Mavzu Bеtоn uchun ishlаtilаdigаn to’ldiruvchilаr. Shlаkli pеmzа ishlаb chiqаrish tехnоlоgiyasi. Ko’pchigаn pеrlit ishlаb chiqаrish tехnоlоgiyasi


Download 271.01 Kb.
bet6/10
Sana02.06.2024
Hajmi271.01 Kb.
#1838196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
28-29 Ma\'ruza 6-semestr

Шлакли пемзани қўллаш соҳаси
Шлакли пемза асосан тўсувчи конструкцияларда конструкцион-иссиқликдан ҳимояловчи бетонлар учун тўлдирувчи сифатида ишлатилади. Унинг кам иссиқлик ўтказувчанлигини инобатга олиб юқори зичликдаги шлакли пемза бетонини иссиқликдан ҳимоялаш хусусиятини пасайтирмасдан қўллаш мумкин. Масалан, керамзит бетон билан таққосланганда: зичлиги 1400кг/м3 бўлган шлакли пемзабетон иссиқлик ўтказувчанлиги зичлиги 1200кг/м3 бўлган керамзит бетонга тенгдир.
Маркаси М700 ва М900 бўлган шлакли пемза турли хил юк кўтарувчи конструкциялар олишда юқори мустаҳкамликдаги бетон учун ишлатиш мумкин.
Бироқ шлакли пемза бетонда ишлатиладиган пўлат арматураларнинг шлакдаги мавжуд сульфат таъсирида емирилиши инобатга олиниши шарт. Шу сабабли дастлабки зўриқтирилган конструкция ишлаб чиқаришда, шлакли пемза бетонда арматураларнинг чидамлилиги махсус ўрганилиши керак.
1. Доломит асосида карбопорит ишлаб чиқариш технологияси.
2. Бетонда йирик ва майда тўлдирувчиларни қўллаш.
Режа:
1.Тўлдирувчиларнинг умумий хоссалари.
2. Перлит хомашёсига қўйиладиган талаблар
3. Перлит ишлаб чиқариш технологияси


1. Перлит хомашёсига қўйиладиган талаблар

Сув таркибли шишасимон жинслар асосида сунъий ғовак тўлдирувчи- кўпчиган перлит ишлаб чиқаришда асосий хомашё материал бўлиб перлитлар ва қисман гидратланган обсидианлар хизмат қилади. Унинг таркибида учувчан компонентлар 1,5 дан 10% гача ташкил этади.


Перлитлар ўзининг генезиси, структураси ва технологик хусусиятлари бўйича шартли иккита синфга бўлинади: А-ғовак, вулқон лавасининг совиши ва қотишида дастлабки ҳосил бўлган жинс; Б-массив, иккиламчи шишасимон массанинг гидротация жараёнида таркибни ўзгартириши (асосан паст монтмориллионитли ва кристалланган) натижасида хосил бўлган жинс. Б синфга мансуб жинсларда учувчан компонентлар 2 дан 7% гача мавжуд бўлиб, бетон учун яроқли кўпчиган перлит ғовак тўлдирувчисини ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Бу ғовак тўлдирувчи айланма, вертикал ва қайновчи қатлам печларида хомашёга термик ишлов бериб олинади.

Download 271.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling