Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Download 0.69 Mb.
bet61/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Кундалик ҳисобот. Бу ҳисобот болаларга берилаётган билимларни қай даражада эгаллаётгани аниқлашда ёрдам беради. Тарбиячи бу ҳисоботида болаларнинг давомати ва машғулот давомида ўзини қандай тутганлиги, уларда рўй бераётган сифат ўзгаришлар белгилаб борилади. Бу ҳисобот ҳар куннинг оҳирида ёзиб борилади. Кундалик ҳисоботда тарбиячи машғулотлардаги ютуқ ва камчиликларни аниқ кўрсатиб бермоғи лозим. Бунда янги берилган билимни бола қай даражада эгаллаганлиги, индивидуал боланинг исми, фамилиясини аниқ кўрсатиб олиб борилиши лозим. Масалан, ўрта гуруҳда лой машғулотида Толипов Ҳусан қушларни шаклини образли яратишга ҳаракат қилди, кафтлари орасида лойни тўғри эшди. Комилов Шуҳрат бугунги машғулотда пассив қатнашди. Шаклнинг қисмларини пропорцияларга бўлишда ҳатоликларга йўл қўйди-деб ёзиш мумкин. Тарбиячи бу ҳисобот ёрдамида қайси болада берилган билимларни эгаллашда сустлик сезилганлигини аниқлаб олади. Сўнгра эса бу болалар билан алоҳида машғулотлардан ташқари вақтда индивидуал ишлайди.
Якуний хисобот. Якуний ҳисобот 6 ойда, йилнинг оҳирида тузилади. Бу ҳисобот ёрдамида тарбиячи болалар шу муддат ичида қандай билимларга, кўникма, малакаларга эга бўлганликларини аниқлаб олади. Кейинги босқичларга ўқув йилига режа тузади олади. Якуний ҳисоботнинг яна бир мақсади болани гуруҳдан гуруҳга ўтказишда ундаги барча билимлар шу гуруҳга мос келадими ёки йўқми эканлигини аниқлашда ёрдам беради.
Ота-оналар билан ишларни янада яхшилаш, ота-оналар бурчагини янада мазмунга бой қилиб, безаш. Шунингдек ота-оналар билан индивидуал суҳбатлар ўтказиш лозим. Натижада шу нарса кўринадики, болаларнинг ўзлаштириши янада юқори даражага кўтарилади. Бу ўринда шуни қўшимча қилиб ўтиш лозим. Болаларнинг тасвирий фаолият машғулотларда бажарган ишларидан кўргазмалар тайёрланса бунда болаларда қизиқиш янада кучаяди, ўз ишларини янада яхшироқ бажаришга ҳаракат қиладилар. Шунингдек, ота оналар ҳам болаларининг билимлари қай даражада ривожланиб бораётганликларидан хабардор бўлиб турадилар. Булардан кўриниб турибдики, болалар боғчасида ҳисобот ишларига алоҳида эътибор бермоғимиз лозим. Бу эса ўз вақтида болаларни мустаҳкам билимларга эга бўлишларини таъминлайди.
Бу ҳисобот учун маълумотлар қуйидагича тузилади:


Анкета қуйидагича тузилиши мумкин:

  • Боланинг исми, фамилияси.

  • Туғилган куни, йили.

  • Ёши.

  • Миллати

  • Қизиқиши.

  • Боланинг уйда бўлган вақтида нималар билан шуғулланиши.

  • Ота-оналари ўқиб берган эртак, ҳикоялардан мисоллар номи.

  • Оилада нечанчи бола эканлиги.

  • Уй адреси.

Болалар боғчасида болаларни ҳар томонлама ривожланиши учун тарбиячи барча ишларни тўғри режплаштириб олиш лозим. Тарбиячи томонидан олиб бориладиган барча ишларни тўғри режалаштириш учун эса тарбиячи доимо ҳисобот ишларини олиб бориши лозим.
Ҳисобот–болаларнинг билимини, савиясини ўсиши, кўникма ва малакаларини эгаллашини ва ҳар томонлама ривожланишини аниқлашдир. Ҳисобот ўз вақтида қуйидаги турларга бўлиб олиб борилади:

Дастлабки ҳисобот-тасвирий фаолият ишларини тўғри режалаштириш учун тузилади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling