Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Тасвирий фаолият машғулотларида болаларни мактабга тайёрлаш


Download 0.69 Mb.
bet62/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Тасвирий фаолият машғулотларида болаларни мактабга тайёрлаш
Тасвирий фаолияти бўйича мактабгача таълим муассасаси дастури ва мактабда тасвирий санъат дастури болаларда теварак атрофга нисбатан, санъат болаларда эстетик муносабатни тарбиялаш ижодий қобилият ва тасвирийларини ривожлантиришни кўзда тўтади. Мактабгача таълим муассасаси машғулотларида, мактабда муваффақиятли ўқиб кетишлари учун зарур бўлган вазифалар хал этилади. Расм, аппликация, лой ишлари процесида болаларда фикр юритишнинг тахлил, синтез, такрорлаш, конкретлаштириш кабилар шаклланади. Шунингдек, бу жараёниларда болалар жамоада ишлашга, ўз ҳаракатини ўртоқларининг ҳаракатига бўйсиндиришга ўрганадилар. Болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотлари болаларда, ўқув фаолиятида зарур бўлган малака кўникмаларни шакллантиради.
Булар: топшириқни тинглаш ва ёдда тутиш маълум вақт орасида бажариш, ўз ишини режалаштириш ва бахолашга, бошланган ишни оҳирига етказишга, хато ва камчиликларини топишга ва уни тузатишга материал қуролларини ва иш жойини тартибда сақлаш ва бошқалар.
Педагогларнинг олиб борган текширишлари шуни кўрсатадики болалар боғчасида таълим-тарбиянинг бундай тўзими болаларни мактабга тайёрлашга таъсир кўрсатади. Шунингдек, бошқа психологлар Е.А. Лабунский ва бошқалар томонидан мактаб ўқувчиларининг тасвирий фаолиятини ўрганиш процесслари шуни кўрсатиб ўтади, мактабда тасвирий санъат дарсларини тузилиши, МТМда олган билим, малака ва кўникмалар асосида уларни хисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Мактабгача таълим муассасаларида тасвирий фаолият машғулотларда болалар асосан амалий иш бажарадилар, санъат асарларини билан расмга қараб хикоя қилиш китобдаги илюстрацияларни кўриб чиқиш процессида танишадилар, мактабда тасвирий санъатнинг турлари ранг тасвир, график, ҳайкалтарошлик ва декоратив санъат асарлар билан янада чуқуроқ танишадилар. Мактабгача таълим муассасасида тасвирий фаолият машғулотлари хилма-хилдир, расм, мазмунли декоратив ва лой аппликация машғулотлари. Мактабгача таълим муассасасида машғулотларнинг ҳаммасига катта аҳамият берилади. Мактабда эса тасвирий санъат дарсларида расм (натурага қараб) мавзу асосида ва декоратив турлари ўтказилади. Бунда предметли расм бўйича натурага қараб расм чизиш ўқув предмети аҳамиятига эга бўлади. Лой аппликация, қуриш-ясаш бўйича амалий ишлар мактабда қўл мехнатига киритилади. Бошланғич синф тасвирий санъат дастурини тахлили, ишни кўрсатадики, предметли, расм бўйича ўқув вазифаларини анча муракабли киритилишдан ташқари болалар боғча дастури бўйича айрим такрорлаш ишлари киритилди. 1-синфда болалар доира, квадрат, тўртбурчак, авал каби тузилишга эга бўлган предметларни аниқлашга ўрганадилар, болалар олдига боғчада қўйилган вазифа расм чизиш техникасини эгаллаш бўйича қўйилади. Бунга сабаб, ҳамма болалар МТМдан мактабга келмайдилар ва шу сабабли болалар билан ишни мактабга келгунча тайёрлов гурухда олган билимларидан бошлаш лозим. Мавзу асосида расм чизиш мактабгача таълим муассасасида ўтказиладиган мазмунли расмни давоми сифатида ўтказилади. Болалар теварак-атрофдаги ҳодиса ва предметларни кузатиб, кўриб чиқадилар, сўнг хотираларига асосланиб, уларни чизадилар. Ўқувчилар обьектлар ўртасидаги мазмунли боғланишларни тасвирийга узоқдаги предметларни кичиклаштириб тасвирлайдилар. Декоратив расм бўйича мактабда техник тартиблар бўйича вазифалар қўйилади, яъни нақш тузилиши кетма-кетлигида тасвирий билан биргаликда ёрдамчи чизиқлардан фойдаланиш ва ўз иҳтиёрларида ҳалқ амалий декоратив санъат элементларида фойдаланишга санат ҳақида ўтказиладиган дарс сухбат жараёнида ўрганадилар. Болаларни тасвирий саньатга ўргатиш методларидан болалани ҳусусиятларини хисобга олган ҳолда фойдаланишга. Катта мактабгача тарбия ёшидаги болалар ва кичик ўқувчиларининг иш хусусиятлари ўртасида кўп яқинлик бор. Шунинг учун у ёки буларни ўргатиш методикаси ўртасида ҳам кўп ўхшашлик бор. Мактабда ўкитувчининг расмини бази бир элементини кўрсатиш ва шу жараёнида тушунтириш тарбиячининг иш усулларини кўрсатиб беришга яқин туради. Мактабда ишнинг кетма-кетлиги тартибли кўринишда бўлади. Агар тасвирланаётган предметнинг тузилиши содда бўлса, тартиб тушинтрилгандан сўнг, ўчириб ташланади. Агарда мураккаб тузилишга эга бўлган предметни тасвирланганда эса, ўқитувчининг доскада кўрсатиб бериши билан кетма-кет тасвирланадилар. Ўқитувчи предметининг умумий контурини қаламнинг учи билан енгилгина белгилаб чиқиш, унинг кенглигини баландлигини ҳам белгилаб кўрсатади. Сўнг ўқувчи предметини хомаки расми билан натурани солиштириб унинг қисмларини, шаклини аниқлайди, тузатади. Иш жараёнида кўрсатиш ва тахлил қилиш учун расмлар тўплами, болалар китобчаларидаги рангли расмлар, шунингдек, ўкув ҳарактерига эга бўлган алоҳида расмларидан фойдаланади. Расм бўйича ўтказиладиган ҳар бир дарс ўқитувчининг суҳбатидан ва расмни нимадан бошлаш кераклигини тушунтиришдан бошланади. Ишни амалий бажарилишга ўтишда ўқитувчи болаларининг тартибли равишда чизиши ва қоида ва йўлларни эслатиб туради. Катта мактабгача ёшдаги болалар ва кичик мактаб ўқувчиларининг ишига ёки расмига қўйилган талаблар бир бирига жуда яқин. Болалар ишини тахлил қилишда диққатни предмет пропорцияси, конструкцияси, қисмларининг боғликлиги, ранг ва композицион тузилишига тортиш лозим. Шундай қилиб бошланғич синфларда таълим-тарбия масалаларининг муваффақиятли ҳал этилиши, МТМда олиб бориладиган тасвирий фаолият машғулотлари билан узвий равишда олиб борилади. Болаларни мактабга тайёрлаш мактабгача таълим муассасасида амалга оширилади. Мактабгача таълим муассасасида катта гурухдаги кузатишлар бўйича расм чизишга катта эътибор берилади, чунки бу нарса болаларни натурага қараб расм чизишга тайёрлашда этап ҳисобланади. Бу нарса болаларда кўриш хотирасини ривожлантиради, баъзида предмет болаларда натура сифатида тўғри тасвирийга ёрдам беради. Болалар гурухдаги олиб бориладиган тасвирий фаолияти машғулотларида, қаламдан, мўйқаламдан эркин фойдаланишга ўз ҳарактерини ва қўл кучини идора этишга ўрганадилар.
Бу малакани эгаллаш, болаларда қўлини енгил, эркин бир текисдаги ҳаракат қилиш хусусиятларини ривожланади. Болалар турли шаклдаги, катталикдаги, турли пропорциядаги предметларни чизиш процессида предметнинг иш хусусиятига қараб йўналишни сақлаш зарурлигига, ҳаракатини, предметнинг узунлигига мос равишда ҳаракатланишга ўрганадилар. Мактабгача таълим муассасасида олиб бориладиган тасвирий фаолият материалдан тоза ва тартибли фойдаланишга ўрганадилар, уларни тоза сақлашга фақат зарур материаллардан фойдаланишга, уларни ишлатиш йўлларини режалаштиришга ўрганадилар, катта аҳамият берилади. Бу машғулот болаларда диққатни, кўриш хотирасини ривожлантиради. МТМнинг тайёрлов гурухида натурага қараб расм чизиш ёки тасвирлашга нисбатан талаблар ошади ва бу талаблар мактаб талабига яқинлашади. Болалар натурани тахлил қилишга бутун умумий шаклни хомаки қоғозга тушириб олишга, расмни натурага солиштиришга, хато ва камчиликларини тўғрилашга, натурага ўхшатишга уринадилар. Натурага қараб тасвирлашда ишнинг кетма-кетлигини кўрсатиб, мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов ва катта гуруҳида ўрганишнинг бошланғич босқичидагина амалга оширилади. Кўрсатишда доимо фойдаланиш, болаларни расмни механик равишда ишлашга одатлантириб қўяди.
Болаларни тасвирий фаолият машғулотлари геометрик шаклларни топа ёки кўра олишга, уларни терминлар билан аташга, кенглиги-катталиги, ўзунлиги, баландлигини, қисмларнинг бир-бирига нисбатан фазовий жойлашишини билан танишишни болаларни мактабни 1-синфда элементар математик тушунчаларини пухта эгаллашларига ёрдам беради. Мактабгача таълим муассасасида керакли материаллардан қуриш, ясаш болаларда кўз билан чамалашни шакллантиради ва болаларни мактабдаги техник дарсларни эгаллашга ёки ўзлаштиришга ёрдам беради мактабгача таълим муассасасининг катта гуруҳидаги натурага қараб расм чизиш машғулотларда мантиқий фикр юритишга, кузатишга асосий ажратиб кўришга предметни фазовий хусусиятларини тахлил қилишга ўзлари мустақил равишта тасвирий воситаларини танлашга ўрганадилар. Буларнинг ҳаммаси эса мактабда ўқиш жараёнида зарурдир. Шундай қилиб, болаларни тасвирий фаолияти машғулотларида мактабда ўқишга тайёрлаш аҳлокий, эстетик тарбиялаб, уларда бадиий дид ва ижодий қобилиятларини ўстиради.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling