Mavzu Bеtоn uchun ishlаtilаdigаn to’ldiruvchilаr. Shlаkli pеmzа ishlаb chiqаrish tехnоlоgiyasi. Ko’pchigаn pеrlit ishlаb chiqаrish tехnоlоgiyasi


Download 271.01 Kb.
bet1/10
Sana02.06.2024
Hajmi271.01 Kb.
#1838196
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
28-29 Ma\'ruza 6-semestr


28-29 Mavzu Bеtоn uchun ishlаtilаdigаn to’ldiruvchilаr. Shlаkli pеmzа ishlаb chiqаrish tехnоlоgiyasi. Ko’pchigаn pеrlit ishlаb chiqаrish tехnоlоgiyasi.
Бетонда йирик ва майда тўлдирувчилар қўлланилади. Доналари 5 мм дан каттарок йирик тўлдирувчиларни шағал ва чақиқ тош турларига ажратилади. Бетондаги майда тўлдирувчилар табиий ва сунъий қум хисобланади. Чақиқ тошни тоғ жинсларини майдалаш орқали олинади.
Умумий маълумотлар.
Қурилишда аксарият охактош ва гранитдан олинган чақиқ тошлар ишлатилади. Шағал сирти текис ва шамолда нураган тоғ жинсларини ноаниқ аралашмасини ифодалайди. Одатда, доналари турли йирикликдаги шағал-қум аралашмалар учрайди. Енгил бетонлар учун ғовакли тоғ жинсларидан олинган табиий чақиқ тош (туф, пемза ва бошқалар) ёки кўп холларда махсус сунъий тайёрланган тўлдирувчилар ишлатилади (керамзит, аглопорит, шлакли пемзаси ва бошқалар).
Қум ўзида уваланган майда заррали таркибни ифодалаб, утоғ жинсларининг шамол таъсирида нураши натижасида юзага келади. Аксарият минералларнинг зарралари аралашган кварц қумлари, кам холларда эса дала шпатли ва охактошлилари учрайди. Баъзан қумни тоғ жинсларини махсус майдалаш йўли билан олинади. Бироқ бу усулда табиийга нисбатан таннархнинг ортиб кетиши сабабли махсус мақсадлардагина қўлланилади.
Тўлдирувчилар бетоннинг 80% хажмини эгаллаб, унинг хусусиятларига, узоқ муддатга чидамлилигига ва нархига маълум даражада таъсир кўрсатади. Тўлдирувчиларнинг бетонга киритилиши билан, бетондаги энг қимматбахо хисобланган хомашё - цемент сарфини кескин камайишига эришилади. Бундан ташқари, тўлдирувчилар бетоннинг техник хусусиятларини яхшилайди. Юқори мустахкамликдаги тўлдирувчили бақувват скелет маълум даражада бетоннинг мустахкамлигини ва деформацияланиш модулини кўтаради - конструкцияларнинг босим таъсирида деформацияланишини камайтиради, шунингдек бетоннинг силжувчанлигини - бетонга узоқ муддат босим остида таъсир кўрсатиш натижасида юзага келиши мумкин бўлганқайтмас деформациялардан сақлайди.
Тўлдирувчи бетоннинг киришишини олдини олади ва бу билан узоқ муддат чидайдиган материални олиш имконини беради. Цемент тошининг қотиш жараёнидаги чўкиши 1-2 мм/м ни ташкил этади. Нотекис чўкиш деформациялари сабабли ички зўриқишлар ва хатто микроёриқлар юзага келади. Тўлдирувчи чўкиш деформацияси зўриқишини қабул қилади ва цемент тошига нисбатан бир неча баробар чўкишни камайтиради.
Ғовак табиий ва сунъий тўлдирувчилар кам зичликка эга бўлиб, енгил бетоннинг зичлигини камайтиради, унинг иссиқлик тутувчанлик хусусиятини яхшилайди. Махсус бетонларда (юқори хароратга чидамли, нурланишдан химоялаш ва бошқалар) тўлдирувчининг ахамияти жуда катта, чунки уларнинг хусусиятлари асосан бундай бетонларнинг махсус сифатларини аниқлаб беради.
Силикат бетонларда тўлдирувчи ўзининг одатдаги тадбиқидан ташқари ўзига хос мухим ахамият касб этади. Унинг доналарининг сирти боғловчи модда билан таъсирлашади ва кўп холларда олинаётган бетоннинг хусусиятлари уларнинг минералогик таркибига ва нисбий юзасига боғлиқбўлади.
Бетон тўлдирувчилари.
Тўлдирувчининг нархи бетон ва темир-бетон конструкциялари нархининг 30-50 % (баъзи холларда янада кўпроқ) га тўғри келади. Шунинг учун келтириш осон бўлган ва арзон махаллий тўлдирувчилар қатор холларда қурилиш нархини, транспорт харажатлари хажмини камайтиришга ва қурилиш муддатларини қисқаришига олиб келади.
Бетон учун тўлдирувчиларни тўғри танлаш, уларни меъёрида қўллаш - бетон технологиясида ахамиятли масалалардан бири хисобланади. Бетон учун мўлжалланган тўлдирувчиларга бетон таркибига таъсир этувчи хусусиятлардан келиб чиқиб тегишли талаблар қўйилади. Бетоннинг хусусиятига тўлдирувчининг донадорлик таркиби, мустахкамлиги ва тозалиги нисбатан ахамиятли таъсир кўрсатади.
Донадорлик таркиб тўлдирувчидаги турли йирикликдаги доналар миқдорини кўрсатади. Бу миқдорни тўлдирувчидан олинган намунани тешиклари 0,14-70 мм ва ундан хам йирикроқ стандарт элаклардан ўтқазиб аниқланади. Тўлдирувчилар турли ўлчамдаги доналарга эга одатдаги ва фракцияланган турларига бўлинади. Фракцияланган тўлдирувчининг доналари алохида фракцияларга ажралган, ўлчамлари эса бир-бирларига яқин, масалан 5-10 мм ёки 20-40 мм дан иборат. Тўлдирувчини энг кичик йирикликдаги ёки энг катта йирикликдагилари бўйича характерлайдилар. Бу холда тўлдирувчи доналарининг нисбатан энг кичик ёки энг катта ўлчамларига қараб тушунилади. Тўлдирувчида алохида йирик ёки майда доналар учраши мумкин, бироқ уларнинг миқдори 5 % дан ошмаслиги керак.
Агарда донадорлик таркибда барча ўлчамлардаги, хусусан энг майдасидан энг йиригигача доналар мавжуд бўлса бу таркиб узлуксиз таркиб дейилади. Агарда тўлдирувчида қандайдир бир оралиқ ўлчамлардаги доналар мавжуд бўлмаса бундай донадор таркиб узлукли таркиб деб аталади.
Тўлдирувчининг оптимал (энг мақбул) донадорлик таркибини белгилаш бўйича жуда кўп тавсиялар мавжуд. Кўпчилик тадқиқотчилар узлуксиз донадор таркибни самаралироқ деб биладилар. Узлукли таркибли қоришмалардан ўртача ўлчамлардаги фракцияларни олиб ташланганда ғовакликнинг камайиши таъминланади. Бироқ, ундаги йирик доналар орасида сиқилиб қолган майда доналарнинг харакатчанлиги чегараланади ва маълум даражадаги харакатчан бетон қоришмасини олиш учун доналарни цемент хамири билан қалинрок қамраб олиш зарурати туғилади. Узлуксиз донадор таркибли қоришмаларда эса бу қатлам юпқароқ бўлиши кузатилади ва узлукли жараёнда тўлдирувчидаги майда фракцияларнинг хажми, хамда тўлдирувчининг нисбий юзаси ортиб боради. Натижада доналарни қамраб олиш учун цемент сарфи ортади ва тўлдирувчининг бўшлиқларини камайтириш хисобига цементни иқтисод қилиш имконияти камаяди. Бундан ташқари узлукли донадорлик таркибнинг қатламланишга моиллиги бўлиб, бу бетонинг бир жинслилигига салбий таъсир кўрсатади.
Тўлдирувчининг узлуксиз донадорлик таркибини танлаш учун турли самарали элаш эгрилари таклиф этилган. Бир вақтнинг ўзида бўшлиқлари минимал даражадаги ва энг кам доналар нисбий юзасига эга бўлганқоришмани олиш мумкин бўлмаганлиги туфайли (минимизацияни фақат бир омил орқалиўтқазиш мумкинлиги сабабли), идеал эгрини қўйидаги шартдан олиш мумкин. Бунинг учун қоришмадаги бўшлиқлар миқдори ва доналарнинг юзалари йиғиндиси маълум даражадаги харакатчанликка эга бўлган бетон қоришмасини ва мустахкам бетонни олиш учун минимал миқдордаги цементни талаб этиши керак. Идеал эгри бўйича турли ўлчамлардаги доналарни танлаш ва солиштиришда ўша цемент сарфи билан қатламланишга моиллиги камроқ ва янада харакатчанроқ қоришмалар олинади.
Режа:

Download 271.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling