Мавзу: бошқарув тизими назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичлари


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana07.04.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1340968
  1   2   3   4
Bog'liq
МАВЗУ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ.



МАВЗУ: БОШҚАРУВ ТИЗИМИ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ. 
Режа: 
1. 
Мустақиллик даврида Ўзбекистонда бошқарув ва менежмент. 
2. 
Қадимги амалиёт ва янги фан. 
3. 
Бошқарувнинг ривожланиши. 
4. 
Бошқарув мактаблари. 


1. 
Мустақиллик даврида Ўзбекистонда бошқарув ва менежмент. 
Иқтисодиётнинг турли жабхаларидаги фаолиятни олиб бориш бошқарув 
орқали амалга оширилади. Бошқарувсиз ҳеч қандай фаолият амалга ошмайди. 
Бошқарув фаолияти қадим замонлардан бери мавжуд бўлиб, мамлакатлар ва 
ташкилотларнинг самарасининг асоси бўлиб ҳисобланган. Иқтисодиёт 
ривожланиши ва уни турли кўринишларга ўтиши натижасида бошқарув 
фаолияти, унинг тамойиллари, усуллари ва аҳамияти ўзгариб келган. Айниқса, 
бугунги кунда инсоният цивилизацияси бозор муносабатларини мақбул кўриб, 
унга ўтиб бораётган давр учун бошқарув фаолиятининг аҳамияти янада ортиб 
кетди, бошқарувнинг бозор муносабатларига мос келадиган тамойилларини 
ишлаб чиқилмоқда, бошқарув соҳасида янги назариялар юзага келмоқда. 
Бозор муносабатларига ўтаётган иқтисодиётни бошқариш тизимини тубдан 
қайта қуриш – мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотларнинг муҳим 
йўналишларидан биридир. Янги шарт-шароитларга тушиб қолган корхона учун бу 
жуда катта аҳамиятга эга. Товар – пул муносабатлари объекти бўлиб, иқтисодий 
мустақилликка ва ўз фаолияти натижаларига тўлиқ жавоб бериш ҳуқуқини 
эгаллаган корхона, шундай бошқариш тизимини шакллантириши керакки, бунинг 
натижасида юқори иш самарадорлигига, рақобатбардошликка ва бозордаги 
мустаҳкам холатга эришсин. 
Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида менежмент ибораси луғатларга 
кириб келди ва тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда. Менежмент – бу бозор 
иқтисодиёти ривожланиши талабларига тўлиқ жавоб берадиган бошқаришнинг 
бир туридир. Бошқариш ишлаб чиқариш ва жамият ривожланишидаги мураккаб 
тадбир сифатида кўп омиллар билан ҳарактерланади. Бошқариш кичик ва йирик 
бизнесда ҳам фарқланади. Менежмент кўп қирралидир: иқтисодий, сиёсий, 


ижтимоий, молиявий, фалсафий, психологик, техник ва ташкилий.Инсонлар 
фаолиятини бошқариш профессионал-менежердан юксак санъатни, у томонидан 
қўлланиладиган усул ва услубларнинг кенг тўпламини, бошқариш ва 
тадбиркорлик малакаларини талаб этади.Менежмент – бу бозор иқтисодида амал 
қилаётган корхонанинг оптимал хўжалик натижаларига кўп турли менежмент 
механизмининг ижтимоий – иқтисодий тамойиллари, функциялари ва 
услубларини қўллаш асосида эришишга йўналтирилган алоҳида касб 
фаолиятидир. Менежмент корхонада одамлар ишини ташкил қилиш билан боғлиқ 
бўлган фаолият соҳасини ҳам билдиради. Бу самарали бошқариш имкониятлари 
ўрганиладиган 
билимлар 
соҳасидир.Мамлакатимиз 
иқтисодиёти 
бозор 
муносабатлари ўтиш жараёнида бошқарув фаолияти соҳасида катта ўзгаришларни 
рни амалга оширмоқда. Айниқса, ҳозирги вақтда, яъни 2009-2012 йилларда 
мамлакатимиз раҳбари, Президентимиз И.А.Каримов томонидан иқтисодиётни 
модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш кун тартибига асосий 
йўналиш сифатида қўйилган давр учун бошқарув фаолияти ўзига хос 
ҳусусиятларга эга бўлиб бормоқда. Президентимиз И.А.Каримов ўз маъруза ва 
асарларида замонавий бошқарувнинг асосий вазифалари тўғрисида кўп маротаба 
таъкидлаб келмоқдалар. 12-чизмада бу вазифалар кўрсатилган. 


Ички талабни 
рағбатлантириш 
Мустаҳкам ҳамкорликни 
йўлга қўйиш 
Ишлаб чиқаришни 
модернизация 
қилиш 
Кооперация 
алоқаларини 
кенгайтириш 
Иқтисодиётнинг реал 
сектори 
корхоналарини қўллаб-
қувватлаш 
Замонавий менежментнинг ҳозирги 
шароитдаги вазифалари 
2-расм. Замонавий менежментнинг ҳозирги шароитдаги вазифалари. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling