
1.10
1.30
1.50
|
Шлакли пемзанинг ғоваклари қанча катта бўлса, унинг мустаҳкамлиги ҳам шунча кичик бўлади, яъни керамзит ва аглопорит сингари мустаҳкамлик чегараси тахминан дона зичлиги квадратига пропорционалдир.
Шлакли пемза донаси ячейкали таркибга эга бўлади. Ғовак ячейкаларнинг ўртача диаметри 1...2 мм ни ташкил этади. Баъзи ҳолларда ғовак диаметри 5...6 мм бўлган шлакли пемза ҳам олинади. Бундай пемза қотган кўпикни эслатади.
Бетон учун тўлдирувчи сифатида майда ғовакли шлакли пемзани қўллаш яхши самара беради Шлакли пемза кўпчиши бўйича бир жинсли бўлмаган ҳолда олинади. Шу сабабли майдалангандан ва йириклиги бўйича навларга ажратгандан сўнг, яна қўшимча дона зичлиги бўйича тақсимлаш, уни ишлатиш самарадорлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |